Кейинги тўрт йилда суд-ҳуқуқ ислоҳотлари учун янги давр бошлангани барчага маълум. Айниқса, ўтган 2020 йил судлар фаолияти учун тарихий ўзгаришларга бой бўлди.
Муҳтарам юртбошимиз Шавкат Мирзиёевнинг Олий Мажлисга Мурожаатномасида ҳам суд-ҳуқуқ соҳасида амалга оширилган ишлар ва келгусидаги вазифаларга алоҳида эътибор қаратилди. Суд-ҳуқуқ ислоҳотлари изчил давом эттирилиши таъкидланди.
Дарҳақиқат, жорий йилимиз ҳам қонунчиликда сермаҳсул ва самарали бошланди. Изчил олиб борилаётган суд-ҳуқуқ ислоҳотларининг давоми сифатида 12 январь куни Президентимиз бир қатор қонунларни имзолади. Бу қонунларда суд тизимини кескин ислоҳ қилувчи ўзгаришлар мустаҳкамланган.
Суд қарорларини қайта кўриш институти такомиллаштирилиши муносабати билан Жиноят-процессуал, Фуқаролик-процессуал, Иқтисодий-процессуал, Маъмурий суд ишларини юритиш ва Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисидаги қонунлар қабул қилиниши суд-ҳуқуқ тизимидаги ислоҳотларнинг янги босқичга кўтарилганидан далолат беради.
2021 йил 18 февралда “Ўзбекистон Республикасининг Жиноят ҳамда Жиноят-процессуал кодексларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги қонун қабул қилинди. Мазкур қонун Ўзбекистон қонунчилиги тарихида бўлмаган янгиликларни жорий этмоқда.
Ривожланган давлатлар юрисдикциясида турли кўринишларда муваффақиятли қўлланилиб келинаётган мазкур амалиётлар, миллий қонунчилигимизга, қолаверса миллий менталитетимизга мослаштириб ишлаб чиқилди. Бу тартиб жуда кўп ортиқча ташвишларнинг олдини олади.
Шунингдек, жиноят ишлари бўйича айбга иқрорлик тўғрисида келишув жорий қилинди.
Айбга иқрорлик тўғрисидаги келишув айрим тоифадаги жиноятлар бўйича шахс айбини бўйнига олиш тўғрисида арз қилган, қилмишига чин кўнгилдан пушаймон бўлган, жиноят ишини юритишни ўзига нисбатан қўйилган гумонга, айбловга рози бўлган, жиноятнинг очилишига фаол кўмаклашган ва келтирилган зарарни бартараф этган гумон қилинувчининг ёки айбланувчининг илтимосномасига асосан назорат қилувчи прокурор билан ижтимоий хавфи катта бўлмаган, унча оғир бўлмаган ва оғир жиноятлар бўйича тузиладиган келишувдир.
Ушбу тоифадаги жиноят ишлари соддалаштирилган тартибда кўриб чиқилиб, фуқароларнинг ортиқча оворагарчилигининг олдини олиниши кўзда тутилган.
Қонунда бу жараённинг тартиблари мукаммал белгилаб берилган.
Айбга иқрорлик тўғрисидаги келишувнинг бош мақсади — айбланувчининг содир этган жинояти юзасидан иқрорлиги асосида судда енгилроқ жазо тайинланишига эришиш, шунинг баробарида, кўплаб сансалорликларга сабаб бўладиган узоқ давом этувчи суд жараёнларини қисқартиришдан иборатдир.
Айбга иқрорлик тўғрисидаги келишув жиноят содир этишда гумон қилинган шахс билан прокурор ўртасида тузилади. Бунда гумонланувчи ёки айбланувчи айбловни тан олган, жиноятнинг очилишига фаол кўмаклашган ва келтирилган зарарни бартараф этган бўлиши лозим.
Бундай келишувлар ижтимоий хавфи катта бўлмаган, унча оғир бўлмаган ва оғир жиноятлар юзасидан тузилади, ўта оғир жиноят содир этган шахслар билан келишув тузишга йўл қўйилмайди.
Айбга иқрорлик тўғрисидаги келишув институтининг ижобий жиҳатларидан асосийлари тарафлар ўртасидаги зиддиятли муносабатларнинг юмшаши ҳамда судлов ва айблов органларининг вақти ва маблағлари тежалиши, яъни иш юкламаси камайишидир.
Айнан айбланувчи томонидан айбнинг тан олиниши унинг ижтимоий хавфли қилмиши юзасидан суд муҳокамасидан воз кечганини англатади.
Мазкур келишув натижасида айбланувчининг айблов доираси қисқартирилиши ёки ундан айрим эпизодларнинг чиқарилиши ва квалификациянинг енгилроқ томонга йўналтирилиши, жазо ҳажми, миқдори ва ўташ тартибининг қонунда кўрсатилганидан ҳам енгилроғи тайинланиши мумкин.
Қонунчилигимизга биноан жиноят иши суриштирувчи, терговчи, прокурорнинг айбга иқрорлик бўйича келишуви судга келиб тушган пайтдан эътиборан бир ойдан кечиктирмай кўриб чиқилади. Келишув тасдиқланган ҳолларда жиноят бўйича тайинланадиган жазо муддати ёки миқдори Жиноят кодексининг тегишли моддасида ёки қисмида назарда тутилган энг кўп жазонинг ярмидан ошмаслиги керак.
Қонунчиликдаги ушбу янгиликлар суд-ҳуқуқ тизимида янги даврни бошлаб беради. Мазкур янгилик қонун устиворлиги ва адолат тантанаси, инсон ҳуқуқлари ҳимоясини юқори даражага кўтариб, одамлар рози бўлиши учун бемисл хизмат қилади.
Бекзод ЖУМАБОЕВ,
Самарқанд вилоят суди судьяси
Экология кодекси: Келажак авлод олдидаги масъулиятимизнинг ҳуқуқий асоси зарур
🕔13:31, 20.07.2026
✔61
Айни пайтда Ўзбекистон Республикаси Экология кодекси лойиҳаси жамоатчилик муҳокамасига қўйилган. Зотан, бугун мамлакатимизда экологик барқарорликни таъминлаш, атроф-муҳитни асраш ва табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш давлат сиёсатининг устувор йўналишига айланган. Шу боис, янги кодекс лойиҳаси жамиятимизда қизғин муҳокамаларга сабаб бўлмоқда.
Батафсил
2030 йилгача асосий мақсад: Чўлланишга қарши курашиш ва «яшил шаҳар» бунёд этиш Ушбу масала Президент ҳузурида муҳокама этилди
🕔15:58, 09.07.2026
✔192
Куни кеча Президент Шавкат Мирзиёев чўлланишга қарши курашиш ва чўл иқтисодиётини ривожлантириш, шунингдек, шаҳарларда «яшил шаҳар» тамойилларини жорий этиш юзасидан таклифлар тақдимоти билан танишди.
Батафсил
Экопартия – таълим, илм-фан ва амалиёт уйғунлигида
🕔15:58, 09.07.2026
✔183
Мамлакатимизда юридик таълим тизимини замонавий талаблар асосида такомиллаштириш, таълим, илм-фан ва амалиёт уйғунлигини таъминлаш ҳамда экологик ҳуқуқ соҳасида етук мутахассислар тайёрлаш йўлида яна бир муҳим қадам ташланди.
Батафсил