Давр нафаси      Бош саҳифа

Янги Ўзбекистонда янгича сайловлар: Президентлик сайловидаги асосий янгиликлар нималардан иборат?

Юртимизда 24 октябрь – Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловларига катта тайёргарлик кўрилмоқда. Амалда фаолият олиб бораётган бешта партия кўсатиладиган номзодларни эълон қилди. Хўш, бу йилги сайловлар олдинги сайловлардан қайси жиҳатлари билан фарқ қилади? Сайлов жараёнларида қандай янгиликларга гувоҳ бўлишимиз мумкин?
Шу мазмундаги саволлар билан «Оила ва табиат» мухбири Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссиясининг доимий ишловчи аъзоси  Баҳодиржон Юнусов билан суҳбатлашди.

Янги Ўзбекистонда  янгича сайловлар: Президентлик сайловидаги  асосий янгиликлар  нималардан иборат?

– Айтингчи, бу йилги Ўзбекис­тон Республикаси Президентлигига сайлов ва унга тайёргарлик олдинги сайловларга қараганда нимаси билан фарқ қилади?
– Бу борада, аввало илгари сайлов тизимини тартибга солиб турган бешта қонун ўрнига ягона Сайлов кодекси қабул қилинганини айтиб ўтишимиз керак. Бундан ташқари мамлакатимизда сиёсий партиялар сони биттага кўпайиб, бештага етди. Сайловни ўтказиш муддати декабрь ойи учинчи ўн кунлиги биринчи якшанбасидан октябрь ойи учинчи ўн кунлиги биринчи якшанбасига кўчирилди. Сайлов қонунчилигига сиёсий партияларнинг сайлов даврида молиявий маблағлардан фойдаланганлиги ҳақидаги оралиқ ҳисоботини тақдим этиш қоидаси киритилди.
Булардан ташқари ҳам ўзга­риш­лар кўп. Жумладан, сайлов комиссиялари ваколатларидан номзодларнинг сайловчилар билан учрашувларини ташкил этишда сайловчиларни хабардор қилиш вазифаси олиб ташланган. Давлат ресурсларидан сайловолди ташвиқотида фойдаланиш тақиқланди. Сайлов комиссия­ларининг ҳаракатлари ва қарорлари устидан шикоятларни энди фақат судда кўриб чиқиш жорий этилди. Сайлов бюллетенида номзодларнинг эгаллаб турган лавозимининг ёзилмаслиги белгиланди. Кузатувчилар ҳарбий қисмларда, қамоқда сақлаш ва озодликдан маҳрум этиш жойларида тузилган сайлов участкаларига бориши ҳақида камида уч кун олдин участка сайлов комиссиясини хабардор қилиши белгилаб қўйилди.
– Номзодларга тенг ҳуқуқ берилиши деганда нималар тушунилади?
– Сайланиш учун рўйхатга олинган барча номзодлар тенг ҳуқуқларга эга бўлади.
Сайловда иштирок этувчи номзодларга адолатли равишда сайлов кампаниясини ташкил қилиш, уни молиялаштириш учун бюджет маблағлари тенг миқдорда ажратилади. Номзодларга қонунда йўл қўйилган шаклларда ва тартибда сайловолди ташвиқоти ўтказиш эркинлиги берилади. Ўз сайловолди ташвиқотини ўтказиш учун, шу жумладан, ўз сайловолди дастурини баён қилиши учун оммавий ахборот воситаларидан адолатли ва тенг фойдаланиш шарт-шароитлари таъминланади. Номзодлар сайловолди ташвиқотини олиб бориш борасида тенг ҳуқуқларга эга.
Номзод Ўзбекистон Республикаси Президенти этиб сайланиши учун унинг номидан ишончли вакиллар сайловолди ташвиқотини олиб бориш­лари мумкин. Ишончли вакиллар сони қонунга мувофиқ барча номзодлар учун бир хил миқдорда белгиланади. Номзодлар сайловчилар билан учрашувлар ўтказиш, сайловолди йиғилишларида, телевидение ва радио орқали сўзга чиқишда тенг ҳуқуқлардан фойдаланадилар. Сайловолди ташвиқоти олиб борилаётганда номзодларга бир хил ҳажмдаги эфир вақти ва чоп этиш майдони бепул тақдим этилиши орқали уларга давлат ОАВдан фойдаланишда тенг имконият берилади.
– Сайловолди ташвиқотини ташкиллаштириш учун номзодларга қандай имкониятлар тақдим этилади?
– Сайловолди ташвиқоти – сайлов кампанияси даврида амалга ошириладиган ва сайловчиларни номзодни ёқлаб овоз беришга ундашга қаратилган фаолият. Номзодлар сайловолди ташвиқотини ўтказиши учун омма олдида очиқ мунозаралар, баҳслар, матбуот конференциялари, фуқароларнинг йиғилишлари, интервьюлар, оммавий ахборот воситаларида чиқишлар, роликларни жойлаштириш шаклида олиб боришига имкониятлар яратилади. Номзодлар томонидан сайловолди ташвиқоти оммавий ахборот воситаларида, шу жумладан телевидение, радио, газета ва журналлар, умумий фойдаланишдаги ахборот-телекоммуникация тармоқлари (шу жумладан бутунжаҳон Интернет ахборот тармоғи) орқали; босма, кўргазмали, аудиовизуал ва бошқа ташвиқот материалларини (плакатлар, варақалар ва бошқа материалларни) чоп этиш ҳамда тарқатиш орқали; сайловчилар билан учрашувлар ўтказиш орқали амалга оширилади.
Сайловолди ташвиқотини олиб бориш мақсадида оммавий ахборот воситаларидан бепул фойдаланиш тартиби, ҳажми ва вақти сайловда иштирок этишга ижозат берилган сиёсий партияларнинг фикрини инобатга олган ҳолда Марказий сайлов комиссияси томонидан белгиланади. Марказий сайлов комиссияси томонидан эфир вақти ёки чоп этиш майдони бепул тақдим этиладиган давлат оммавий ахборот воситалари рўйхати, сайловолди ташвиқотини олиб бориш учун номзодларга давлат теле- ва радиоканалларида бепул тақдим этиладиган эфир вақти ҳажми, шунингдек улар эфирига узатиладиган вақт; сайловолди ташвиқотини олиб бориш учун номзодларга давлат нашрларида бепул тақдим этиладиган чоп этиш майдони ҳажми, шунингдек улар босилиб чиқадиган кунлар, сайловолди ташвиқоти даврида номзодларнинг ОАВда чиқиш навбати белгиланади.

ОАВда тарқатиладиган ахборот ҳақиқатга тўғри келиши номзодлар ва сиёсий партияларнинг ҳуқуқлари ҳамда қонуний манфаатларини бузмаслиги керак. 

Нотўғри ахборотни, номзоднинг шаъни ва қадр-қимматига путур етказадиган маълумотларни тарқатиш, шунингдек номзоднинг розилигисиз унинг шахсий ёки оилавий сиридан иборат хусусий ҳаёти тўғрисидаги маълумотларни ноқонуний тўплаш ёки тарқатиш тақиқланади.
– Чет эллардаги фуқароларимизнинг сайловларда тўсқинликларсиз иштирок этишлари учун қандай режалар ишлаб чиқилган?
– Сайлов кодексига киритилган янги қоидага асосан чет давлатларда турган фуқаролар Ўзбекистон Рес­публикасининг чет давлатлардаги дипломатик ва бошқа ваколатхоналари ҳузурида тузилган участка сайлов комиссияларига уларни сайловчилар рўйхатига киритиш тўғрисида сайловдан ўн беш кун олдин ёзма шаклда ёки Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигининг расмий веб-сайти орқали электрон шаклда мурожаат қилиши мумкинлиги белгиланган. Бу ушбу сайловчиларни консуллик рўйхатида бўлмаган ҳолатларда ҳам сайловчилар рўйхатига киритиш имконини беради.
Шунингдек, хориждаги сайловчиларга қулайликлар яратиш мақсадида Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномаларига ва чет давлатларнинг ваколатли давлат ҳокимияти органлари билан келишувларга мувофиқ чет давлатларнинг Ўзбекистонлик сайловчилар аҳоли зич жойлашган ҳудудларда муддатидан олдин овоз бериш сайловчининг турган жойида ўтказиш чора-тадбирлари ишлаб чиқилган.
– Номзодларни рўйхатга олиш қачон якунланади?
– Номзодларни рўйхатга олиш сайловга ўттиз беш кун қолганида тугалланади. Ўзбекистон Респуб­ликаси Президентлигига номзодлар Марказий сайлов комиссияси томонидан рўйхатга олинади. Номзод этиб рўйхатга олинган шахсга рўйхатга олинганлик гувоҳномаси берилади.
– Сайловолди ташвиқотини уюштириш юзасидан қонунчиликдаги ўзгаришлар нималардан иборат?
– Бу борадаги янгиликлардан бири сайловолди ташвиқоти даврида давлат ресурсларидан фойдаланиш чекланганлигини айтишимиз мумкин.
Унга кўра, давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари раҳбарларининг; Ўзбекистон Респуб­ликаси Қуролли Кучлари ҳарбий хизматчиларининг, Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизмати, бошқа ҳарбийлаштирилган бўлинмалар, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ходимларининг, судьяларнинг; сайлов комиссиялари аъзоларининг; диний ташкилотлар профессионал хизматчиларининг сайловолди ташвиқотини олиб бориши тақиқланади.
Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органларининг, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларининг мансабдор шахсларига ўз мансаб ва хизмат мавқеидан сайловолди ташвиқоти вақтида ҳар қандай сиёсий партиянинг ёки номзоднинг фойдасига ёхуд унга қарши фойдаланиши тақиқланади.
– Сайловчилар ягона электрон рўйхати қандай шакллантирилади? Участка сайлов комиссиялари сайловчилар рўйхатини қандай тайёрлайди?
– Ҳар бир участка сайлов комиссияси тузилганидан кейин уч кун ичида Сайловчиларнинг ягона электрон рўйхатида тақсимланган мазкур участка сайловчиларининг дастлабки рўйхатини олади. Участка сайлов комиссияси сайловчиларнинг дастлабки рўйхатини олганидан кейин уни мазкур участка ҳудудида яшовчи аҳолини уйма-уй айланиб чиқиш йўли билан аниқлаштириш чораларини кўради.
Ҳар бир участка сайлов комиссияси тузилганидан кейин уч кун ичида округ сайлов комиссияси компьютеридан сайловчиларнинг ягона электрон рўйхатида тақсимланган мазкур участка сайловчиларининг дастлабки рўйхатини олади.
Сайловчилар рўйхати овоз бериш ҳуқуқига эга бўлган ва маълум бир сайлов участкасига киритилган барча сайловчилар ёзилган маълумотлар тўплами бўлиб, сайловчилар рўйхати сайловга 15 кун қолганида ҳамма танишиши учун тақдим этилади.
– Номзодларнинг аризаларини қабул қилиш ва кўриб чиқиш тартибида ўзгаришлар борми?
– Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзодлар кўрсатиш тартиби Сайлов кодексининг 64-моддасида белгиланган бўлиб, ушбу моддага ўзгартиришлар киритилмаган. Унга кўра:
Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзодлар кўрсатиш сиёсий партияларнинг юқори органлари томонидан амалга оширилади. Сиёсий партия юқори органи Ўзбекис­тон Республикаси Президентлигига битта номзод кўрсатиши мумкин. Сиёсий партия Ўзбекистон Респуб­ликаси Президентлигига фақат ўз партияси аъзо­лари орасидан ёки партиясизни номзод этиб кўрсатишга ваколатлидир. Ўзбекистон Респуб­ликаси Президентлигига номзод кўрсатилганлиги тўғрисида баённома тузилади. Сиёсий партиянинг раҳбари Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзодни рўйхатга олишни сўраб Марказий сайлов комиссиясига ариза билан мурожаат этади. Аризага қуйидагилар илова қилинади: сиёсий партия юқори органининг Ўзбекистон Рес­публикаси Президентлигига номзод кўрсатиш тўғрисидаги қарори; сиёсий партия юқори органи мажлисининг Ўзбекистон Респуб­ликаси Президентлигига номзод кўрсатиш тўғрисидаги баённомаси, унда Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзоднинг фамилияси, исми, отасининг исми, туғилган санаси, касби, лавозими (машғулотининг тури), иш ва яшаш жойи, партиявийлиги кўрсатилади; Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзоднинг ўз номзоди овозга қўйилишига рози эканлиги тўғрисидаги аризаси; Ўзбекистон Республикаси Президентлигига кўрсатилган номзодни қўллаб-қувватловчи имзо варақалари талаб қилинади.

Саида ИБОДИНОВА 
суҳбатлашди.




Ўхшаш мақолалар

Яшил келажак  ва барқарор тараққиёт томон бошлаётган куч

Яшил келажак ва барқарор тараққиёт томон бошлаётган куч

🕔09:08, 08.09.2025 ✔13

Бу йил мамлакатимиз мустақиллигининг ўттиз тўрт йиллигини кенг нишонлаяпмиз. Ўтган даврда, айниқса, сўнгги саккиз йилда бошланган ислоҳотлар ва уларнинг дастлабки натижаларини табиатнинг «регенерация» ҳодисасига менгзаш мумкин. Жамиятнинг барча соҳа ва қисмларигача қамраб олган бу янгиланишларга таъсир кўрсатган ана шу «куч» – Президент Шавкат Мирзиёев!

Батафсил
Ўзбекистон ШҲТда  «яшил» оламни яратмоқда

Ўзбекистон ШҲТда «яшил» оламни яратмоқда

🕔09:07, 08.09.2025 ✔10

Хитойнинг Тяньцзинь шаҳрида бўлиб ўтган Шанхай ҳамкорлик ташкилотига аъзо давлатлар раҳбарлари кенгашининг навбатдаги мажлиси нафақат минтақа, балки бутун Евроосиё макони учун стратегик аҳамият касб этмоқда.

Батафсил
«Миллий истиқлолимизнинг энг буюк мақсади –  инсонга эътибор»

«Миллий истиқлолимизнинг энг буюк мақсади – инсонга эътибор»

🕔17:43, 29.08.2025 ✔38

Истиқлол ҳар бир ватандошимизнинг нурли тақдири, фаровон ҳаёти ва баркамол келажагини таъмин этаётганига бугун барчамиз гувоҳ бўлиб турибмиз. Бунинг ортида тўғри танланган ва йўлга қўйилган сиёсий ирода ҳамда фидокорона меҳнатлар турибди.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Яшил келажак  ва барқарор тараққиёт томон бошлаётган куч

    Яшил келажак ва барқарор тараққиёт томон бошлаётган куч

    Бу йил мамлакатимиз мустақиллигининг ўттиз тўрт йиллигини кенг нишонлаяпмиз. Ўтган даврда, айниқса, сўнгги саккиз йилда бошланган ислоҳотлар ва уларнинг дастлабки натижаларини табиатнинг «регенерация» ҳодисасига менгзаш мумкин. Жамиятнинг барча соҳа ва қисмларигача қамраб олган бу янгиланишларга таъсир кўрсатган ана шу «куч» – Президент Шавкат Мирзиёев!

    ✔ 13    🕔 09:08, 08.09.2025
  • Ўзбекистон ШҲТда  «яшил» оламни яратмоқда

    Ўзбекистон ШҲТда «яшил» оламни яратмоқда

    Хитойнинг Тяньцзинь шаҳрида бўлиб ўтган Шанхай ҳамкорлик ташкилотига аъзо давлатлар раҳбарлари кенгашининг навбатдаги мажлиси нафақат минтақа, балки бутун Евроосиё макони учун стратегик аҳамият касб этмоқда.

    ✔ 10    🕔 09:07, 08.09.2025
  • «Миллий истиқлолимизнинг энг буюк мақсади –  инсонга эътибор»

    «Миллий истиқлолимизнинг энг буюк мақсади – инсонга эътибор»

    Истиқлол ҳар бир ватандошимизнинг нурли тақдири, фаровон ҳаёти ва баркамол келажагини таъмин этаётганига бугун барчамиз гувоҳ бўлиб турибмиз. Бунинг ортида тўғри танланган ва йўлга қўйилган сиёсий ирода ҳамда фидокорона меҳнатлар турибди.

    ✔ 38    🕔 17:43, 29.08.2025
  • Парламент қонунларнинг  қатъий ижросини ҳам сўрайди

    Парламент қонунларнинг қатъий ижросини ҳам сўрайди

    Куни кеча Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлиси бўлиб ўтди. Қуйи палата минбарида мамлакат тараққиёти ва халқ фаровонлиги учун муҳим бўлган бир қатор масалалар кўтарилди.

    ✔ 58    🕔 09:19, 25.08.2025
  • Самарали парламент назорати ва халқ  билан очиқ  мулоқот

    Самарали парламент назорати ва халқ билан очиқ мулоқот

    Она табиатни, атроф-муҳитни асраб-авайлаш барчамизнинг асосий бурчимиз. Экологик муҳит бузилса, нафақат инсонга, балки ер, сув, ўсимликлар ва ҳайвонот дунёсига зарар етиб ифлосланади, зарарланади.

    ✔ 60    🕔 09:19, 25.08.2025
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар