Жараён      Бош саҳифа

Экопартия депутати – таълим ҳомийси

Яқинда умуммиллий байрам – Ўқитувчи ва мураббийлар куни арафасида Ўзбекистон Экологик партия­сидан халқ депутатлари вилоят Кенгаши депутати Зайниддин Салямов «Таълим ҳомийси» кўкрак нишони билан тақдирланди. Қандай хизматлари учун дейсизми? Бир сўз билан айтганда, кўплаб ўқитувчию ўқувчилар меҳрини қозониш, келажак авлод учун мудом қайғуриш орқали сазовор бўлди бу эътирофга.

Экопартия депутати –  таълим ҳомийси

Мамлакатимиз ўз тараққиётининг янги даврига қадам қўйган ҳозирги кунда замонавий давлатлар қаторидан муносиб ўрин эгаллаши аввало илм-фан ва таълим-тарбия соҳасининг ривожи, бу борада бизнинг дунё миқёсида рақобатдош бўла олишимиз билан узвий боғлиқ, десак муболаға бўлмайди. Юртимизда ўқитувчи ва мураббийларнинг жамиятдаги ўрни ва аҳамиятини таъкидлаш, уларнинг фидокорона меҳнати учун миннатдорлик билдириш мақсадида ушбу сана нишонланади.

Қашқадарё вилоятида ҳам байрам ўзгача нишонланди. Байрам арафасида таълим муассасаларида турли маънавий-маърифий тадбирлар, учрашувлар ўтказилди. Жумладан, халқ депутатлари вилоят Кенгашига Ўзбекистон Экологик партиясидан сайланган депутат Зайниддин Салямов  томонидан Қарши шаҳридаги 3-мактаб таъмирланиб, касб-ҳунар тўгараклари маркази ёшлар учун хизмат қилмоқда.

– 1924 йилда қурилган ушбу мактабда ўзим ўқиганман, – дейди З.Салямов. – Мактаб маъмурияти, ўқитувчилар ва ота-оналар билан суҳбатлашар эканман, ушбу таълим даргоҳи таъмирталаб аҳволга келиб қолгани, ўқувчилар совуқ кунларда анча қийналишаётгани маълум бўлди. Таълим даргоҳидаги мавжуд муаммоларни ҳал этишни ўз олдимга мақсад қилдим.

Таъкидлаш жоизки, ушбу мактаб депутат ва тадбиркор Зайниддин Салямов бошчилигидаги «1-комплекс лойиҳа-қурилиш ва монтаж» ХКнинг 3,5 млрд сўм ҳомийлик маблағлари томонидан таъмирланиб, янгича қиёфа акс этишидан ташқари ўқувчилар ва маҳалла ёшлари учун «Касб-ҳунарга ўқитиш маркази» қуриб берилди.

Байрам куни «Оқ рух» шахмат клуби устозлар иштирокида тантанали равишда очилди. Шу билан бирга, мактабда сунъий қоп­ламали мини-футбол майдони қуриб берилди, таъмирланган ёпиқ спорт зали эса ёшларнинг спортга бўлган қизиқишларини янада оширишга хизмат қилади.

Қашқадарё вилоят ҳокими Муротжон Азимов томонидан «Таълим ҳомийси» кўкрак нишони Зайниддин Салямовга тантанали равишда топширилди.

Халқ ва ҳокимият ўртасида кўприк вазифасини бажараётган, аҳолини қийнаётган муаммоларни бартараф этишда ўз ҳиссаларини қўшаётган депутатлар бажараётган ишларидан фахр туяди ва савобли амалларни давом эттираверадилар.

 

Сожида АЛЛАЯРОВА,

ЎЭП Қашқадарё вилоят кенгаши бош мутахассиси




Ўхшаш мақолалар

Бекобод:  транспорт ва саноат тараққиётида  янги босқич

Бекобод: транспорт ва саноат тараққиётида янги босқич

🕔13:29, 20.07.2026 ✔50

Президентимизнинг Тошкент вилояти Бекобод шаҳрига амалга оширган ташрифи стратегик аҳамиятга эга воқелик сифатида муҳрланди. Ушбу ташриф чоғида нафақат ҳудуддаги ижтимоий-иқтисодий ислоҳотларнинг бориши кўздан кечирилди, балки транспорт инфратузилмаси, саноат салоҳиятини янада юксалтиришга хизмат қиладиган икки муҳим лойиҳага старт берилди.

Батафсил
«Қанча дарахт яшаб қолди?» деган савол муҳимроқ...»

«Қанча дарахт яшаб қолди?» деган савол муҳимроқ...»

🕔13:28, 20.07.2026 ✔47

Абдушукур ҲАМЗАЕВ:

Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги Ўзбекистон Экологик партияси фракцияси раҳбари, партия Марказий Кенгаши раиси Абдушукур Ҳамзаев яқинда дарахтлар, яшил майдонларнинг аҳамияти хусусида муносабат билдирар экан, бир жиҳатга алоҳида тўхталиб ўтди. Иқлим ўзгариши оқибатида дунёнинг кўп қисмида аномал жазирама авж олаётган паллада бу жуда долзарб ҳисобланади:

Батафсил
Ўзбекистон  футболчилари –  экологик маданияти юксак эканини намоён этмоқда

Ўзбекистон футболчилари – экологик маданияти юксак эканини намоён этмоқда

🕔11:22, 30.06.2026 ✔100

Шу кунларда футбол бўйича Жаҳон чемпионатида Ватанимиз шарафини ҳимоя қилаётган миллий терма жамоамиз футболчиларининг биргина ҳаракати бизни чин дилдан тўлқинлантириб юборди.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Бекобод:  транспорт ва саноат тараққиётида  янги босқич

    Бекобод: транспорт ва саноат тараққиётида янги босқич

    Президентимизнинг Тошкент вилояти Бекобод шаҳрига амалга оширган ташрифи стратегик аҳамиятга эга воқелик сифатида муҳрланди. Ушбу ташриф чоғида нафақат ҳудуддаги ижтимоий-иқтисодий ислоҳотларнинг бориши кўздан кечирилди, балки транспорт инфратузилмаси, саноат салоҳиятини янада юксалтиришга хизмат қиладиган икки муҳим лойиҳага старт берилди.

    ✔ 50    🕔 13:29, 20.07.2026
  • «Қанча дарахт яшаб қолди?» деган савол муҳимроқ...»

    «Қанча дарахт яшаб қолди?» деган савол муҳимроқ...»

    Абдушукур ҲАМЗАЕВ:

    Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги Ўзбекистон Экологик партияси фракцияси раҳбари, партия Марказий Кенгаши раиси Абдушукур Ҳамзаев яқинда дарахтлар, яшил майдонларнинг аҳамияти хусусида муносабат билдирар экан, бир жиҳатга алоҳида тўхталиб ўтди. Иқлим ўзгариши оқибатида дунёнинг кўп қисмида аномал жазирама авж олаётган паллада бу жуда долзарб ҳисобланади:

    ✔ 47    🕔 13:28, 20.07.2026
  • Ўзбекистон  футболчилари –  экологик маданияти юксак эканини намоён этмоқда

    Ўзбекистон футболчилари – экологик маданияти юксак эканини намоён этмоқда

    Шу кунларда футбол бўйича Жаҳон чемпионатида Ватанимиз шарафини ҳимоя қилаётган миллий терма жамоамиз футболчиларининг биргина ҳаракати бизни чин дилдан тўлқинлантириб юборди.

    ✔ 100    🕔 11:22, 30.06.2026
  • Асрлар соясидаги  ҳаёт

    Асрлар соясидаги ҳаёт

    Фарғона водийси нафақат ҳосилдор тупроғи, балки табиатсевар инсонлари билан ҳам қадрлидир. Бу юртда дарахтни оддий ўсимлик эмас, балки ҳаётнинг нафаси, авлодлар хотираси деб билувчи одамлар кўп.

    ✔ 173    🕔 16:43, 04.06.2026
  • Парвозларнинг метеорологик  хавфсизлиги таъминланади

    Парвозларнинг метеорологик хавфсизлиги таъминланади

    Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикасида гидрометеорология хизмати инфратузилмасини ривожлантириш ва мониторинг қилиш тизимини такомиллаштириш, шунингдек, фуқаро авиацияси ҳаво кемалари парвозларининг хавфсизлигини метеорологик таъминлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарори қабул қилинди.

    ✔ 209    🕔 15:55, 21.05.2026
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар