Бугуннинг гапи      Бош саҳифа

ВИРТУАЛ ҚАРАМЛИК

Болани ундан қандай қутқариш мумкин?

Фарзанд ҳар томонлама етук ва баркамол бўлиб вояга етишида ота-онанинг оиладаги амалий ёрдамларига жуда катта эҳтиёж сезади. Ота-онанинг шахсий намуна кўрсатиши энг катта амалий ёрдам ҳисобланади. Чунки бола, асосан, панд-насиҳат эшитиш билан эмас, ўрнак олиш орқали тарбия топади.

ВИРТУАЛ ҚАРАМЛИК

Aфсуски, ҳозирги кунда баъзи бир оилаларда боланинг рисоладагидек инсон бўлиб етишувида моддий неъматларнинг ўрнини юқори баҳолаб, тарбиянинг аҳамиятини унутиб қўяётганлар орамизда топилади. Ҳозирги кунда болам хархаша қилмасин, менга ҳалақит қилмасин, бироз шу билан машғул бўлиб, овуниб турсин, деб фарзандининг қўлига телефон бериб қўяётганлар кўп. Ҳаттоки, ўсмир фарзандининг телефондан қандай фойдаланаётганига, нима билан шуғулланаётганига эътибор бермаётган ота-оналар ҳам анча.

Мана шу кичкина эътиборсизликнинг оғир оқибати туфайли кўплаб оналар психологга мурожаат қилишади. Сабаби, фарзанди кечаси йиғлаб, яхши ухламайди, иштаҳаси йўқ, жиззаки, инжиқ, ҳафсаласиз, одамови ёки гап қайт арадиган бўлиб қолган. Ота-онанинг ўз фарзандидаги бундай салбий ўзгаришлардан ташвишланиб, мутахассис билан маслаҳатлашиши яхши албатта. Лекин бу ўринда айбни фақат фарзандга юклашдан олдин сал мулоҳаза юритиб кўриш зарур бўлади. Акс ҳолда, боланинг ҳолати янада чигаллашиши мумкин.

Aслида фар занддаги бундай салбий ҳолатнинг асл сабаби ота-онанинг етарли эътибор бермаётгани ҳамда телефондаги виртуал ўйинлардир. Телефондаги ҳар хил ўйинлар боланинг асаб толаларини чарчатади, меҳрсизликка ўргатади, болани ваҳшийликка бошлайди, одамлар билан мулоқот қилиш истагини сўндиради. Натижада, бола ўзи ҳам истамаган ҳолда шундай бир руҳий ҳолатга тушиб қолади. Бундай пайтларда ота-она фарзандини айблаб, уришиши, вазиятни баттар мураккаблаштириши керак эмас (Минг афсуски, кўп ота-оналар билиб-билмай ана шу йўлни тутишади). Аксинча, боланинг кўнглига йўл топиб, уни тўғри тушуниб, унга ёрдамчи бўла олиш энг тўғри йўлдир.

Бунинг учун ота-оналар нима қилиши керак?

Ота-она фарзандига эътибор қаратиши ва у билан кўпроқ самимий мулоқотда бўлиши зарур. Унинг қизиқишлари, орзу-истаклари, мақсадларига бепарво бўлмаслик керак. Қачонки, бола ўзини эътиборсиз қолдирилганини ҳис қилса, турли зарарли нарсаларни овунчоқ қилиб олишга иштиёқманд бўлади. Бунга йўл қўйиб берилиши кейинчалик катта кўнгилсизликларга сабаб бўлиб қолиши ҳам эҳтимолдан холи эмас.

Ота-оналар фарзандини бирданига телефон ўйинларидан маҳрум қилиб, қатъий чеклов қўйиши болага акс таъсир кўрсатишини ҳам унутмаслик керак. Болани бу одатдан аста-секинлик, ақл ва сабр билан айира бошлашлари муҳим. Бунинг учун кун сайин телефондаги ўйин вақтини камайтириб боришлари тўғри бўлади. Aввало, фарзанди телефон ўйинини ўйнаш пайтида у билан суҳбатлашиши, яна бошқа юмуш билан чалғитиши ва китоб ўқиш каби фойдали машғулотларга аста-секинлик билан, тизимли равишда ўргатиб бориши лозим.

Бунда, аввало, ота-онанинг ўзи фарзанд учун намуна ва ўрнак бўлиши керак. Фарзандлар жуда тақлидчан бўлишади. Шу билан бирга, улар сезгирдирлар. Сохта муносабатни дарров пайқашади, шунинг учун сиз ота-оналар улар билан муносабатда самимий ва ҳар доим ўрнак бўлинг. Сиз агар оилада китоб ўқиб, шу китоб ҳақида қизиқарли воқеа ва ҳодисаларни гапириб берсангиз, фарзандингиз албатта сиздек китоб ўқишга одатланади ва аста-секин телефон ўйинларидан чекланади. Келажакда фарзандингиз орзу қилганингиздек баркамол инсон бўлиб вояга етади.

Шаҳло ЖУМАНОВА,

Тошкент шаҳар Сергели туманидаги 68-умумтаълим мактаби психологи




Ўхшаш мақолалар

Эҳтиёт бўлинг –  рақамли  деменция!

Эҳтиёт бўлинг – рақамли деменция!

🕔16:24, 04.09.2026 ✔109

Болалар диққатини жамлай олмаяпти, хотираси сусайиб кетяпти, телефонини олиб қўйишса, жазавага тушяпти.

Батафсил
БМТнинг янги резолюцияси:  Инсон қадри  ислоҳотларига ҳамоҳанг ҳужжат

БМТнинг янги резолюцияси: Инсон қадри ислоҳотларига ҳамоҳанг ҳужжат

🕔16:01, 27.08.2026 ✔220

БМТ Бош Ассамблеяси томонидан 2026 йил 24 июль куни «Ижтимоий ривожланишни жадаллаштиришда парламентлар ролини кучайтириш» резолюцияси қабул қилинди. Бугунги мураккаб ва тез ўзгараётган дунёда мазкур янги ҳужжат парламентларнинг жамият тараққиётидаги ўрни ва масъулиятини яна бир бор аниқ белгилаб берди, дейиш мумкин.

Батафсил
Обод  маскан  мусаффо  муҳитдан  бошланади

Обод маскан мусаффо муҳитдан бошланади

🕔11:43, 20.08.2026 ✔316

Мустақиллик – халқимизнинг энг улуғ ва бебаҳо қадрияти. У бизга ўз тақдиримизни ўзимиз белгилаш, миллий тараққиёт йўлидан дадил бориш, юртимизни бунёдкорлик ва фаровонлик масканига айлантириш имконини берди.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Эҳтиёт бўлинг –  рақамли  деменция!

    Эҳтиёт бўлинг – рақамли деменция!

    Болалар диққатини жамлай олмаяпти, хотираси сусайиб кетяпти, телефонини олиб қўйишса, жазавага тушяпти.

    ✔ 109    🕔 16:24, 04.09.2026
  • БМТнинг янги резолюцияси:  Инсон қадри  ислоҳотларига ҳамоҳанг ҳужжат

    БМТнинг янги резолюцияси: Инсон қадри ислоҳотларига ҳамоҳанг ҳужжат

    БМТ Бош Ассамблеяси томонидан 2026 йил 24 июль куни «Ижтимоий ривожланишни жадаллаштиришда парламентлар ролини кучайтириш» резолюцияси қабул қилинди. Бугунги мураккаб ва тез ўзгараётган дунёда мазкур янги ҳужжат парламентларнинг жамият тараққиётидаги ўрни ва масъулиятини яна бир бор аниқ белгилаб берди, дейиш мумкин.

    ✔ 220    🕔 16:01, 27.08.2026
  • Обод  маскан  мусаффо  муҳитдан  бошланади

    Обод маскан мусаффо муҳитдан бошланади

    Мустақиллик – халқимизнинг энг улуғ ва бебаҳо қадрияти. У бизга ўз тақдиримизни ўзимиз белгилаш, миллий тараққиёт йўлидан дадил бориш, юртимизни бунёдкорлик ва фаровонлик масканига айлантириш имконини берди.

    ✔ 316    🕔 11:43, 20.08.2026
  • Меҳрга  интилган беозор жонзотлар

    Меҳрга интилган беозор жонзотлар

    Мушуклар қулоқларини 180 даражагача айлантира олади, уларнинг эшитиш қобилияти эса инсонникидан камида беш баравар юқори.

    ✔ 437    🕔 16:33, 06.08.2026
  • «Табиий»  деган ёрлиқ  остидаги катта  хавф

    «Табиий» деган ёрлиқ остидаги катта хавф

    Ўзбекистон Экологик партияси органик маҳсулотлар етиштириш, халқимиз эҳтиёжини экологик тоза маҳсулотлар ҳисобига қоплаш масаласи учун доимий курашиб келмоқда.

    ✔ 624    🕔 13:25, 20.07.2026
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар