Бугуннинг гапи      Бош саҳифа

«Зардарё» номи билан машҳур «Зарафшон» чиндан ҳам хавф остида қолмоқда

«Оила ва табиат» газетасининг 31-сонида «Зарафшон дарёси табиий ва сунъий талафотларни енгиб ўта оладими?» номли мақола чоп этилибди. Мақолада ҳақиқатдан ҳам жуда долзарб масала кўтарилган. Йиллар давомида дарё ўзанига етказилган гўё арзимас зарарлар бугун катта муаммоларни келтириб чиқармоқда. Шу ўринда мазкур ҳудудда яшовчи фуқаро сифатида «Зарафшон» дарёсининг тақдири ҳақида, бугун бу табиий ҳудудга қилинаётган тажовузлар хусусида мен ҳам ўз фикрларимни билдиришни лозим топдим.

«Зардарё» номи билан  машҳур «Зарафшон» чиндан ҳам хавф остида қолмоқда

Зарафшон дарёсининг жанубий ирмоғи бўлган Қорадарё дарёсида фаолият юритаётган ноқонуний карьерлар нафақат дарё ўзанининг ўзгаришига, дарё бўйидаги юлғунзорларга ва дарёбўйи атрофидаги экотизимга ҳам катта талафот етказмоқда. Айни шу дарёнинг Каттақўрғон тумани ҳудудида эса карьерлар сони кўпайиб бораётгани сабаб, бугун дарё ва унинг атрофи абгор ҳолатга келди. Буни Хатирчи туманига яқин жойлашган  Каттақўрғон туманининг Қиймадўз, Эсавойтепа қишлоқлари ҳудудига  келган одам билади.
Зарафшон сувида Амударё ва Сирдарёга нисбатан фосфор миқдори 1,5-2 маротаба кўп учрайди. Бу, албатта, ҳар қандай унумдорлиги паст даланинг ҳам жонига оро киргизади, ҳосилдор қилади. Дарҳақиқат, дарё анча ёйилиб ва секинлашиб оқадиган Булунғур, Жомбой, Оқдарё, Пайариқ, Иштихон, Каттақўрғон тумани ҳудудларининг тупроғи теварак-атрофдагилардан фарқли ўлароқ, қора кулранг туслидир. Гарчанд дарё суви ҳозир ўша биз назарда тутаётган ҳудудларни қамраб ололмаса ҳам, қадимда Зарафшон бугунгисидан бир неча ўн, балки юз бора серсувроқ бўлган, деган хулосани беради. Аммо бугунги кунда дарё ўзани тобора торайиб бормоқда ва сув ифлосланганлиги сабаб кўп муаммолар келиб чиқяпти.
Ҳозир дарёбўйи ҳудудларимизда тўрт миллиондан ошиқ аҳоли яшайди. Тўғриси, кўпчилик маҳаллий аҳоли 25 йилдан бери Хатирчи-Кадан йўлининг таъмирланишини кутиб яшади. Ўтган 2020 йилнинг сентябрь ойида ўша йўл тўлиқ таъмирдан чиқарилган эди. Бироқ Қиймадўз қишлоғи ҳудудидаги карьер сабаб йўлларимиз яна абгор ҳолатга келмоқда, бир кишининг шахсий манфаати учун бутун қишлоқ аҳолиси жабр кўриши адолатданми? Бу тадбиркорлар ўзидан билиб йўлларимизни асфальт қилиб беришлари амри маҳол. Катта-катта юк машиналари эса бу йўлни тез орада яна ўнқир-чўнқир қилиши аниқ. Бу карьерларнинг қонунийлигини текширадиган ва тартибга оладиган бирор бир ташкилот бормикан ўзи?!
Шунингдек, Каттақўрғон ва Нарпай туманлари ҳудудида тош майдалаш корхоналари сони кўпайиши карьерлар иш ҳажмининг янада кенгайишига сабаб бўлмоқда. Умуман дарёнинг икки қирғоғи бўйида жойлашган мазкур қишлоқларимизда экологик вазият жиддий тус олган. Сабаби Оқдарё ва Қорадарё  бўйидаги юлғунзорлар ўтин важи сабаб йўқ қилинмоқда. Айниқса, бу ерларда катта газ қувури ўтган ва табиий газдан фойдаланиш имконияти борлигига қарамасдан, дарё бўйларида яшовчи аҳоли томонидан юлғунлар таг-томири билан чопиб олинади. Балки улар бу ишни ўтинни бозорда сотиш учун қилишаётгандир. Лекин бу масала вилоят ўрмон хўжалиги бошқармаси, давлат экология қўмитаси инспекторлари эътиборидан қолиб келаётгани бизга тушунарсиз...
Нима бўлганда ҳам юқоридаги жиддий муаммоларга мутасадди ташкилотлар томонидан панжа ортидан қаралмасдан тезкор равишда тегишли чора-тадбирлар кўрилишига умид қилиб қоламиз.

Шавкат ҲАСАНОВ,
Самарқанд вилояти 
Каттақўрғон тумани,
Қиймадўз қишлоғи




Ўхшаш мақолалар

«Табиий»  деган ёрлиқ  остидаги катта  хавф

«Табиий» деган ёрлиқ остидаги катта хавф

🕔13:25, 20.07.2026 ✔57

Ўзбекистон Экологик партияси органик маҳсулотлар етиштириш, халқимиз эҳтиёжини экологик тоза маҳсулотлар ҳисобига қоплаш масаласи учун доимий курашиб келмоқда.

Батафсил
Руҳий соғлом жамият қуришда  биз нимани  бой беряпмиз?

Руҳий соғлом жамият қуришда биз нимани бой беряпмиз?

🕔15:39, 09.07.2026 ✔170

Бугун тезкор технологиялар, сунъий интеллект ва глобаллашув асрида яшаяпмиз. Ҳар бир ота-она фарзандининг энг яхши мактабларда ўқишини, бир нечта хорижий тилларни мукаммал билишини, замонавий касбларни эгаллашини хоҳлайди.

Батафсил
Халқаро аҳоли куни:  инсон қадри ва барқарор  тараққиёт пойдевори

Халқаро аҳоли куни: инсон қадри ва барқарор тараққиёт пойдевори

🕔15:35, 09.07.2026 ✔181

Ҳар йили 11 июль санаси бутун дунёда Халқаро аҳоли куни сифатида кенг нишонланади. Бу сана аҳоли сонининг ўсиши, инсон саломатлиги, оила фаровонлиги, хотин-қизлар ҳуқуқларини таъминлаш ва барқарор тараққиёт масалаларига жамоатчилик эътиборини қаратишда муҳим аҳамият касб этади.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • «Табиий»  деган ёрлиқ  остидаги катта  хавф

    «Табиий» деган ёрлиқ остидаги катта хавф

    Ўзбекистон Экологик партияси органик маҳсулотлар етиштириш, халқимиз эҳтиёжини экологик тоза маҳсулотлар ҳисобига қоплаш масаласи учун доимий курашиб келмоқда.

    ✔ 57    🕔 13:25, 20.07.2026
  • Руҳий соғлом жамият қуришда  биз нимани  бой беряпмиз?

    Руҳий соғлом жамият қуришда биз нимани бой беряпмиз?

    Бугун тезкор технологиялар, сунъий интеллект ва глобаллашув асрида яшаяпмиз. Ҳар бир ота-она фарзандининг энг яхши мактабларда ўқишини, бир нечта хорижий тилларни мукаммал билишини, замонавий касбларни эгаллашини хоҳлайди.

    ✔ 170    🕔 15:39, 09.07.2026
  • Халқаро аҳоли куни:  инсон қадри ва барқарор  тараққиёт пойдевори

    Халқаро аҳоли куни: инсон қадри ва барқарор тараққиёт пойдевори

    Ҳар йили 11 июль санаси бутун дунёда Халқаро аҳоли куни сифатида кенг нишонланади. Бу сана аҳоли сонининг ўсиши, инсон саломатлиги, оила фаровонлиги, хотин-қизлар ҳуқуқларини таъминлаш ва барқарор тараққиёт масалаларига жамоатчилик эътиборини қаратишда муҳим аҳамият касб этади.

    ✔ 181    🕔 15:35, 09.07.2026
  • Қоғоз саноати –  инсоният  олдидаги мураккаб  вазият

    Қоғоз саноати – инсоният олдидаги мураккаб вазият

    Бугун табиий неъматлардан унумли фойдаланиш энг муҳим ва долзарб масала бўлиб турибди. Баъзи ҳолларда табиий ашёлар ўрнида ишлатилувчи сунъий муқобиллар яратиш ҳам кенг тарғиб этилмоқда.

    ✔ 262    🕔 11:24, 30.06.2026
  • Темир йўл хизмати:  Йўловчилар эътирозларига вазирнинг эътибори қаратилди

    Темир йўл хизмати: Йўловчилар эътирозларига вазирнинг эътибори қаратилди

    Темир йўл транспорти соҳасида рақамлаштириш ва янги йўналишлар қурилиши борасида ижобий кўрсаткичлар кўзга ташланаётган бўлса-да, тизимнинг ички ҳолати, хизмат кўрсатиш сифати ва оддий йўловчилар учун яратилган шароитлар жиддий ислоҳотларга муҳтожлигини кўрсатмоқда.

    ✔ 468    🕔 15:04, 11.06.2026
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар