Санэпидқўм: «Ўзбекистонда Эбола вируси тарқалиши хавфи паст»
Санитария-эпидемиология қўмитаси Ўзбекистонда эпидемиологик вазият барқарорлигини маълум қилди.
БатафсилАҳолини қизиқтирган саволларга Коронавирусга қарши кураш штаби аъзоси Барно Абдусаматова жавоб берди.
Беморларнинг ўлим сабаблари ҳақида тўхталсангиз. Короновируснинг ўзига хос профилактикаси мавжудми?
– Коронавирус инфекцияси билан ортиқча тана вазнига эга, қандли диабет, гипертония, юрак ва ўпка хасталиклари билан оғриган беморлар зарарланишади. Касаллик ёндош хасталиклари мавжуд одамларда оғирроқ кечади.
Коронавирус касаллигидан вафот этиш сабабларидан бири – тромбозларнинг ривожланиши ҳисобланади. Ҳозирга келиб тромбозларнинг олдини олиш ва даволаш протоколи ишлаб чиқилган. Аммо таъкидлаш лозимки, антикоагулянт дори воситаларни назоратсиз қабул қилиш оғир оқибатлар – қон кетишига олиб келиши мумкин.
Коронавирусга қарши ўзига хос профилактика ҳақида гапиришга ҳали эрта. Лекин носпецифик профилактика: одамлар гавжум ерга бормаслик, ниқоб тақиш, қўлларни совунлаб ювиш мавжуд.
Нима учун короновирус инфекцияси болаларда катталарга нисбатан енгил ўтади?
– Ҳозирги кунда ушбу масала бўйича ягона фикр мавжуд эмас. Коронавирус болаларда аксарият ҳолларда енгил шаклдаги ЎРВИ сингари кечади, яъни томоқ оғриғи, йўтал, бурун оқиши ва аксириш.
Касаллик оғирроқ кечаётган бўлса – тана ҳароратининг 37,5-39 даражагача кўтарилиши, ҳолсизлик ва бош оғриғи кузатилади. Енгил кечишига олиб келувчи сабаблар қуйидагилар бўлиши тахмин қилинади:
Катталарга нисбатан соғлом ўпкага эгалиги туфайли болалар касалликнинг оғир шаклларига берилувчан эмас;
Болалар, айниқса эрта ёшдаги болалар ёмон одатларга – чекиш ва бошқаларга эга эмаслиги;
Туғма иммунитет, яъни носпецифик ҳимоя болаларда катталарга нисбатан кучли бўлганлиги;
COVID-19 вируси ҳужайра ичига кириши учун ўз оқсилини инсон ҳужайраларидаги S рецепторлар билан боғлайди. Болаларда ушбу рецепторларнинг сони ва фаоллиги кам. Яъни, болаларда вирус кириши учун нишонлар кам;
Болалар боғча ва мактабларда ўзлари учун жуда кўп янги респиратор инфекцияларга учрайдилар. Бунинг натижасида уларда бир қатор касалликларга қарши антитаначалар ҳосил бўлиб, уларнинг миқдори катталарникига нисбатан кўп бўлади.
Лекин шуни ёдда тутиш керакки, болаларда ҳам касаллик ўтказилиб юборилса ва шифокорга кеч мурожаат қилинса ҳамда уларда нафас олиш тизимининг сурункали касалликлари мавжуд бўлса, уларда ҳам оғир кечиш ҳолатлари кузатилиши мумкин ҳамда ўлимга олиб келиши ҳеч гап эмас.
Санитария-эпидемиология қўмитаси Ўзбекистонда эпидемиологик вазият барқарорлигини маълум қилди.
БатафсилҚуванинг чекка ва сўлим гўшаларида истиқомат қилаётган аҳоли бугун ўз ҳаётида ижобий ўзгаришларни ҳис этмоқда. Бу ўзгаришлар замирида нафақат давлат дастурлари, балки эл дардини ўз дарди деб билган, экология ва инсон саломатлигини уйғунликда кўрадиган фидойи инсонларнинг ҳам меҳнати ётибди.
БатафсилЯпония мактабларида овқатланиш тизими ва «Сёкуику» фалсафаси
Батафсил