Бугуннинг гапи      Бош саҳифа

БИЗ АДАБИЁТ ЎРНИНИ «ТИК-ТОК»КА БЎШАТЯПМИЗ

Яқинда айрим тенгдошларимга шундай савол бериб кўрдим: «Aдабиёт деганда нимани тушунасиз?..». «Адабиёт битта фан-да!..», «Шеър ёд олишни тушунаман!..», «Китоб ўқиш фани!..»

БИЗ АДАБИЁТ ЎРНИНИ  «ТИК-ТОК»КА БЎШАТЯПМИЗ

Мактабдан ташқарида, ёши каттароқ одамлардан ҳам шу саволни сўраб кўрдим. Ҳаммаси ёки жуда баландпарвоз гаплар билан, ёки кераксиз саволдек истеҳзо билан жавоб берди. Хуллас, саволимга ўзим кутган жавобни ололмадим. Хўш, аслида ҳам адабиёт ўзи нима, у бизга нега керак?

Эътибор берган бўлсангиз, охирги пайтларда ёшлар мияларидан бир сўзни бутунлай йўқотишди. Унинг ўрнига умрларидан азиз тутадиган буюмни киргизишди. Менимча ўша йўқолган сўз – адабиёт, янги кириб келгани эса – телефон. Бугун ёшлар учун энг азиз ва қадрли нарса нима эканини бир зумда топиб олсангиз керак. Ҳа, ўша нарса – мобиль телефон.

Оддий ёзишдан тортиб ўқишгача, фикрни аниқ ва тушунарли қилиб гапириб бера олиш ёки қоғозга тушира олиш, одоб, ибо-ҳаё, уят, маданият, дунёқараш – буларнинг ҳаммаси адабиётдир. Адабиёт бутунлай йўқолар экан – ҳаётимиздан юқорида санаганимиз каби инсон ҳаётига керак бўладиган яна юзлаб фазилатлар ҳам йўқликка юз тутиши аниқ.

Адабиётимиз вакилларидан бири Хосият Рустамова шундай деган: «Aдабиётнинг ҳам қарғиши бор». Шоира бу гапни нақадар куюнчаклик билан айтганини энди-энди англаяпман. Барча ёшлар-у кексалар адабиётни с евсалар шунда адабиёт ҳам уларни асрайди.

Бир бекатда китоб ўқиб ўтирган болага, бир томонда эса «тик-ток»даги саҳифаси учун бачкана қилиғини видеога олаётган болага кўзим тушди. Шулардан қайси бири дунёни кенгроқ англай олади? Китоб ўқиётган болами ёки «тик-ток»чи «юлдуз»ми?

Ўша «тик-ток»чи болаларнинг айримлари билан суҳбатлашиб ҳам кўрдим. Нима эмиш, китоб ўқиш билан қорин тўймасмиш. Aгарда, бу боланинг видеоси кўпчиликка ёқса, пули кўпаярмиш. Буни қарангки, у ўз онгини заҳарлагани етмай, бошқа ларни ҳам заҳарлаш ниятида! Мана шундайларнинг таъсири туфайли ҳам бошқа ёшлар адабиёт нималигини тобора унутиб қўйишмоқда.

Бизнинг қонимизда темурийлар қони оқмоқда, тарихда ўтган буюк Aвлонийлар бизнинг аждодимиз деймизу ўзимиз ижтимоий тармоқлардан бошимизни кўтара олмаяпмиз.

Албатта, адабиёт ҳеч қачон ўлмайди. Лекин бунинг учун,

биз бир-биримизга, бирлашиб эса адабиётга ёрдам беришимиз керак. Aдабиёт қадр-қимматини, унинг нима эканини ёшларимизга баландпарвоз гаплар билан эмас, адабиётнинг ўзи орқали тушунтиришимиз зарур. Китоблар сандиқда эскириб қолмаслиги, адабиёт эса йўқ бўлиб кетмаслиги, албатта, ҳар биримизга боғлиқ. Буюк мутафаккирларимиз – Навоий, Форобий, Авлонийларни «тик-ток»даги қаҳрамонларга алмашиш тўғри эмас. У ерда ёшларимиз билимга эмас, бачкана кийинишга, тутуруқсиз қилиқ қилишга, мақтанчоқликка, беҳаёликка ўрганяпти. Адабиёт тушунчаси умуман йўқ у ерда.

Янгича дунённи янгидан яратиш, бизнинг қўлимизда. Қимматли вақтимизни аҳмоқона ишлардан ҳимоялаш вақти келган, деб ўйлайман.

Aбдуллоҳ AБДУМЎМИНОВ,

Тошкент шаҳридаги 102-мактабнинг 6-синф ўқувчиси




Ўхшаш мақолалар

«Табиий»  деган ёрлиқ  остидаги катта  хавф

«Табиий» деган ёрлиқ остидаги катта хавф

🕔13:25, 20.07.2026 ✔67

Ўзбекистон Экологик партияси органик маҳсулотлар етиштириш, халқимиз эҳтиёжини экологик тоза маҳсулотлар ҳисобига қоплаш масаласи учун доимий курашиб келмоқда.

Батафсил
Руҳий соғлом жамият қуришда  биз нимани  бой беряпмиз?

Руҳий соғлом жамият қуришда биз нимани бой беряпмиз?

🕔15:39, 09.07.2026 ✔175

Бугун тезкор технологиялар, сунъий интеллект ва глобаллашув асрида яшаяпмиз. Ҳар бир ота-она фарзандининг энг яхши мактабларда ўқишини, бир нечта хорижий тилларни мукаммал билишини, замонавий касбларни эгаллашини хоҳлайди.

Батафсил
Халқаро аҳоли куни:  инсон қадри ва барқарор  тараққиёт пойдевори

Халқаро аҳоли куни: инсон қадри ва барқарор тараққиёт пойдевори

🕔15:35, 09.07.2026 ✔186

Ҳар йили 11 июль санаси бутун дунёда Халқаро аҳоли куни сифатида кенг нишонланади. Бу сана аҳоли сонининг ўсиши, инсон саломатлиги, оила фаровонлиги, хотин-қизлар ҳуқуқларини таъминлаш ва барқарор тараққиёт масалаларига жамоатчилик эътиборини қаратишда муҳим аҳамият касб этади.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • «Табиий»  деган ёрлиқ  остидаги катта  хавф

    «Табиий» деган ёрлиқ остидаги катта хавф

    Ўзбекистон Экологик партияси органик маҳсулотлар етиштириш, халқимиз эҳтиёжини экологик тоза маҳсулотлар ҳисобига қоплаш масаласи учун доимий курашиб келмоқда.

    ✔ 67    🕔 13:25, 20.07.2026
  • Руҳий соғлом жамият қуришда  биз нимани  бой беряпмиз?

    Руҳий соғлом жамият қуришда биз нимани бой беряпмиз?

    Бугун тезкор технологиялар, сунъий интеллект ва глобаллашув асрида яшаяпмиз. Ҳар бир ота-она фарзандининг энг яхши мактабларда ўқишини, бир нечта хорижий тилларни мукаммал билишини, замонавий касбларни эгаллашини хоҳлайди.

    ✔ 175    🕔 15:39, 09.07.2026
  • Халқаро аҳоли куни:  инсон қадри ва барқарор  тараққиёт пойдевори

    Халқаро аҳоли куни: инсон қадри ва барқарор тараққиёт пойдевори

    Ҳар йили 11 июль санаси бутун дунёда Халқаро аҳоли куни сифатида кенг нишонланади. Бу сана аҳоли сонининг ўсиши, инсон саломатлиги, оила фаровонлиги, хотин-қизлар ҳуқуқларини таъминлаш ва барқарор тараққиёт масалаларига жамоатчилик эътиборини қаратишда муҳим аҳамият касб этади.

    ✔ 186    🕔 15:35, 09.07.2026
  • Қоғоз саноати –  инсоният  олдидаги мураккаб  вазият

    Қоғоз саноати – инсоният олдидаги мураккаб вазият

    Бугун табиий неъматлардан унумли фойдаланиш энг муҳим ва долзарб масала бўлиб турибди. Баъзи ҳолларда табиий ашёлар ўрнида ишлатилувчи сунъий муқобиллар яратиш ҳам кенг тарғиб этилмоқда.

    ✔ 271    🕔 11:24, 30.06.2026
  • Темир йўл хизмати:  Йўловчилар эътирозларига вазирнинг эътибори қаратилди

    Темир йўл хизмати: Йўловчилар эътирозларига вазирнинг эътибори қаратилди

    Темир йўл транспорти соҳасида рақамлаштириш ва янги йўналишлар қурилиши борасида ижобий кўрсаткичлар кўзга ташланаётган бўлса-да, тизимнинг ички ҳолати, хизмат кўрсатиш сифати ва оддий йўловчилар учун яратилган шароитлар жиддий ислоҳотларга муҳтожлигини кўрсатмоқда.

    ✔ 473    🕔 15:04, 11.06.2026
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар