Бугуннинг гапи      Бош саҳифа

ВАҚТ ЎҒРИЛАРИ

Вақт инсонга берилган энг катта неъматлардан биридир. Унинг бебаҳолиги ҳақида кўп гапирилади. Лекин уни фойдасиз нарсаларга сарфлаб зое қилиш иллати азалдан мавжуд. Инсоният бошқа неъматлар қатори вақтни ҳам исроф қилишга одатланиб қолган.

ВАҚТ ЎҒРИЛАРИ

Ҳадисда келганидек, «Икки неъмат борки, кўп одамлар у иккисидан ғафлатда қолади. Улар – сиҳат-саломатлик ва бўш вақтдир» (Имом Бухорий ривояти).

Биз доимо «менинг вақтим йўқ», «ишларимга улгура олмаяпман» ва «куним қандай ўтганини билмай қолдим» деган гапларни тез-тез ишлатамиз, эшитиб турамиз. Бу билан вақтни тўғри тақсимламаганимиз, ундан унумли фойдаланмаганимизни кўрсатамиз, холос. Гўёки вақтимиз камайиб қолган ёки ўғирланмоқда.

Ҳа, қайсидир маънода вақтимизни ўғирлашмоқда. Ўғрилар бизга тегишли бирор нарсани биздан яширинча олиб қўйс а, вақт ўғрилари ошкора ҳаракат қилади. Бунга ўзимиз ҳам рози бўламиз. Булар бизни кундалик вазифаларни бажаришдан чалғитадиган, ишимизга тўсқинлик қиладиган нарсалардир. Вақтимизнинг бир қанча ўғрилари бор. Аввало, биз кўп вақтни телефонга сарфлаймиз. Чунки бу «ҳамроҳимиз» ўзида жуда кўплаб имкониятларни мужассам қилган. Ҳозирги пайтда унинг асосий функцияси ижтимоий тармоқлар билан алоқадан иборат бўлиб қолди. Инсоният ҳозир «ижтимоий тармоқлар дунёси»да яшамоқда. Бундан ҳар ким турли мақсадларда, хоҳлаганича фойдаланмоқда. Бу жараёнда соатлаб вақт ўтказмоқда. Тўғри, ИКТ воситаларидан ишда, ўқишда (айниқса ҳозирги шароитда ) ва бошқа керакли мақсадларда фойдаланилади. Лекин кўпчилик вақтини беҳуда, шунчаки сарфлаб юбормоқда. Бўш вақт топган заҳоти, ҳатто ярим тунда ҳам, тармоққа шўнғийди.

Шунингдек, каттаю кичикнинг яна бир овунчоғи телевизордир. Агар киши сериал мухлиси бўлса, уни кўриш учун алоҳида тайёргарлик кўради, бор эътиборини қаратади. У берадиган «маънавий озуқа»нинг фойда-зарари билан иши йўқ. Уни кўрса, вақтини ўтказса бўлди. Баъзида туннинг кўпроқ қисмини телевизор қаршисида ўтказиб юборади. Бу, албатта, эртанги иш куни, кайфияти ва саломатлигига таъсир ўтказади.

Агар киши футбол учрашувини томоша қилганда, ўйиндан олдинги ва кейинги таҳлилларга мурожаат қилмаса, атиги икки соатни беҳуда сарфлайди. Тафсилотларга бериладиган бўлса, бу йўқотиш чандон-чандон кўпаяди.

Бугунги динамик ҳаётда ҳамма ҳам «бугунги ишни эртага қўйма» ҳикматига амал қилавермайди. Ажабланарлиси шундаки, бугун қилиш мумкин бўлган ишларнинг аксарияти бошқа кунга қолдириляпти. Одамлар эртанги кунга ўз қўли билан муаммо олиб ўтяпти.

Кундалик ҳаёт ва иш жараёнидаги муҳим ва иккиламчи нарсаларни ажаратиб олмаслик вақтни тўғри тақсимлашга халал беради. Зарур бўлмаган ва беҳуда нарсаларга уриниш муҳим ва тезкор қилиниши керак бўлган ишлардан чалғитади. Киши бир ишни бошлайдию, кейин нохосдан телефонни олиб, суҳбатга берилиб кетади ва нима қилаётганини унутиб ҳам қўяди. Юқоридагиларга қўшимча қилиб, энг катта вақт ўғриси кишининг ўзи эканини таъкидлаш керак. Чунки уларга ўзи рухсат беради, вақтни сарф қиладиган ҳам ўзи. Ундан унумли, мақсадли фойдаланса ҳам, бефойда ва муҳим бўлмаган ишларга зое қилса ҳам жавобгар ўзи бўлади. Фойдаси ҳам, зарари ҳам ўзига. Вақтни тўғри тақсимлаш, ундан унумли фойдаланиш, хусусан, бўш вақтни мазмунли ўтказишни ташкил қилиш муваффақиятнинг дастлабки омили ва асосий шартларидан биридир.

Баҳодир МИРЗАЕВ, Имом Бухорий халқаро илмий- тадқиқот маркази илмий ходими




Ўхшаш мақолалар

Эҳтиёт бўлинг –  рақамли  деменция!

Эҳтиёт бўлинг – рақамли деменция!

🕔16:24, 04.09.2026 ✔110

Болалар диққатини жамлай олмаяпти, хотираси сусайиб кетяпти, телефонини олиб қўйишса, жазавага тушяпти.

Батафсил
БМТнинг янги резолюцияси:  Инсон қадри  ислоҳотларига ҳамоҳанг ҳужжат

БМТнинг янги резолюцияси: Инсон қадри ислоҳотларига ҳамоҳанг ҳужжат

🕔16:01, 27.08.2026 ✔221

БМТ Бош Ассамблеяси томонидан 2026 йил 24 июль куни «Ижтимоий ривожланишни жадаллаштиришда парламентлар ролини кучайтириш» резолюцияси қабул қилинди. Бугунги мураккаб ва тез ўзгараётган дунёда мазкур янги ҳужжат парламентларнинг жамият тараққиётидаги ўрни ва масъулиятини яна бир бор аниқ белгилаб берди, дейиш мумкин.

Батафсил
Обод  маскан  мусаффо  муҳитдан  бошланади

Обод маскан мусаффо муҳитдан бошланади

🕔11:43, 20.08.2026 ✔316

Мустақиллик – халқимизнинг энг улуғ ва бебаҳо қадрияти. У бизга ўз тақдиримизни ўзимиз белгилаш, миллий тараққиёт йўлидан дадил бориш, юртимизни бунёдкорлик ва фаровонлик масканига айлантириш имконини берди.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Эҳтиёт бўлинг –  рақамли  деменция!

    Эҳтиёт бўлинг – рақамли деменция!

    Болалар диққатини жамлай олмаяпти, хотираси сусайиб кетяпти, телефонини олиб қўйишса, жазавага тушяпти.

    ✔ 110    🕔 16:24, 04.09.2026
  • БМТнинг янги резолюцияси:  Инсон қадри  ислоҳотларига ҳамоҳанг ҳужжат

    БМТнинг янги резолюцияси: Инсон қадри ислоҳотларига ҳамоҳанг ҳужжат

    БМТ Бош Ассамблеяси томонидан 2026 йил 24 июль куни «Ижтимоий ривожланишни жадаллаштиришда парламентлар ролини кучайтириш» резолюцияси қабул қилинди. Бугунги мураккаб ва тез ўзгараётган дунёда мазкур янги ҳужжат парламентларнинг жамият тараққиётидаги ўрни ва масъулиятини яна бир бор аниқ белгилаб берди, дейиш мумкин.

    ✔ 221    🕔 16:01, 27.08.2026
  • Обод  маскан  мусаффо  муҳитдан  бошланади

    Обод маскан мусаффо муҳитдан бошланади

    Мустақиллик – халқимизнинг энг улуғ ва бебаҳо қадрияти. У бизга ўз тақдиримизни ўзимиз белгилаш, миллий тараққиёт йўлидан дадил бориш, юртимизни бунёдкорлик ва фаровонлик масканига айлантириш имконини берди.

    ✔ 316    🕔 11:43, 20.08.2026
  • Меҳрга  интилган беозор жонзотлар

    Меҳрга интилган беозор жонзотлар

    Мушуклар қулоқларини 180 даражагача айлантира олади, уларнинг эшитиш қобилияти эса инсонникидан камида беш баравар юқори.

    ✔ 437    🕔 16:33, 06.08.2026
  • «Табиий»  деган ёрлиқ  остидаги катта  хавф

    «Табиий» деган ёрлиқ остидаги катта хавф

    Ўзбекистон Экологик партияси органик маҳсулотлар етиштириш, халқимиз эҳтиёжини экологик тоза маҳсулотлар ҳисобига қоплаш масаласи учун доимий курашиб келмоқда.

    ✔ 625    🕔 13:25, 20.07.2026
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар