Эҳтиёт бўлинг – рақамли деменция!
Болалар диққатини жамлай олмаяпти, хотираси сусайиб кетяпти, телефонини олиб қўйишса, жазавага тушяпти.
БатафсилЎзбекистон Экологик партияси томонидан Мўйноқ туманининг Алиовул қишлоғини обод қилиш мақсадида ушбу ҳудудда бунёдкорликнинг биринчи ғишти қўйилгани ҳақида хабар бергандик. Орадан кўп ўтмай, Ўзбекистон Экологик партияси Боғот ва Тупроққальа туманлари Кенгашлари мамлакатда биринчи бўлиб «Алиовулнинг ободлигига қўш қанотмиз!» шиори остида ташаббус билан чиқди.
Халқимизда қурувчиларни «Ҳорманг, уста!» деб йўқлаш одати бор. Шу мақсадда бир гуруҳ боғотликлар қурувчиларга елкадош бўлиш учун Алиовул қишлоғига сафар уюштиришди.
Ўзбекистон Экологик партияси Боғот туман Кенгаши раиси, туман Кенгаши депутати У.Иброҳимов ва Тупроққалъа туман Кенгаши раиси Р.Рўзметов умумхалқ ишига туҳфа сифатида келтирилган озиқ-овқат маҳсулотлари, китоблар ва қўлланмаларни марказий штабга топширишди. Шундан кейин, Ўзбекистон Экологик партияси Боғот тумани Кенгаши қошида ташкил қилинган «Орол» ашула ва рақс дастаси тадбир иштирокчилари учун мусиқий дастур намойиш этишди. Мусиқий дастурдан олам-олам қувончларга тўлган тадбир иштирокчилари ҳар бир чиқишни давомли қарсаклар билан аъло кайфиятда қабул қилиб, оромбахш куй ва қўшиқлар, рақсларга уланиб кетди.
Тадбир давомида Мўйноқнинг диққатга сазовор жойларига саёҳат уюштирилди. Айниқса, Ҳаким ота – Сулаймон Бақирғоний бобо мажмуасининг замонавий қурилиш ва бунёдкорлик ишларини ўз кўзлари билан кўрган иштирокчилар юртимизнинг тинчлиги, олиб борилаётган ишларнинг улуғлигига шукроналар келтиришди. Ўтган аждодларимиз ҳақига Қуръон тиловат қилинди.
Ойсулув АМИНОВА,
Ўзбекистон Экологик партияси
Боғот туман Кенгаши
«Аёллар қаноти» етакчиси
Болалар диққатини жамлай олмаяпти, хотираси сусайиб кетяпти, телефонини олиб қўйишса, жазавага тушяпти.
БатафсилБМТ Бош Ассамблеяси томонидан 2026 йил 24 июль куни «Ижтимоий ривожланишни жадаллаштиришда парламентлар ролини кучайтириш» резолюцияси қабул қилинди. Бугунги мураккаб ва тез ўзгараётган дунёда мазкур янги ҳужжат парламентларнинг жамият тараққиётидаги ўрни ва масъулиятини яна бир бор аниқ белгилаб берди, дейиш мумкин.
БатафсилМустақиллик – халқимизнинг энг улуғ ва бебаҳо қадрияти. У бизга ўз тақдиримизни ўзимиз белгилаш, миллий тараққиёт йўлидан дадил бориш, юртимизни бунёдкорлик ва фаровонлик масканига айлантириш имконини берди.
Батафсил