Бугуннинг гапи      Бош саҳифа

МОСКВАДАН БЕРЛИНГАЧА ҚОН КЕЧГАН ЖАНГЧИ

Хотира – муқаддас ва азиз туйғу. Хотира уйғонса гўзал дейишади. Ҳақ гап. Ўтганларни эслаш, уларнинг яхши сифатларини ёдга олиш, хақларига дуо қилиш билан хотира гўзалдир.

МОСКВАДАН БЕРЛИНГАЧА ҚОН КЕЧГАН ЖАНГЧИ

Халқимизда «қадрлаган қадр топади» деган нақл бор. Ҳақиқатдан ҳам, инсон ўзгаларга самимиятда бўлиб, ҳурмат-эҳтиром кўрсатса, ўзи ҳам атрофдагиларнинг шундай муносабатига сазовор бўлади. Ватан равнақи, халқ осойишталиги учун хизмат қилган эл фидойилари эса эзгу амаллари сабаб умрбод кишилар ёдидан ўчмайдилар. Номлари ҳамиша эъзоз билан тилга олиниб, хотиралари мангуликка муҳрланади.

Инсон умрининг саодатли бўлиши учун унинг ҳар бир қадамида поклик, меҳр ва муҳаббат, сабр ва садоқат, ибратли ҳаёт йўллари бўлиши муқаррар. Бу ўткинчи дунёдан умидвор инсон борки, ҳаёт йўлларини яхшиликлар билан безаб ўтишига хақли.

Орамизда кимлар бор эди деган саволга жавоб излаймиз. Ҳар биримизнинг оиламизда, маҳалла кўй, қишлоғимизда йўқотганларимизу топмишларимиз ва кечмишимиз мавжуд. Туғилиш, яшаш... Бу сўзларнинг маъноси бахт, толе қисмат ўлчамлари билан изоҳланади. Яхши бир эътиқод билан яшаган бахтли, элда ўз ўрнини, изини қолдириб кетган тахтлидир.

Уруш – тинчликнинг душмани. Уруш на миллат на ирқ танлайди. Миллионлаб одамларнинг ёстиғини қуритади. Юртда очарчилик, нотинчликни келтириб чиқарувчи балои офатдир. Инсоният жуда кўплаб урушларни бошдан кечирган бўлиб, булар ичида энг даҳшатлиси, 50 миллиондан ортиқ кишининг ёстиғини қуритган, XX аср фожиаси бўлмиш Иккинчи жаҳон урушидир. Олти йил (1939 йил сентябрь – 1945 йил сентябрь) давом этган бу уруш ер юзининг 80 фоиз аҳолиси жойлашган ҳудудни ўз ичига олган 61 та мамлакатни қамраб олди.

Боғотлик Марат бобо Ёмғуров бу йил 100 ёшни қаршилади. У Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиси. 1942 йили йигирма ёшида фронтга отланади. Уларни дастлаб Амударё орқали Чоржўйга, сўнгра Каттақўрғонга олиб боришади. Беш-олти ой ҳарбий тайёргарликдан ўтгач, 1943 йили Москва остонасидаги жангларда иштирок этади. Кейин Смоленск, Беларусь жангларида қатнашади. – Немислар Динепр дарёсининг нариги соҳилига чекинган эди. Кўприк портлатилган. Дарёдан кечиб ўтишнинг иложи йўқ, – дея ўша маъшум кунларни эслайди Марат бобо. – Биз ёғочдан кўприк қуриб жангга кирганмиз. Тақдир тақозосини қарангки ўша жангда ҳамқишлоғим Худойберган Жуманиёзовни учратиб қолдим. Мен уйда вақтим ундан ўлди деган қорахат келган эди. Биз қучоқлашиб кўришдик. Унинг тириклиги ҳақида уйига хат ёздим.

Жангларнинг бирида Марат бобо ҳам оёғидан яраланади. Госпиталда ётиб даволаниб чиққач яна фронтга қайтади. Беларусь ва Польшани немислардан озод қилишда жасарот намуналарини кўрсатади. Марат бобо Ёмғуров жанг қилишни Москва остоналаридан бошлаган бўлса, 1945 йили ғалабани Берлинда кутиб олади. У 1946 йил 30 декабрда ғалаба билан эсон-омон ўз юртига қайтади.

Марат бобо урушдан сўнг қишлоқ хўжалигида ишлади. Ерга меҳр берди, фидокорона меҳнат қилди. Оила қуриб, фарзандлар кўрди. Бугун Марат бобо Ёмғуров қирқдан ошиқ невара-чеваралар ардоғида умргузаронлик қилмоқда. Унинг урушда кўрсатган жасорати тўғрисида кўксини безаб турган орден-медалларнинг ўзи ҳам ҳикоя қилиб турибди. Унинг бу орден-медаллари ёнига мустақиллик йилларида олган «Шуҳрат» медали ҳам қўшилган. 9 май – Хотира ва қадрлаш куни муно сабати билан Президентимизнинг «Хотира ва қадрлаш кунига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги, «Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиларини рағбатлантириш тўғрисида»ги қарорлари эълон қилинди. Бу давлатимизнинг уруш фахрийларига кўрсатаётган ғамхўрлигининг юксак нишонасидир.

Юртимиздаги тинчлик, осойишталик, ғамхўрликдан Марат бобога ўхшаган бугунги дориломон кунларимизга шукроналик билан яшаётган уруш фахрийлари миннатдор. Афсуски, бугун улкан жасорат кўрсатган қанча-қанча ветеран жангчиларимиз орамизда йўқ. Аммо улар қилиб кетган эзгу ишлар ёшларга ибрат намунаси бўлиб қолаверади.

Дилором ҚУВОНДИҚОВА, ўқитувчи, Хоразм вилояти




Ўхшаш мақолалар

Олимпия  шаҳарчаси – Янги Ўзбекистон салоҳиятининг ифодаси

Олимпия шаҳарчаси – Янги Ўзбекистон салоҳиятининг ифодаси

🕔09:20, 25.08.2025 ✔57

Салкам уч йил ичида пойтахтимиз Тошкент шаҳрида муҳташам мажмуа қад ростлади. Олимпия шаҳарчаси! Бу Янги Ўзбекистонда бошланган улкан ислоҳотларнинг яна бир ёрқин натижаси бўлди.

Батафсил
Йўллардаги йиллаб  келаётган  муаммоларга  ким  жавоб бериши  керак?

Йўллардаги йиллаб келаётган муаммоларга ким жавоб бериши керак?

🕔13:55, 05.07.2025 ✔131

Йўлнинг «гапирувчи» тили бу – йўл белгилари. Сизга ахборот беради, огоҳ этади, ўрни келганда эса буюради.

Батафсил
Eco Expo  Central Asia: Табиат билан уйғун  тараққиёт  сари муҳим  қадам

Eco Expo Central Asia: Табиат билан уйғун тараққиёт сари муҳим қадам

🕔15:53, 26.06.2025 ✔170

19-21 июнь кунлари Ўзбекистон пойтахти Тошкент яшил инновациялар марказига айланди: Central Asian Expo (CAEx) кўргазмалар мажмуасида минтақада илк бор «Eco Expo Central Asia 2025» экологик технологиялар халқаро кўргазмаси бўлиб ўтди.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар