Бугуннинг гапи      Бош саҳифа

Аёлнинг ўрни қаерда бўлгани маъқул?

Ҳар бир нарсанинг фитратидаги табиийлигини ифода этувчи хос хусусиятларига путур етиши билан унинг қадр-қиймати ҳам пасаяди. Агар ушбу жиҳат нозик ҳилқат ва фитрат соҳибалари бўлмиш аёлларда бўлса, яна ҳам хунукроқ тус олади.

Аёлнинг ўрни  қаерда бўлгани маъқул?

Бировнинг ҳақига хиёнат қилиш, тарози ўлчами ёки вазнидан уриб қолиш, ҳар қандай йўл билан бўлса ҳам, моддий бойлик орттириш, молини ўтказиш учун ёлғондан қасам ичиш, молида йўқ бўлган сифатларни ёлғондан гапириш, бировнинг савдоси устига савдо қилиш, ўзаро бир-бирларига нисбатан ҳасад қилиш ва яна қанчадан-қанча жиноятлар айнан бозорларда содир этилади.

Бугун бозорларда аёллар кўпайиб кетаётгани кузатилади. «Нима учун айнан бугунги кунда бозорларни аёллар қўлга оляпти?» деган муаммо бўйича етук тижоратчи мутахассислар билан ўзаро суҳбатлашганимизда улар асосан бунинг сабаби икки нарсадалигини айтишди:

1. Бозорлардаги кўпгина муаммолар аёллар билан тез ҳал бўлиши;

2. Савдо расталарида сотувчилар аёллар бўлса, ўз-ўзидан ўша жойда харидорларнинг кўпайиши.

Ҳар бир аёлнинг энг гўзал муомала-муносабати, жозибадорлиги ҳам ўзининг турмуш ўртоғи учун бўлиши керак. Акс ҳолда бу ҳолат хиёнат деб баҳоланади. Чунки аёлларнинг овоз ва гапириш оҳанглари мулойимлашиб, эркак­ларнинг эътиборини ўзига жалб этиб, уларни маҳлиё қилиш хавфини келтириб чиқариши дуруст бўлмайди. Энг ачинарлиси, улар мазкур муомалаларини моддий манфаат кўриш учун бозорларда ишга соладилар-да, уйларига қайтиб келганларида бу гўзалликдан асар ҳам қолмайди. Балки ўз турмуш ўртоғига нисбатан ғазаб, алам, чарчоқ, асаббузарлик ва яна қанчадан-қанча арзу додларни тўкиб солади. Чунки бозорда ишлаш осон эмас. Бу эса инсонни жисмонан ўта бақувват бўлиб, маънан метиндек иродали бўлишини талаб қилади. Аёлларда бу икки хусусиятлардан ҳеч бири йўқ. Шунинг учун ҳам аёллар табиат ва фитратларига хос бўлган енгил, шарафли вазифаларга, яъни фарзандлар тарбияси ҳамда уй-рўзғор ишларига буюрилади.

Гоҳо бозорларда аёлларнинг ўзаро бир-бирлари билан раста талашаётгани ёки нарх устида жанжал қилаётгани ёхуд бозор ходимлари билан қандайдир тўловлар тўғрисида талашиб-тортишаётганларининг гувоҳи бўламиз. Агар ана шундай ҳолатда оилангиз билан биргаликда бозорда юрган бўлсангиз, уларнинг сўзларини эшитиб, бола-чақангиз олдида шарманда бўласиз.

Аёлларнинг мана шундай ачинарли ҳолатга мубтало бўлиш­ларида уларнинг ёлғизгина ўзлари айбдор эмас. Балки ота-она ёки турмушга чиққан бўлса, эр ҳам айбдор бўлиши мумкин. (Биз бу ўринда маълум узрлар туфайли бозорга чиққан ва аёллигини сақлаб қолганларни танқид қилишдан йироқмиз.)

Баъзи ориятсиз эркаклар оила ва рўзғорнинг моддий таъминотини таъминлаш борасидаги машаққатлардан қочиб ёки унга дош бера олмасдан аёллардан қалқон сифатида фойдаланади. Баъзилар уялмасдан «Аёлим бундай ишларни қойиллатади, савдо-сотиқнинг пири бўлиб кетган, ҳар қандай кишининг кўзини шамғалат қилиб, керак бўлса, гипноз қилиб бўлса ҳам, ишини битиради», деб фахрланади.

Яна бир тоифа аёллар борки, эрларининг топганларига қаноат қилмайди. Натижада ҳар куни уйда жанжал. Эр ҳаттоки уйига келишга ҳам безиллаб қолади. Аёл эса кундалик вазифаси бўлмиш дийдиёсини қўймайди. «Сизнинг юришингиз шу бўлса, қачон ўғил уйлаб, қиз чиқарамиз, қачон катта ҳовли-жой қурамиз, каталакдек уйда тиқилиб ўтираверамизми? Агар шундай юраверадиган бўлсангиз, мен бозорга чиқиб кетаман, керак бўлса, қўшнимизга ўхшаб чет элга бориб, мол олиб келиб сотаман. Сизнинг топаётган уч-тўрт сўмингиз билан ҳеч қандай орзу-ҳавасга эришиб бўлмайди!», деб эр норози бўлса ҳам, бозорга чиқиб кетади. Эр эса хотинининг бу ишидан қавм-қариндош, маҳалла ва таниш-билиш­лари ичида бош кўтара олмай қолса-да, унга қарши бирор чора ҳам кўра олмайди. Кимлардир «Ҳа, энди бу давр талаби, бозор иқтисоди, ҳамма савдогар аёллар ҳам қинғир-қийшиқ эмас-ку, тирноқ остидан кир қидирмаслик керак», дейиш­лари ҳам мумкин. Шунинг учун ҳам биз юқорида барча бозорчи аёллар ҳақида эмас, балки уларнинг айримлари тўғрисида сўз юритдик. Ҳаммаларини бирдек айблашдан йироқмиз. Лекин шундай бўлса-да, ҳар ким ўзининг ишини қилгани яхши. Акс ҳолда, ҳозирги кундаги энг долзарб масалалардан бири бўлмиш фарзандларнинг тарбияси кимларга қолади?

 

Исҳоқжон БЕГМАТОВ

 




Ўхшаш мақолалар

Эҳтиёт бўлинг –  рақамли  деменция!

Эҳтиёт бўлинг – рақамли деменция!

🕔16:24, 04.09.2026 ✔110

Болалар диққатини жамлай олмаяпти, хотираси сусайиб кетяпти, телефонини олиб қўйишса, жазавага тушяпти.

Батафсил
БМТнинг янги резолюцияси:  Инсон қадри  ислоҳотларига ҳамоҳанг ҳужжат

БМТнинг янги резолюцияси: Инсон қадри ислоҳотларига ҳамоҳанг ҳужжат

🕔16:01, 27.08.2026 ✔221

БМТ Бош Ассамблеяси томонидан 2026 йил 24 июль куни «Ижтимоий ривожланишни жадаллаштиришда парламентлар ролини кучайтириш» резолюцияси қабул қилинди. Бугунги мураккаб ва тез ўзгараётган дунёда мазкур янги ҳужжат парламентларнинг жамият тараққиётидаги ўрни ва масъулиятини яна бир бор аниқ белгилаб берди, дейиш мумкин.

Батафсил
Обод  маскан  мусаффо  муҳитдан  бошланади

Обод маскан мусаффо муҳитдан бошланади

🕔11:43, 20.08.2026 ✔316

Мустақиллик – халқимизнинг энг улуғ ва бебаҳо қадрияти. У бизга ўз тақдиримизни ўзимиз белгилаш, миллий тараққиёт йўлидан дадил бориш, юртимизни бунёдкорлик ва фаровонлик масканига айлантириш имконини берди.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Эҳтиёт бўлинг –  рақамли  деменция!

    Эҳтиёт бўлинг – рақамли деменция!

    Болалар диққатини жамлай олмаяпти, хотираси сусайиб кетяпти, телефонини олиб қўйишса, жазавага тушяпти.

    ✔ 110    🕔 16:24, 04.09.2026
  • БМТнинг янги резолюцияси:  Инсон қадри  ислоҳотларига ҳамоҳанг ҳужжат

    БМТнинг янги резолюцияси: Инсон қадри ислоҳотларига ҳамоҳанг ҳужжат

    БМТ Бош Ассамблеяси томонидан 2026 йил 24 июль куни «Ижтимоий ривожланишни жадаллаштиришда парламентлар ролини кучайтириш» резолюцияси қабул қилинди. Бугунги мураккаб ва тез ўзгараётган дунёда мазкур янги ҳужжат парламентларнинг жамият тараққиётидаги ўрни ва масъулиятини яна бир бор аниқ белгилаб берди, дейиш мумкин.

    ✔ 221    🕔 16:01, 27.08.2026
  • Обод  маскан  мусаффо  муҳитдан  бошланади

    Обод маскан мусаффо муҳитдан бошланади

    Мустақиллик – халқимизнинг энг улуғ ва бебаҳо қадрияти. У бизга ўз тақдиримизни ўзимиз белгилаш, миллий тараққиёт йўлидан дадил бориш, юртимизни бунёдкорлик ва фаровонлик масканига айлантириш имконини берди.

    ✔ 316    🕔 11:43, 20.08.2026
  • Меҳрга  интилган беозор жонзотлар

    Меҳрга интилган беозор жонзотлар

    Мушуклар қулоқларини 180 даражагача айлантира олади, уларнинг эшитиш қобилияти эса инсонникидан камида беш баравар юқори.

    ✔ 437    🕔 16:33, 06.08.2026
  • «Табиий»  деган ёрлиқ  остидаги катта  хавф

    «Табиий» деган ёрлиқ остидаги катта хавф

    Ўзбекистон Экологик партияси органик маҳсулотлар етиштириш, халқимиз эҳтиёжини экологик тоза маҳсулотлар ҳисобига қоплаш масаласи учун доимий курашиб келмоқда.

    ✔ 625    🕔 13:25, 20.07.2026
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар