Чилонжийданинг асосан барги ва меваси бир қатор хасталикларга даво бўлади. Танасининг пўстлоғида ошловчи моддалар ва пептид алкалоидлар, баргларида оғриқ қолдирадиган моддалар, аскорбин кислота, қатронлар, гликозидлар, мевасида анчагина қанд моддалари, витамин С, данагининг мағзида 33 фоизгача қотмайдиган ёғ бўлади.
Таъсири ва ишлатилиши: Халқ табобатида чилонжийда буйрак, қовуқ касалликларида, юқори нафас йўлларининг яллиғланиш касалликлари, ревматизм, иситмада, ичак касалликларида қадимдан ишлатилган. Илдизининг пўстлоғидан эса одамни тетиклаштириб, кўнглини очадиган дори тайёрланади. Чилонжийда мевалари пиелит, цистит касалликлари, ичкетар маҳалда ёрдам беради, меъдани мустаҳкамлайди. Меваси ва баргидан қайнатмалар тайёрлаб, кўкрак оғриғи, бронхиал астма, юрак қисиши, камқонлик давосига ишлатилади, жигар, буйрак, қовуқ, ичак касалликларида оғриқни қолдирадиган восита тариқасида буюрилади. Бундай қайнатма ични юмшатади, сийдик ҳайдайди.
Ибн Сино умумий қувватсизлик, ичкетар маҳалларида, қон кетадиган касалликларда чилонжийда буюрган.
Ҳинд табобатида чилонжийдани яллиғланишга қарши восита тариқасида ўсмалар, хўппозлар, йирингли яралар давоси учун ишлатилади, чаён чаққан, сўзак бўлган одамларга буюрилади. Тибет табобатида чилонжийда мевалари меъда касалликларида, моддалар алмашинуви бузилган маҳалларда кўп ишлатилади. Хитойда эса гипертония, юрак етишмовчилиги, сил, неврастиния давосига берилган мураккаб дорилар таркибига киради. Арабистонда эмизикли аёллар сутини кўпайтириш учун буюрилади.
Замонавий табобатда чилонжийда мева ва баргларидан тайёрланган 10 фоизли дамламаларнинг юқори даражада сийдик ҳайдовчи таъсирга эга эканлиги клиник текширишларда аниқланган. Чилонжийда меваларидан тайёрланган препаратлар билан гипертония касаллигига даво учун яхши натижага эришилган.
Бундан ташқари чилонжийда қонни суюлтиришда ва тозалашда ишлатиладиган ажойиб доривор мевадир.
Бу ўсимлик барглари оғриқ қолдирадиган хоссага ҳам эга. 1 – 2 дона баргини оғизга солиб чайналса, 5 – 10 дақиқагача оғриқ босилиб туради. Кўп қон кетадиган ҳайз маҳалларда ва ичаклар яра бўлганда ҳам ёрдам беради.
Тайёрлаш ва ишлатилиш усуллари: 1. 5 – 20 гр. миқдордаги чилонжийда меваси устига 300 мл. сув қуйилади ва буғланиб, 100 мл. қолгунча қайнатилади (бир марталик доза).
2. Бронхит, цистит ва пиелит билан оғриган касалларга ҳар куни 2 – 3 марта 10 – 20 дона чилонжийда еб туриш буюрилади. 3. 300 гр. чилонжийда 6 литр сувга солиб қайнатилади. Қайнаб чиққач паст оловда 5,5 литр қолгунича яна қайнатилади. Ушбу шифобахш қайнатма қонни тозалайди ва суюлтиради.
Акмал МУҲАММАД,
Марзия СОАТОВА,
доришунослар
Ўзбекистон Экологик партияси ташаббуси: Веломарафон – экологик қадрият ва соғлом ҳаёт уйғунлиги
🕔09:01, 08.09.2025
✔18
Аввал хабар берганимиздек, Ўзбекистон Экологик партияси ташаббуси билан Спорт вазирлиги, Фарғона вилояти ҳокимлиги ҳамда «Ўзсаноатқурилишбанк» АТБ Фарғона банк хизматлари офиси ҳамкорлигида «Табиат учун бирлашайлик!» шиори остида веломарафон бўлиб ўтди.
Батафсил
Экологик хавфлар аутизмнинг ортишига сабаб бўляпти...ми?
🕔08:49, 08.08.2025
✔95
Ҳар бир ота-она соғлом, ақлли ва бахтли фарзанд орзусида яшайди. Бу орзуларнинг рўёбга чиқиши нафақат тиббий ёрдам, яхши овқатланиш ёки руҳий барқарорликка, балки бола дунёга келгунгача бўлган муҳит – яъни ҳомиладорлик пайтидаги ташқи таъсирларга ҳам бевосита боғлиқ.
Батафсил
Ошхонадаги кичик буюмнинг катта хавфи
🕔07:23, 04.08.2025
✔118
Кўзга оддий ва аҳамиятсиз кўринадиган идиш ювиш губкаси аслида ҳар бир хонадондаги энг ифлос воситалардан бири эканини биласизми?
Батафсил