Эҳтиёт бўлинг – рақамли деменция!
Болалар диққатини жамлай олмаяпти, хотираси сусайиб кетяпти, телефонини олиб қўйишса, жазавага тушяпти.
БатафсилДунёда битта касб бор – ўқитувчилик. Қолган барча касблар унинг ҳосиласидир.
Миллатнинг эртаси мактаблардан бошланади.
Ўқитувчи бир умр бола бўлиб қолади.
Ўқитувчи бир вақтнинг ўзида она, ота, бобо, буви, ака, опа, дўст бўла олади.
Ўқитувчида отанинг қаттиққўллиги, онанинг эса меҳри бўлиши керак.
Ҳеч кимнинг 30 нафар фарзанди йўқ. Ўқитувчида эса бор.
Ҳамма ўз боласини севади. Ўзганинг боласини севиш, унга таълим-тарбия бериш эса ҳар кимнинг ҳам қўлидан келмайди. Бунинг учун инсонда катта юрак бўлиши керак.
Болаларни сева олмаган кишидан ўқитувчи чиқмайди.
Ўқитувчилик – бу ҳали устозлик дегани эмас. Ўқитувчилик – бу касб, устозлик эса бахтдир.
Ҳаётингиз давомида ҳеч бўлмаса битта шогирдингиз сизни устоз сифатида тан олмаса, умрингиз шамолга совурилибди.
Ўқувчиларим мени устоз сифатида эмас, аввало, инсон сифатида яхши кўришларини истайман.
«Дарсимда пашша учса билинади» – дейдиган ўқитувчилар рост гапиради. Уларни фақат пашша қизиқтиради.
Устоз яқинми, ота? Ота, агар у устоз бўлса!
Ҳақиқий ўқитувчининг қаҳридан ҳам болага нисбатан меҳр уфуриб туриши керак.
Энг ёмон ўқувчимни бошқа синфдаги 10 нафар энг яхши ўқувчига алишмайман.
Ўқувчингиз ҳаётий масалада сиздан маслаҳат, ёрдам сўраяптими, демак, устоз даражасига етибсиз!
Биз – устозлар ўқувчиларимизга мактабда эмас, ҳаётда аълочи бўлишлари учун кўмак беришимиз керак.
Устознинг ҳаттоки қадам ташлаши ҳам тарбиядир.
Шогирдларига фақат таълим берган ўқитувчи мутахассис тайёрлайди. Шогирдларига таълим-тарбия берган ўқитувчи инсонни камолга етказади.
Устозлар фарзандларининг ютуқларидан кўра, шогирдларининг ютуқларига кўпроқ қувонади.
Юксакларга чиқмоқчи бўлсангиз, пастга тушиб ўқувчилар билан бирга бўлинг. Кун келиб уларнинг ўзи сизни юксакларга олиб чиқади.
Эркин ЯРАШЕВ,
ўқитувчи, Зарафшон шаҳри
Болалар диққатини жамлай олмаяпти, хотираси сусайиб кетяпти, телефонини олиб қўйишса, жазавага тушяпти.
БатафсилБМТ Бош Ассамблеяси томонидан 2026 йил 24 июль куни «Ижтимоий ривожланишни жадаллаштиришда парламентлар ролини кучайтириш» резолюцияси қабул қилинди. Бугунги мураккаб ва тез ўзгараётган дунёда мазкур янги ҳужжат парламентларнинг жамият тараққиётидаги ўрни ва масъулиятини яна бир бор аниқ белгилаб берди, дейиш мумкин.
БатафсилМустақиллик – халқимизнинг энг улуғ ва бебаҳо қадрияти. У бизга ўз тақдиримизни ўзимиз белгилаш, миллий тараққиёт йўлидан дадил бориш, юртимизни бунёдкорлик ва фаровонлик масканига айлантириш имконини берди.
Батафсил