Абдушукур ҲАМЗАЕВ:
Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги Ўзбекистон Экологик партияси фракцияси раҳбари, партия Марказий Кенгаши раиси Абдушукур Ҳамзаев яқинда дарахтлар, яшил майдонларнинг аҳамияти хусусида муносабат билдирар экан, бир жиҳатга алоҳида тўхталиб ўтди. Иқлим ўзгариши оқибатида дунёнинг кўп қисмида аномал жазирама авж олаётган паллада бу жуда долзарб ҳисобланади:
– Бугунги кунда глобал миқёсда иқлим ўзгариши, чўлланиш, биологик хилма-хилликнинг камайиши ҳамда атмосфера ҳавосининг ифлосланиши каби экологик муаммолар тобора долзарб аҳамият касб этмоқда. Ушбу инқирозларни бартараф этишнинг энг самарали ва табиий усулларидан бири тизимли равишда дарахт экиш ва ўрмонларни тиклашдир. БМТнинг Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилоти (FAO) маълумотларига кўра, Ер юзидаги ўрмонлар майдони 4,06 миллиард гектарни ташкил этиб, қуруқлик қисмининг қарийб 31 фоизини эгаллайди. Шунга қарамай, 2015-2020 йиллар давомида дунёда ҳар йили ўртача 10 миллион гектар ўрмон майдони бой берилган. Тўғри, ушбу даврда ўрмонларни қайта тиклаш ва янги яшил ҳудудлар барпо этиш ҳисобига йилига тахминан 5 миллион гектар майдон жонлантирилган, бироқ бу йўқотишлар ўрнини тўлиқ қоплай олмаяпти.
Мутахассисларнинг таъкидлашича, шунчаки кўчат ўтқазиш экологик муаммоларни ҳал этмайди. Асосий эътибор экилган дарахтларнинг яшаб қолиш даражасига қаратилиши лозим, чунки ёш ниҳолларнинг барчаси ҳам турли табиий ва инсон фаолияти билан боғлиқ омиллар сабабли илдиз отиб, дарахтга айлана олмайди. Халқаро тадқиқотлар доирасида Осиёнинг тропик ва субтропик ҳудудларидаги 176 та ўрмонни тиклаш лойиҳаси таҳлил қилинганда, экилган дарахтларнинг ўртача 18 фоизи илк йилнинг ўзидаёқ нобуд бўлиши аниқланган. Беш йиллик кузатувлар эса янада ачинарли рақамларни кўрсатди, яъни ниҳолларнинг 44 фоизи қуриб қолган ва фақатгина 56 фоизигина сақланиб қолган.
Тадқиқотчилар дарахтларнинг қуришига таъсир қилувчи асосий омиллар сифатида суғориш ва парваришнинг тизимли йўлга қўйилмагани, кескин қурғоқчилик, глобал иқлим тебранишлари, ҳудуднинг тупроқ-иқлим шароитига мос бўлмаган дарахт турларининг танланиши, тупроқ унумдорлигининг йўқолиши, чорва молларининг пайҳон қилиши ва зараркунанда ҳашаротлар таҳдидини санаб ўтишади. Амалиётда бу қоидалар қандай ишлашини оддий мисолларда кўришимиз мумкин. Агар бирор ҳудудда катта шов-шув ва акция билан 100 минг туп дарахт экилса, тизимли парвариш бўлмаган тақдирда, 5 йилдан кейин улардан атиги 56 минг тупи тирик қолади, қолган 44 минг туп кўчатга сарфланган меҳнат, маблағ ва вақт эса ҳавога учиб кетади.
Юртимиз иқлимида ҳам сувсизлик ва жазирама иссиқ туфайли кузда ёки баҳорда экилган кўплаб арча ва тераклар ҳозирги ёз чилласига чидамай қуриб қолаётгани кузатиляпти. Бу эса ҳудуднинг сув манбасини ҳисобга олмай, кўр-кўрона кўчат танлашнинг оқибатидир. Маҳаллий шароитга мос қайрағоч, гужум ёки акация каби қурғоқчиликка чидамли турлар эса аксинча, анча юқори яшовчанлик кўрсатади.
Бугунги кунда халқаро экологик ташкилотлар дарахт экиш акцияларини баҳолашда фақатгина экилган ниҳоллар сонига эмас, балки уларнинг сақланиб қолиш фоизига асосий мезон сифатида қарамоқда. Шу боис, бугун тизим олдида «Қанча дарахт экилди?» деган савол эмас, балки «Қанча дарахт яшаб қолди?» деган савол муҳимроқ туриши керак. Ниҳолларни шунчаки ерга қадаш кифоя эмас, уларни камида 3-5 йил давомида мунтазам суғориш, ўғитлаш ва мониторинг қилиш шарт.
Бекобод: транспорт ва саноат тараққиётида янги босқич
🕔13:29, 20.07.2026
✔38
Президентимизнинг Тошкент вилояти Бекобод шаҳрига амалга оширган ташрифи стратегик аҳамиятга эга воқелик сифатида муҳрланди. Ушбу ташриф чоғида нафақат ҳудуддаги ижтимоий-иқтисодий ислоҳотларнинг бориши кўздан кечирилди, балки транспорт инфратузилмаси, саноат салоҳиятини янада юксалтиришга хизмат қиладиган икки муҳим лойиҳага старт берилди.
Батафсил
«Қанча дарахт яшаб қолди?» деган савол муҳимроқ...»
🕔13:28, 20.07.2026
✔38
Абдушукур ҲАМЗАЕВ:
Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги Ўзбекистон Экологик партияси фракцияси раҳбари, партия Марказий Кенгаши раиси Абдушукур Ҳамзаев яқинда дарахтлар, яшил майдонларнинг аҳамияти хусусида муносабат билдирар экан, бир жиҳатга алоҳида тўхталиб ўтди. Иқлим ўзгариши оқибатида дунёнинг кўп қисмида аномал жазирама авж олаётган паллада бу жуда долзарб ҳисобланади:
Батафсил
Ўзбекистон футболчилари – экологик маданияти юксак эканини намоён этмоқда
🕔11:22, 30.06.2026
✔95
Шу кунларда футбол бўйича Жаҳон чемпионатида Ватанимиз шарафини ҳимоя қилаётган миллий терма жамоамиз футболчиларининг биргина ҳаракати бизни чин дилдан тўлқинлантириб юборди.
Батафсил