Жараён      Бош саҳифа

Халқ ўз сўзини айтди!

Ўзбекистон Республикаси Президенти сайлови ўтди. Халқ овоз бериб, ўз сўзини айтди. Гарчи ҳеч ким устма-уст мажлис ўтказиб, сайловни ёритиш бўйича буйруқона оҳангларда топшириқ бермаган бўлса-да, биз мухбирлар имкон қадар ушбу жараённи фаол ёритдик.

Халқ ўз сўзини айтди!

Назаримда, ишга янги келган ходим ҳам, кўп йиллик тажрибага эга ҳамкасблар ҳам буни азбаройи шу Ватанни севгани, унда кечаётган муҳим жараёнларга бефарқ бўлмагани, ўзи, оиласи, фарзандлари тақдирини шу табаррук юрт билан вобаста кўрганидан «non stop» режимида ишладик, десак муболаға бўлмас!

Кейинги йиллардаги ўзгаришларни бутун жаҳон эътироф этмоқда. Яширишнинг нима кераги бор, чет элликлар мақтовга анча зиқна бўлишини касб орқали яхши биламан. Янгиланаётган Ўзбекистондаги ўзгариш­ларни уларки эътироф этаяптими, демак, бундан бир неча йиллар аввал бошланган ислоҳотлар натижадорлиги ҳатто чет эллик­лар назарига ҳам тушиб улгурибди.

Сайловни кузатиш учун минг нафарга яқин кузатувчи келган бўлса, қирқ-эллик нафари билан ҳамсуҳбат бўлишга тўғри келди. Лекин уларнинг бирортаси «мен интервью бермайман, менинг ўз фикрим бор, уни журналистларга айтмайман», дегани йўқ. Ютуқларни, мавжуд жараённи борича гапирди улар. Ватанимизга эҳтироми, юрт қайғусидаги етакчимизнинг минг машаққатли заҳматларини тан олгани учун менинг ҳам хорижлик меҳмонларга эҳтиромим анча ортди.

Хизмат сафари билан хорижда бўлган қадрдоним билан суҳбатлашиб, унча-мунчасига баландпарвоз фикр билдирмайдиган бу инсоннинг мудом шукроналикка ундагани хаёлимни олди. Айтишича, пандемиядек ўта мураккаб ва синовли бир даврда Европанинг мана-ман деган давлатларида иш ўринлари кескин қисқармоқда. Демакки, оддий одамларнинг нон топиш имконияти камаймоқда. Бировнинг биров билан иши йўқ...

Бизда-чи? Ўтган беш-олти йиллар мамлакат ҳаётини, онгу тафаккуримизни буткул ўзгартириб юборди. Энди «Бизга бўлаверади» қабилидаги ёндашувлар ҳам, кераксиз қарсакбозлигу мақтовлар, баландпарвоз гаплар бизга ярашмаслигини ислоҳотлар шиддати кўрсатмоқда.

Сиёсий, иқтисодий, маданий-маърифий жабҳаларда жадал янгиланиш жараёнлари кечмоқда. Одамлар ҳақ-ҳуқуқларини таниши, талаб қилиши, шунинг баробарида фуқаролик мажбуриятларини англаши, фикрини эмин-эркин ифода қилиши учун шароит яратилди.

Халқни ўйлантираётган муаммолар тўлиб-тошиб ётгани яшириб ўтирилмади. Улар мартабали биноларнинг кабинетларида эмас, мамлакатимизнинг олис-олис, энг чекка ҳудудларига бевосита бориб, кўриб, оддий одамлар билан дилдан самимий суҳбатлашиб, таҳлил қилинмоқда, ўрганилиб, тезкор ҳал қилинмоқда. Аёл ва қизлар, нуронийлар, ёшларга оид масалаларга энг устувор вазифа сифатида ёндашилмоқда.

Бирор-бир йилт этган, халқимизнинг кўнглини кўтарган, унга таскин бўлган янгилик, эзгулик, хайрли амалий ташаббус борки, бари одамлар, кўпчилик, бутун ҳамюртларимиз билан бамаслаҳат тарзда жорий этилмоқда. Адашганларга, турли ёлғон ғояларга учиб, ер куррасининг оловли нуқталарига бориб қолганларга, уларнинг оилалари, норасида ва бегуноҳ фарзандларига бир эмас қайта-қайта ростмана МЕҲР кўрсатилмоқда. Хатоларни англаш, уларни тўғрилаш учун имкон берилмоқда. Шу табаррук тупроқни кўзга суртиш имкони берилмоқда.

Оғир ижтимоий-иқтисодий муаммолар сабаб чет мамлакатларда нон топиш илинжида юрган мусофир ҳамюртларимиз ўз ҳолига ташлаб қўйилмаяпти. Уларнинг оғирини енгил қилиш учун ҳамма имкониятлар ишга солиняпти.

Ҳа, бугун мамлакат равнақига муносиб ҳисса қўшганлар ҳам, оддий одамлар ҳам, мушкул аҳволга тушиб қолганлару хато йўлга кирганларга ҳам эътибор кўрсатилмоқда. Ҳеч ким меҳрдан бенасиб қолмаяпти. Бир оилани, рўзғорни рисоладагидек бошқариш, барини бадастур этиш, яна тартиб, интизом, одамгарчилик, инсонийлик, ўзликни унутмаслик осон эмас. Бутун мамлакатни рисоладагидек бошқариш, муаммоларига балогардон туриб бериш, уларга тезкор ечим топиш ундан минг чандон оғир!

Ота-онамиз ҳар куни дастурхон атрофида элимизни, юртга ризқ бераётган деҳқону миришкорларни, жонажон Ўзбекистонимизни Яратган ўз паноҳида асрасин, деб дуо қилишдан чарчашмайди. Эзгу тилакларда ҳикмат кўплиги бугунгидек мунаввар кунларда янада теран билинар экан.

 

Назокат УСМОНОВА

 




Ўхшаш мақолалар

Қашқадарёда «Яшил макон»  доирасида  экилган кўчатлар  кўкардими?

Қашқадарёда «Яшил макон» доирасида экилган кўчатлар кўкардими?

🕔08:56, 08.08.2025 ✔79

Ўзбекистон Экологик партияси Қашқадарё вилоят кенгаши, партия депутатлик гуруҳи ҳамда вилоят Кенгаши ҳузуридаги «Аграр, сув хўжалиги ва экология масалалари бўйича» доимий комиссияси ҳамкорлигида вилоятда «Яшил макон» умуммиллий лойиҳаси доирасида 2025 йил баҳор мавсумида экилган мевали ва манзарали дарахт кўчатларининг ҳолати бўйича жамоатчилик эшитуви ўтказилди.

Батафсил
Марказий банк раисига  парламент сўрови юборилди

Марказий банк раисига парламент сўрови юборилди

🕔17:54, 23.07.2025 ✔98

Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлисида «Банк тизимини ислоҳ қилиш ҳамда банкларни трансформация қилиш борасида амалга оширилаётган ишлар тўғрисида» парламент сўрови юбориш масаласи кўриб чиқилди.

Батафсил
Депутат  сўровидан сўнг  21 йиллик  муаммо  ҳал этилмоқда

Депутат сўровидан сўнг 21 йиллик муаммо ҳал этилмоқда

🕔16:10, 18.07.2025 ✔90

Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги Ўзбекистон Экологик партияси фракцияси аъзолари ҳудудлардаги ўрганишлари давомида аҳолини қийнаб келаётган экологик муаммоларга ечим топишга ҳаракат қилишмоқда.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар