Бугуннинг гапи      Бош саҳифа

ҚУЛАЙ ВА ЭКОЛОГИК ХАВФСИЗ ТРАНСПОРТ

Сиз ёшлигингизда велосипедингиз бўлишини орзу қилганмисиз?

ҚУЛАЙ ВА ЭКОЛОГИК ХАВФСИЗ ТРАНСПОРТ

Болалигида ўз велосипеди бўлишини орзу қилмаган ўғил бола бўлмаса керак. Айниқса, уч ғилдиракдан икки ғилдиракка ўтиш жараёнлари анча ҳаяжонли ва унутилмас бўлади. Икки ғилдиракли велосипедда учишни қўшнимизнинг велосипедида ўрганганман. Бир неча марта йиқилиб, тирсак, тиззаларим шилингани ҳамон эсимда.

90-йиллардаги йўқчилик барча оилаларга таъсир қилган. Вазиятни кўриб, дадамга «велосипед олиб беринг» дея олмасдим. Ҳар-ҳар замонда қўшнилар ва танишларнинг велосипедини ҳайдаб турардим.
Тўққизинчи синфда ўқиётганимда бир кун мактабдан келсам, уйда «Урал» велосипеди турибди. Дадам «Бу сенга! Гимназияга шунда қатнайверасан» дедилар. Бир киши қарзи ҳисобидан шуни берган экан. Жуда хурсанд бўлдим. Унгача уч чақирим масофадаги гимназияга, сўнг унданда узоқроққа тил ўрганишга пиёда қатнардим.
«Урал»им жуда эски бўлиб, деярли ҳар кун бузиларди. Қўшнимиз велосипед тузатувчи уста бўлгани учун ҳар гал унга олиб чиқиб, созлатарканман, кўриб, ўзим ҳам ўрганиб олдим. Дарсдан келиб, велосипедни ағдариб, нимасинидир тузатардим. Раҳматли бобом «фаолиятни бошладингми?» дердилар.
Синфдошларим велосипедимга «Танк» деб ном беришганди. Сабаби велосипед рамаси уч марта синиб, сварка қилингани учун семирган ва қийшайганди. Камера ўрнига қаттиқ шланг қўйилган эди. Велосипедим жуда оғир бўлса-да, ҳарна корга ярарди.
Синфдошим Беҳзод ҳам велосипедга меҳр қўйганди. Янги «Урал»ни ўша пайтлар урф бўлган Daewoo машиналари рангига септириб, қўшимча жиҳозлар ўрнатиб, биринчи кун мактабга миниб келди. Ҳали қулф олмаган экан. Меники билан қўшиб бойлаб қўйдик. Иккинчи соатдан сўнг ҳовлига чиқиб қарасак, иккала велосипед ҳам йўқ. Ўғирлашибди. Атрофни қарадик. Изи топилмади. Бу менга унчалик таъсир қилмади-ю, Беҳзод анча куйинди. Ўтириб озроқ кўз ёш ҳам қилди. Алам қилади-да! Қанча харажат, қанча меҳр билан велосипедни биринчи марта миниб келсангу, ўғирлаб кетишса.
Велосипедсиз уйга қайтдим. Дадам сўрагандилар, бўлган воқеани айтдим. «Яхши бўпти. Қутулибмиз. Энди ўқишга кўпроқ вақтинг бўлади», дедилар. Шундай бўлса-да, велосипедни топиш умидида яна икки ҳафта бозорларга чиқдим. Табиийки, натижа бўлмади.
* * *
Ўз маблағимга илк велосипедни 2013 йили харид қилганман. Ўшанда кўп танишларим Тошкентда автомобиллар кўплиги, ҳайдовчиларнинг велосипедчилар юришига парво қилмаслиги важидан фикримдан қайтармоқчи бўлишди. Лекин ўшандан бери барча ишларимни велосипед билан битирадиган бўлдим. Ишга, бозорга, ҳатто саёҳатларга боришда ҳам велосипеддан мунтазам фойдаландим.
«XDS» тоғ велосипедим жуда чидамли ва баракали чиқди. У билан неча марта тоғ сафарларида бўлдим. Кунлик энг кўп юрган масофам 170 км. бўлди. Максимум тезлигим 50 км/соатдан ошди. Шу велосипедда 2019 йили халқаро веломарафонда иштирок этдим. Марафонда ўзимга ва велосипедимга нисбатан қониқиш ҳосил бўлмади. Ёнимдан бошқа велосипедлар учиб ўтиб кета бошлади.
Ўзбекистон велосипедчилар онлайн ҳамжамиятидаги йигитлар билан маслаҳатлашиб, анча енгил ва тезкор бўлган спорт (шоссе) велосипедига ўтишга қарор қилдим. Эски велосипедимни эса ўғлимга бердим.
Шоссе велосипеди менинг қарашларимни ўзгартирди. Янада узоқ манзилларга етак­лади. Узоғимни енгил қилди.
Саккиз йилдан бери кундалик ишлар учун мунтазам велосипед ҳайдайман. Ора-сирада узоқроқ масофаларга велосафарга чиқаман. 
Шу йиллар давомида велосипед ҳайдашнинг тиббий ва иқтисодий фойдаларини танамда яхшигина ҳис қилдим. 2-3 дўстларимни ҳам велофаолиятга даъват қилиб, улов олишга ундадим.
Сўнгги йилларда шаҳарда автомобиллар ҳаддан зиёд кўпайгани, тиғиз вақтларда йўллардаги тирбандликлар, метрода ишга кетар ва қайтар пайтдаги катта тирбандликни кўриб, буёғига велосипеддан яхшироқ транспорт бўлмаса керак деган фикрим яна қатъийлашди.
Бизда ҳам шаҳар ичида ва ташқарисида алоҳида сифатли велотреклар очилиб, вело­йўналишлар ташкил этилса, ҳам ички сайёҳликка, ҳам ташқи туризмга фойдали бўларди.
Ёшлигингизни эслаш учун ҳам баъзида велосипед ҳайдаб туринг. Саҳар пайти йўлга чиқинг. Юринг. Ҳузурланинг. 2-3 марта мазасини билсангиз, сиз ҳам ўрганиб қоласиз.

Давронбек ТОЖИАЛИЕВ




Ўхшаш мақолалар

«Табиий»  деган ёрлиқ  остидаги катта  хавф

«Табиий» деган ёрлиқ остидаги катта хавф

🕔13:25, 20.07.2026 ✔57

Ўзбекистон Экологик партияси органик маҳсулотлар етиштириш, халқимиз эҳтиёжини экологик тоза маҳсулотлар ҳисобига қоплаш масаласи учун доимий курашиб келмоқда.

Батафсил
Руҳий соғлом жамият қуришда  биз нимани  бой беряпмиз?

Руҳий соғлом жамият қуришда биз нимани бой беряпмиз?

🕔15:39, 09.07.2026 ✔170

Бугун тезкор технологиялар, сунъий интеллект ва глобаллашув асрида яшаяпмиз. Ҳар бир ота-она фарзандининг энг яхши мактабларда ўқишини, бир нечта хорижий тилларни мукаммал билишини, замонавий касбларни эгаллашини хоҳлайди.

Батафсил
Халқаро аҳоли куни:  инсон қадри ва барқарор  тараққиёт пойдевори

Халқаро аҳоли куни: инсон қадри ва барқарор тараққиёт пойдевори

🕔15:35, 09.07.2026 ✔181

Ҳар йили 11 июль санаси бутун дунёда Халқаро аҳоли куни сифатида кенг нишонланади. Бу сана аҳоли сонининг ўсиши, инсон саломатлиги, оила фаровонлиги, хотин-қизлар ҳуқуқларини таъминлаш ва барқарор тараққиёт масалаларига жамоатчилик эътиборини қаратишда муҳим аҳамият касб этади.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • «Табиий»  деган ёрлиқ  остидаги катта  хавф

    «Табиий» деган ёрлиқ остидаги катта хавф

    Ўзбекистон Экологик партияси органик маҳсулотлар етиштириш, халқимиз эҳтиёжини экологик тоза маҳсулотлар ҳисобига қоплаш масаласи учун доимий курашиб келмоқда.

    ✔ 57    🕔 13:25, 20.07.2026
  • Руҳий соғлом жамият қуришда  биз нимани  бой беряпмиз?

    Руҳий соғлом жамият қуришда биз нимани бой беряпмиз?

    Бугун тезкор технологиялар, сунъий интеллект ва глобаллашув асрида яшаяпмиз. Ҳар бир ота-она фарзандининг энг яхши мактабларда ўқишини, бир нечта хорижий тилларни мукаммал билишини, замонавий касбларни эгаллашини хоҳлайди.

    ✔ 170    🕔 15:39, 09.07.2026
  • Халқаро аҳоли куни:  инсон қадри ва барқарор  тараққиёт пойдевори

    Халқаро аҳоли куни: инсон қадри ва барқарор тараққиёт пойдевори

    Ҳар йили 11 июль санаси бутун дунёда Халқаро аҳоли куни сифатида кенг нишонланади. Бу сана аҳоли сонининг ўсиши, инсон саломатлиги, оила фаровонлиги, хотин-қизлар ҳуқуқларини таъминлаш ва барқарор тараққиёт масалаларига жамоатчилик эътиборини қаратишда муҳим аҳамият касб этади.

    ✔ 181    🕔 15:35, 09.07.2026
  • Қоғоз саноати –  инсоният  олдидаги мураккаб  вазият

    Қоғоз саноати – инсоният олдидаги мураккаб вазият

    Бугун табиий неъматлардан унумли фойдаланиш энг муҳим ва долзарб масала бўлиб турибди. Баъзи ҳолларда табиий ашёлар ўрнида ишлатилувчи сунъий муқобиллар яратиш ҳам кенг тарғиб этилмоқда.

    ✔ 262    🕔 11:24, 30.06.2026
  • Темир йўл хизмати:  Йўловчилар эътирозларига вазирнинг эътибори қаратилди

    Темир йўл хизмати: Йўловчилар эътирозларига вазирнинг эътибори қаратилди

    Темир йўл транспорти соҳасида рақамлаштириш ва янги йўналишлар қурилиши борасида ижобий кўрсаткичлар кўзга ташланаётган бўлса-да, тизимнинг ички ҳолати, хизмат кўрсатиш сифати ва оддий йўловчилар учун яратилган шароитлар жиддий ислоҳотларга муҳтожлигини кўрсатмоқда.

    ✔ 468    🕔 15:04, 11.06.2026
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар