Давр нафаси      Бош саҳифа

БИР ҚУШНИНГ ИККИ ҚАНОТИ КАБИ...

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг таклифига биноан Қирғиз Республикаси Президенти Садир Жапаров жорий йилнинг 11-12 март кунлари давлат ташрифи билан мамлакатимизда бўлади.

БИР ҚУШНИНГ ИККИ ҚАНОТИ КАБИ...

Ўзбек ва қирғиз халқларини ҳаётнинг ўзи ҳамкорлик ва дўстликка мустаҳиқ этган. Халқларимиз азалдан ён қўшни – жон қўши бўлиб яшаб келади. Шўро давлати икки республикага ажратмаганида, эҳтимол, жаҳон аҳли бизни бугун ҳам уруғи бошқаю, аммо эли бир халқлар сифатида тан олган бўлармиди.

Ўзбек билан қирғизнинг тили, дини – бир, тарихи ва маданияти муштарак. Айрим удум-анъаларимиз шу қадар бир-бири билан қоришиб, уйғунлашиб, бир-бирига сингиб кетганки, улар туб ўзбекникими ё туб қирғизники эканини англаб етиш мушкул.

Масалан, улоқ-кўпкарига ўзбек ҳам, қирғиз ҳам ўз қадриятидек қарайди. Эскидан тўй-ҳашамларимизни баҳам кўриб келганимиз сингари, кўпкари мусобақа ларини бир-биримизнинг иштирокисиз тасаввур қилмаганмиз. Ҳеч қандай бегонасираш йўқ.

Ўзбек ва қирғиз бир - бирининг маданият ва санъатини, адабиёти ва фольклорини жуда яхши билади ва эъзозлайди. Бошқа қардош туркий халқларни ажратмоқчи эмасмиз, лекин ҳақиқат ҳақиқат-да, уни ҳар доим баралла айтиш мумкин бўлади. Шундай ҳақиқатлардан бири қуйидагича: туркий халқлар орасида «Алпомиш»ни қирғизларчалик, «Манас»ни ўзбекларчалик чуқур биладигани топилмаса керак.

Биз бир дарёдан сув ичамиз. Шу ҳақиқатнинг ўзи ҳам ўзаро муносабатларда дўстлик-биродарлик, ҳамкорлик ва шериклик, елкадошлик ва қисматдошлик туйғуларини олдинги ўринга олиб чиқади.

Мана шундай далилларни назарда тутган ота-боболаримиз ўзбек ва қирғиз халқларини бир қушнинг икки қанотига, бир олманинг икки бўлагига қиёслаган. Яъни, яхлитлик вужудга келиши учун икки қанот мавжуд бўлишини, баробар ҳаракат қилишини, икки бўлак бир бўлиб туришини ҳаётнинг ўзи тақозо этади.

Ўзбекистонда Фарғона водийсини, Қирғизистон Ўш ва Жалолобод вилоятларини кезган киши қўлида жўғрофий харитаси бўлмаса, қайси мамлакатда сайру саёҳат қилаётганини фаҳмлай олмай қолади. Бамисоли икки давлат ўртасидаги чегара шунчаки расмиятчилик учун ўрнатилган рамзий бир белгидек.

Расмий маълумотлардан сўз очадиган бўлсак, чегара борасида қуйидагиларни таъкидлаш жоиздир. Икки мамлакат раҳбарларининг ташаббуси билан сарҳадларимиз дўстлик чегарасига айланди. Хайрли ташаббус ҳаётда ўз инъикосини топаётганига ҳар йили чегарадан ўтиб қайтаётганлар сони 6 миллиондан ошиб кетгани ёрқин тасдиқ бўлади. Айрим давлатларнинг нуфуси шунча чиқмайди. Шуни ҳам қўшиб ўтиш керакки, бу кўрсаткич мутлақ катталик эмас, у йил сайин ўсиб боряпти. Коронавирус пандемияси туфайли жорий этилган карантин чораларининг (бизга боғлиқ бўлмаган ташқи омил) таъсирини ҳисобга олмаганда, чегарадош туманларда борди-келди ва савдо-сотиқ фаоллашяпти. Ўзаро товар айирбошлаш ҳажми 1 миллиард АҚШ долларига яқинлашиб қолди. Шериклик муно сабатларига хос мақом бериш мақсадида Тошкент ва Бишкек, Андижон ва Ўш, Наманган ва Жалолобод, Фарғона ва Боткен вилоятлари ўртасида савдо-иқтисодий ва маданий ҳамкорлик тўғрисида шартномалар тузилди. Мамлакатларимиз Ўзбекистон-Қирғизистон инвестиция фондини яратиш арафасида турибди. Қўшма корхоналар, Ўзбекистонда бизнес очаётган қирғизлар, Қирғизистонда тадбиркорликни йўлга қўяётган ўзбеклар ўрта ҳисобда йилига икки ҳиссадан кўпайиб бормоқда. Демак, алоқаларимиз ривожланиш йўлидан боряпти, дейиш учун асос етарли.

Маънавий ҳаётда ҳам а лоқа лар мутт асил фаоллашмоқда. Тошкент ва Самарқандда, Бишкек ва Ўшда ўзаро маданият ва кино кунлари ташкил этилди. Ўзбекистонда забардаст қирғиз адиби (жаҳон адабиётининг атоқли вакили) Чингиз Айтматовнинг 90 йиллиги шу қадар кенг кўламда ўтказилдики, боя айтилганидек, четдан келган одам бизни қирғизлар билан адаштириб юбориши ҳеч гап бўлмай қолди – турли маданий тадбирлардан ташқари, адиб асарлари асосида спект акллар қўйилди, «Сарвқомат дилбарим» кинофильми яратилди. Қирғизистонда қардошларимиз Эркин Воҳидов юбилейига бағишлаб шундай тадбирларни ташкил қилди.

Халқларнинг маънавий яқинлиги фақат бахтини баҳам кўришда эмас, мураккаб шароитда ёрдам қўлини чўзишда ҳам намоён бўлади. Пандемия даврида Ўзбекистон Қирғизистоннинг Бишкек, Боткен ва Чуй вилоятларида ихтисослаштирилган модулли шифохоналар қуриб, зарур тиббий асбаб- ускуналар билан жиҳозлади ва мана шу ҳақиқатни ҳам амалий иш билан намойиш қилди.

Ўйлаймизки, Қирғизистон раҳбарининг юртимизга ташрифига – Ўзбекистонда пандемия даврида бўладиган илк олий даражадаги учрашувга давлат ташрифи мақоми берилиши (дипломатия меъёрлари бўйича энг олий поғона) ҳам халқларимиз бир қушнинг икки қаноти эканига ўзига хос ишорадир. Бинобарин, ундан кўзланган мақсадлар, эришилажак натижалар ҳам ана ўша мақомга мос бўлади.

Мадина МАШРАБХОН




Ўхшаш мақолалар

2026 йил учун  Давлат бюджети:  Экологияни  асраш учун  қанча маблағ ажратилади?

2026 йил учун Давлат бюджети: Экологияни асраш учун қанча маблағ ажратилади?

🕔16:41, 11.12.2025 ✔49

Ўтган ҳафта Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги йиғилишида муҳим масала – «2026 йил учун Ўзбекистон Респуб­ликасининг Давлат бюджети тўғрисида»ги қонун лойиҳаси атрофлича кўриб чиқилди.

Батафсил
Фуқаролик жамияти ривожи

Фуқаролик жамияти ривожи

🕔16:10, 04.12.2025 ✔137

Ўзбекистон тажрибаси халқаро даражада эътироф топмоқда
2025 йилнинг 1 декабрь куни  пойтахтимиздаги Ёшлар ижод саройида “Фуқаролик жамияти ҳафталиги”га старт берилган эди.

Батафсил
Депутат ёрдамчилари ўз  масъулиятини  етарлича ҳис этяптими?

Депутат ёрдамчилари ўз масъулиятини етарлича ҳис этяптими?

🕔11:01, 04.12.2025 ✔119

Депутат ёрдамчиси лавозими депутатнинг самарали фаолиятини таъминлашда муҳим аҳамиятга эга бўлиб, унинг вазифалари фақатгина техник ишларни бажариш билан чекланмайди. Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги Ўзбекистон Экологик партияси фракцияси раҳбари Абдушукур Ҳамзаев таъкидлаганидек, ёрдамчининг асосий миссияси халқ ва депутат ўртасидаги ишончли кўприк бўлишдан иборат.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • 2026 йил учун  Давлат бюджети:  Экологияни  асраш учун  қанча маблағ ажратилади?

    2026 йил учун Давлат бюджети: Экологияни асраш учун қанча маблағ ажратилади?

    Ўтган ҳафта Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги йиғилишида муҳим масала – «2026 йил учун Ўзбекистон Респуб­ликасининг Давлат бюджети тўғрисида»ги қонун лойиҳаси атрофлича кўриб чиқилди.

    ✔ 49    🕔 16:41, 11.12.2025
  • Фуқаролик жамияти ривожи

    Фуқаролик жамияти ривожи

    Ўзбекистон тажрибаси халқаро даражада эътироф топмоқда
    2025 йилнинг 1 декабрь куни  пойтахтимиздаги Ёшлар ижод саройида “Фуқаролик жамияти ҳафталиги”га старт берилган эди.

    ✔ 137    🕔 16:10, 04.12.2025
  • Депутат ёрдамчилари ўз  масъулиятини  етарлича ҳис этяптими?

    Депутат ёрдамчилари ўз масъулиятини етарлича ҳис этяптими?

    Депутат ёрдамчиси лавозими депутатнинг самарали фаолиятини таъминлашда муҳим аҳамиятга эга бўлиб, унинг вазифалари фақатгина техник ишларни бажариш билан чекланмайди. Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги Ўзбекистон Экологик партияси фракцияси раҳбари Абдушукур Ҳамзаев таъкидлаганидек, ёрдамчининг асосий миссияси халқ ва депутат ўртасидаги ишончли кўприк бўлишдан иборат.

    ✔ 119    🕔 11:01, 04.12.2025
  • Депутатлар муҳокамасида:  Экологик вазият, одометр учун жавобгарлик ва  парламент назорати

    Депутатлар муҳокамасида: Экологик вазият, одометр учун жавобгарлик ва парламент назорати

    Куни кеча Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди. Унда шу куннинг долзарб муаммоларига ечим берадиган, аҳолининг ҳуқуқий ҳимоясини кучайтиришга қаратилган муҳим Қонун лойиҳалари муҳокама қилинди.

    ✔ 194    🕔 15:50, 27.11.2025
  • Бизнинг кучимиз –  бирликда!

    Бизнинг кучимиз – бирликда!

    Куни кеча мамлакатимиз яна бир тарихий йиғинга мезбонлик қилди. Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев раислигида Марказий Осиё давлатлари раҳбарларининг еттинчи Маслаҳат учрашуви бўлиб ўтди.

    ✔ 255    🕔 15:45, 20.11.2025
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар