Давр нафаси      Бош саҳифа

Дастурда илгари сурилаётган таклифлар соҳада тўпланиб қолган масалаларга ижобий ечим бўлади

Ўттиз йиллик мустақил Ўзбекистон тарихида биринчи марта глобал экологик муаммолар ечимига бел боғлаган раҳбарнинг президентликка номзод сифатида кўрсатилиши ўзига хос воқеа бўлди.

Бугун дунё аҳолиси чиқиндиларни сараланган ҳолда тўплаш амалиётига эътибор қаратмоқда. Маълумотларга кўра, деярли барча мамлакатда қаттиқ маиший чиқиндилар салмоғи аҳоли жон бошига ҳар йили бир фоизга ортиб бормоқда.

Жаҳонда йилига фақат маиший чиқиндиларнинг ўзигина қарийб 6 млрд. тоннагача йиғилиб қолмоқда. Инсоннинг хўжалик фаолияти натижасида атроф муҳитга бир неча юз хил чиқиндилар чиқарилади. Бугунги кунда уларнинг атиги бир неча турларидан: металл, пластмасса, қоғоз, шиша, ёғочлардан иккиламчи хомашё сифатида фойдаланилмоқда, холос.

Мамлакатимизда қаттиқ маиший чиқиндиларнинг йиллик ҳосил бўлиш ҳажми 14-14,5 миллион тонна атрофида баҳоланиб, аҳолининг ўртача 1,5 фоизга кўпайиш суръатини ҳисобга олганда, ушбу кўрсаткич 2028 йилга бориб 16-17 миллион тоннага етиши мумкин. Буни

Тошкент шаҳри мисолида оладиган бўлсак, пойтахтда йилига 700 минг тоннадан ортиқ маиший чиқинди ҳосил бўлади,

шунинг ярмидан кўпи уй-жой коммунал хўжаликларнинг маиший чиқиндиларидир. Бу кўрсаткич яқин 10-20 йил ичида ҳозиргидан 2-3 баробар кўпайиши тахмин қилиняпти. Бу йўналишда энг мақбул ечим чиқиндиларни қайта ишлаш ва ундан иккиламчи маҳсулот ишлаб чиқариш амалиётини ривожлантириш ҳисобланади.

Чиқиндилар бир томондан ободликка путур етказса, иккинчи томондан экологик муаммоларни келтириб чиқаради. Энг ёмони – инсон саломатлиги ва маънавий ҳаётига жиддий хавф туғдиради. Бу масалага ижобий ечим топиш мақсадида Тошкентнинг 24 та маҳалласида чиқиндиларни сараланган ҳолда тўплаш амалиёти жорий этилди.

Тадқиқотларнинг кўрсатишича, қайта ишлаш секторида инвес­тициялар бор. Ишлаб чиқариш қувватлари бор, бироқ чиқиндиларни тўплаш, уларни саралаш каби муаммолар мавжуд. Йирик қайта ишловчи компаниялар лойиҳалари давлат томонидан қўллаб-қувватланади, майдалари эса кўпинча эътиборсиз қолади. Бу йўналишда давлат-хусусий сектор ҳамкорлиги жуда муҳим.

Албатта, бу кўрилаётган чора-тадбирлар чиқиндилар билан боғлиқ ишларни амалга ошириш тизимини тубдан такомиллаштириш ва ривожлантириш, муносиб яшаш шароитларини яратиш, рес­публикада санитария ва экологик вазиятни яхшилаш, аҳоли турмуш даражаси ва сифатини янада оширишга хизмат қилиши шубҳасиз.

Ўзбекистон Республикаси Президентлигига Ўзбекистон Экологик партиясидан кўрсатилган номзоднинг сайловолди дастурида ушбу масалага алоҳида эътибор қаратилган. Жумладан, глобал ривожланиш шароитида вужудга келган чиқинди муаммоларини самарали ҳал этиш мақсадида маиший чиқиндиларни қайта ишлаш ҳажмини 40 фоизга, ҳосил бўлаётган саноат чиқиндиларини қайта ишлаш миқдорини эса 20 фоизга етказиш бўйича аниқ мақсадлар илгари сурилган. Жумладан, хусусий шерикчилик асосида чиқиндиларни қайта ишлаш орқали даромадли соҳага айлантириш бўйича ечимлар таклиф этилган. Шунингдек, дастурда атроф муҳитни ишлаб чиқариш ва истеъмол чиқиндиларидан муҳофаза қилиш, табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш ҳамда экологик тоза технологияларни амалиётга татбиқ этиш режалари очиқланган.

Ривожланган мамлакатлар тажрибасидан маълумки, чиқиндиларни 85 фоизгача қайта ишлаш мумкин. Чиқиндиларни қайта ишлаш эса энергия ва хомашёни сезиларли даражада тежайди.

Шундан келиб чиқиб, мамлакатимизда атроф муҳитни муҳофаза қилиш, аҳоли саломатлигини ҳимоялаш, табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш ва экологик хавфсизликни таъминлашга йўналтирилган изчил экологик сиёсат юритилмоқда. Ўйлаймизки, номзод томонидан илгари сурилаётган таклифлар соҳада тўпланиб қолган масалаларга ижобий ечимлар олиб келади.

Қўнғиротбой ШАРИПОВ,

Тошкент давлат иқтисодиёт университети ректори




Ўхшаш мақолалар

Экология кодекси:  Келажак авлод олдидаги масъулиятимизнинг  ҳуқуқий  асоси зарур

Экология кодекси: Келажак авлод олдидаги масъулиятимизнинг ҳуқуқий асоси зарур

🕔13:31, 20.07.2026 ✔60

Айни пайтда Ўзбекистон Респуб­ликаси Экология кодекси лойиҳаси жамоатчилик муҳокамасига қўйилган. Зотан, бугун мамлакатимизда экологик барқарорликни таъминлаш, атроф-муҳитни асраш ва табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш давлат сиёсатининг устувор йўналишига айланган. Шу боис, янги кодекс лойиҳаси жамиятимизда қизғин муҳокамаларга сабаб бўлмоқда.

Батафсил
2030 йилгача  асосий мақсад: Чўлланишга қарши курашиш ва  «яшил шаҳар»  бунёд этиш  Ушбу масала Президент ҳузурида муҳокама этилди

2030 йилгача асосий мақсад: Чўлланишга қарши курашиш ва «яшил шаҳар» бунёд этиш Ушбу масала Президент ҳузурида муҳокама этилди

🕔15:58, 09.07.2026 ✔187

Куни кеча Президент Шавкат Мирзиёев чўлланишга қарши курашиш ва чўл иқтисодиётини ривожлантириш, шунингдек, шаҳарларда «яшил шаҳар» тамойилларини жорий этиш юзасидан таклифлар тақдимоти билан танишди.

Батафсил
Экопартия –  таълим,  илм-фан ва амалиёт уйғунлигида

Экопартия – таълим, илм-фан ва амалиёт уйғунлигида

🕔15:58, 09.07.2026 ✔182

Мамлакатимизда юридик таълим тизимини замонавий талаблар асосида такомиллаштириш, таълим, илм-фан ва амалиёт уйғунлигини таъминлаш ҳамда экологик ҳуқуқ соҳасида етук мутахассислар тайёрлаш йўлида яна бир муҳим қадам ташланди.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар