2020 йилда судлар томонидан коррупция билан боғлиқ 2 минг 270 шахсга нисбатан жиноят ишлари кўриб чиқилган.
Жиноятлар орасида пора бериш (211-модда) – 1 минг 56, мансаб сохтакорлиги (209-модда) – 825, ҳокимият ёки мансаб ваколатини суиистеъмол қилиш (205-модда) – 184, пора олиш (210-модда) — 133 шахсга нисбатан жиноят ишлари кўриб чиқилган.
Таҳлилларга кўра, коррупция билан боғлиқ жиноятлар асосан ишсизлар (23 фоиз), таълим (17 фоиз), тиббиёт (7 фоиз), банк (5 фоиз), қурилиш (3 фоиз), ички ишлар (3 фоиз) тизими ходимлари томонидан содир этилган.
Статистика коррупцияга қарши курашишдаги номутаносибликни кўрсатяпти. Мингдан ортиқ киши пора бергани учун жавобгарликка тортиляпти, бор-йўғи 133 киши пора олгани учун қонун олдида жавоб бермоқда. Кулишни ҳам, йиғлашни ҳам билмайсан: коррупция жиноятларининг 23 фоизини ишсизлар содир этган. Ҳақиқий коррупционер қолиб, заифларни жазолайдиган тизим бу. Энг ёмони, пора олган ҳам, пора берган ҳам бир хил жавобгарлик кўзда тутилган. Бу адолатли эмас.
Боз устига, ҳар мавсумда давлат идоралари пора берганларни қўлга олиш, уларни оммавий ахборот воситаларида эълон қилишни одат қилишган. Коррупцияда асосий тараф мансабдор шахс бўлиши керак, ишсиз одамлар эмас. 211, 212-моддалар санкциясини аллақачон кескин юмшатиш, балки маъмурий жавобгарлик даражасигача тушириш ҳақида ўйлашнинг вақти келди. Йўқса, ишсизларни қамаб коррупцияга қарши курашяпмиз, деб ўзимизни алдаб юраверамиз.
Одамларнинг ўзи айбдор, улар пора беради, деган мантиқ билан коррупцияга қарши курашилмайди. Жиноят кодексининг янги таҳририда шу нарсаларни ҳам инобатга олиш лозим.
https://t.me/davletovuz
Муносабат Бишкекдан янграган Ташаббуслар
🕔16:35, 04.09.2026
✔120
Куни кеча – 1 сентябрь куни Қирғизистон пойтахти Бишкекда бўлиб ўтган Шанхай ҳамкорлик ташкилотига аъзо давлатлар раҳбарлари кенгашининг йиғилиши, шунингдек, «ШҲТ плюс» форматидаги учрашув жаҳон ҳамжамияти диққатини ўзига тортган муҳим воқеага айланди.
Батафсил
Давлат ва халқ: ишонч қаерда мустаҳкамланади?
🕔16:33, 04.09.2026
✔119
Мустақиллик бизга, энг аввало, ўз тақдиримизни ўзимиз белгилаш сингари буюк имкониятни берди.
Батафсил
Бунёдкорлик, янгиланиш ва инсон қадри юксалаётган буюк давр
🕔16:32, 04.09.2026
✔115
Ватанимиз мустақиллигининг 35 йиллиги кенг нишонланаётган шу кунларда мамлакатимизнинг қайси ҳудудига борманг, янгиланиш ва бунёдкорлик жараёнларига гувоҳ бўласиз.
Батафсил