Бугуннинг гапи      Бош саҳифа

Ҳамма нарсани ахборот оламига тўнкаш нотўғри

ўзимиз болаларга кам вақт ажратяпмиз

Сўнгги пайтларда ижтимоий тармоқларда ўсмир ёшдаги ўқувчиларнинг безори ҳаракатлари билан боғлиқ видео тасвирлар ва беодоб воқеалар кўплаб муҳокамаларга сабаб бўлмоқда.

Ҳамма нарсани ахборот оламига тўнкаш нотўғри

Биз катта авлод вакиллари бу ҳолатларга бефарқ бўлмай, унинг келиб чиқиш сабабларини таҳлил қилишимиз лозим. Нимага бундай воқеалар урчиб бормоқда?  Ҳамма нарс ани ахборот оламига тўнкаш ҳам нотўғри. Биз болаларга кам вақт ажратмоқдамиз. Самимий суҳбатлар қилмаяпмиз. Турмуш ташвишлари билан бўлиб, бола ёлғизланиб қолмоқда. Бекор қолган, меҳрга муҳтож, зериккан бола кўча таъсирида шундай ножоиз ишларга қўл уриб, жамоатчиликни хижолатга солмоқда.

Маълумки, ўсмирлик – шахс шаклланишидаги асосий даврдир. Бу давр айрим махсус психологик адабиётларда «ўтиш даври», «оғир давр», «инқироз даври» каби номлар билан аталади. Шу давр бўшлиққа дучор бўлмоқда.  Ўсмирлик даврининг оғир, мураккаб давр эканлиги кўплаб психологик, физиологик, ижтимоий омиллар билан боғлиқ. Бу даврда ривожланишнинг барча жиҳатлари: жисмоний, ақлий, ахлоқий, ижтимоий ва шу кабиларнинг мазмун моҳияти ҳам ўзгаради. Бу даврда ўсмир ҳаётида унинг руҳияти, организмининг физиологик ҳолатларида, унинг ижтимоий ҳолатида жиддий ўзгаришлар содир бўлади.

Ўсмирлар турли хил қоида ва чекловларга қаршилик кўрсатишади, шуни ҳам инобатга олинг ва ҳар бир вазиятни имкон қадар меҳр ва сабот билан тушунтиринг.

Бирор нарсага изоҳ бермай, тақиқлайверманг. Аввал «нима учун?» деган саволга жавоб беришингиз керак. Акс ҳолда, фарзандингизнинг дўсти сиз эмас, балки кўчадаги ошна-оғайнилари бўлиб қолади. Маслаҳатни канда қилмай, ҳаёт йўлини ҳам ана ўшалар кўрсатиб туришади. Шунинг учун кераксиз дўстлар ўрнига ўзингиз дўст бўлиб, зарарли одатлар ўрнини фойдалилари билан алмаштиринг.

Ҳар бир ўсмир мустақил қарор қабул қилишда ўзини етарлича оқил ва доно, деб ҳисоблайди. Тўғри йўлга солиш эса, сизнинг ота-оналик иқтидорингизга боғлиқ.  Масалан, хонадонингизга бирор ўзгартиришлар киритмоқчисиз, меҳмон чақирмоқчисиз, таъмирлаш ёки ободонлаштириш ишларини режалаштиргансиз, бу борада фарзандингиз фикрини сўранг ва албатта, уни инобатга олинг. Шунда фарзандингиз, унинг фикри-ю, маслаҳатларига ҳурмат билан қарашингизни кўриб, ўзини оиланинг ажралмас бўлаги, деб ҳисоблайди.

Иложи бўлса, мактабдан бўш вақтларида иш эгалари ва тадбиркорларга шогирдликка бериб назорат қилиб туринг. Турли тўгарак, курс ва спорт билан банд қилинг. Унинг бўш вақтини назоратсиз қолдирмаслик керак.

Китоблар, мақолалар ва бадиий адабиётларни фарзандларингиз билан ўқинг. Мана ҳозир сериаллар намойиш этилмоқда. Бу сериалларга нуқул салбий муносабатларда бўлавермай, юқори синфда ўқийдиган фарзандларингиз билан қиёсий муҳокама қилинг.  Ўзингизни қизиқтирган сўзларни луғатдан кўчириб, дафтарларга ёзиб чиқинг. Болаларга берилган топшириқларни ҳамиша ўзингиз билан олиб юринг. Чунки бўш вақтларда унга қараб, сўзларни эсга олиш, ёдлатиш мумкин.

Фарзандларингиз билан ишингиз самарали бўлишини истасангиз, бирданига кўп сўзни ёдлашга киришманг. Бошида кунига 7-8 та сўз кифоя. Кейинроқ қанча сўзни ўзлаштиришга қурбингиз етиши ўз-ўзидан ойдинлашади. Ўрганилган сўзларни амалда қўллаб кўринг. Шунда улар фарзандларингиз хотирасида мустаҳкам ўрнашиб қолади.

Мамлакатимизнинг ҳар бир оиласида мактаб ёшидаги болалар бор. Бува ва бувилар, ёш ота-оналар бор. Намунали болалар ҳам, тартибсиз, ташвиш келтираётган ёшлар ҳам четдан эмас, балки ўзимизнинг орамиздаги оилалардан келиб чиқмоқда. Оилада тарбия ишини тўғри режалаштириб, болаларни ўзимизга сирдош тутсак, шунинг ўзи етарли.

Бахтиёр КАРИМОВ,

Ўзбекистон Республикаси халқ ўқитувчиси




Ўхшаш мақолалар

«Табиий»  деган ёрлиқ  остидаги катта  хавф

«Табиий» деган ёрлиқ остидаги катта хавф

🕔13:25, 20.07.2026 ✔57

Ўзбекистон Экологик партияси органик маҳсулотлар етиштириш, халқимиз эҳтиёжини экологик тоза маҳсулотлар ҳисобига қоплаш масаласи учун доимий курашиб келмоқда.

Батафсил
Руҳий соғлом жамият қуришда  биз нимани  бой беряпмиз?

Руҳий соғлом жамият қуришда биз нимани бой беряпмиз?

🕔15:39, 09.07.2026 ✔170

Бугун тезкор технологиялар, сунъий интеллект ва глобаллашув асрида яшаяпмиз. Ҳар бир ота-она фарзандининг энг яхши мактабларда ўқишини, бир нечта хорижий тилларни мукаммал билишини, замонавий касбларни эгаллашини хоҳлайди.

Батафсил
Халқаро аҳоли куни:  инсон қадри ва барқарор  тараққиёт пойдевори

Халқаро аҳоли куни: инсон қадри ва барқарор тараққиёт пойдевори

🕔15:35, 09.07.2026 ✔181

Ҳар йили 11 июль санаси бутун дунёда Халқаро аҳоли куни сифатида кенг нишонланади. Бу сана аҳоли сонининг ўсиши, инсон саломатлиги, оила фаровонлиги, хотин-қизлар ҳуқуқларини таъминлаш ва барқарор тараққиёт масалаларига жамоатчилик эътиборини қаратишда муҳим аҳамият касб этади.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • «Табиий»  деган ёрлиқ  остидаги катта  хавф

    «Табиий» деган ёрлиқ остидаги катта хавф

    Ўзбекистон Экологик партияси органик маҳсулотлар етиштириш, халқимиз эҳтиёжини экологик тоза маҳсулотлар ҳисобига қоплаш масаласи учун доимий курашиб келмоқда.

    ✔ 57    🕔 13:25, 20.07.2026
  • Руҳий соғлом жамият қуришда  биз нимани  бой беряпмиз?

    Руҳий соғлом жамият қуришда биз нимани бой беряпмиз?

    Бугун тезкор технологиялар, сунъий интеллект ва глобаллашув асрида яшаяпмиз. Ҳар бир ота-она фарзандининг энг яхши мактабларда ўқишини, бир нечта хорижий тилларни мукаммал билишини, замонавий касбларни эгаллашини хоҳлайди.

    ✔ 170    🕔 15:39, 09.07.2026
  • Халқаро аҳоли куни:  инсон қадри ва барқарор  тараққиёт пойдевори

    Халқаро аҳоли куни: инсон қадри ва барқарор тараққиёт пойдевори

    Ҳар йили 11 июль санаси бутун дунёда Халқаро аҳоли куни сифатида кенг нишонланади. Бу сана аҳоли сонининг ўсиши, инсон саломатлиги, оила фаровонлиги, хотин-қизлар ҳуқуқларини таъминлаш ва барқарор тараққиёт масалаларига жамоатчилик эътиборини қаратишда муҳим аҳамият касб этади.

    ✔ 181    🕔 15:35, 09.07.2026
  • Қоғоз саноати –  инсоният  олдидаги мураккаб  вазият

    Қоғоз саноати – инсоният олдидаги мураккаб вазият

    Бугун табиий неъматлардан унумли фойдаланиш энг муҳим ва долзарб масала бўлиб турибди. Баъзи ҳолларда табиий ашёлар ўрнида ишлатилувчи сунъий муқобиллар яратиш ҳам кенг тарғиб этилмоқда.

    ✔ 262    🕔 11:24, 30.06.2026
  • Темир йўл хизмати:  Йўловчилар эътирозларига вазирнинг эътибори қаратилди

    Темир йўл хизмати: Йўловчилар эътирозларига вазирнинг эътибори қаратилди

    Темир йўл транспорти соҳасида рақамлаштириш ва янги йўналишлар қурилиши борасида ижобий кўрсаткичлар кўзга ташланаётган бўлса-да, тизимнинг ички ҳолати, хизмат кўрсатиш сифати ва оддий йўловчилар учун яратилган шароитлар жиддий ислоҳотларга муҳтожлигини кўрсатмоқда.

    ✔ 468    🕔 15:04, 11.06.2026
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар