Шу кунларда футбол бўйича Жаҳон чемпионатида Ватанимиз шарафини ҳимоя қилаётган миллий терма жамоамиз футболчиларининг биргина ҳаракати бизни чин дилдан тўлқинлантириб юборди.
Улар Мексикадаги ўйиндан сўнг кийиниш хонасини намунали даражада озода ва саришта ҳолга келтириб, мезбонларга ўз миннатдорликларини изҳор этишди. Бу ҳаракат шунчаки оддий тартиблилик ёки спортчиларга хос олижаноблик ифодаси эмас, балки экологик маданият, юксак масъулият ва атроф-муҳитга бўлган ҳурмат ифодасидир. Бу озодалик ҳар биримизнинг қалбимиздан, оиламиздан ва одобимиздан бошланишини кўрсатувчи намуна. Бизнинг йигитлар дунё аренасида нафақат ўз маҳорати, балки ўзбекона юксак тарбия ва қадриятларни ҳам намойиш эта олишини яна бир бор исботлади.
Ўзбекистонни жаҳонга нафақат спортдаги ютуқлари, балки юксак маданияти, умуминсоний фазилатлари ва бошқа халқларга бўлган чексиз ҳурмати билан муносиб танитаётган футболчиларимизга самимий ташаккуримизни билдирамиз.
Шижоат, темир интизом ва Ватанга бўлган чексиз муҳаббат миллионлаб юртдошларимизни илҳомлантиришдан тўхтамасин. Дунё саҳналарида муносиб эътироф этилаётган мард ва маданиятли ўғлонларимиз билан фахрланамиз!
Бекобод: транспорт ва саноат тараққиётида янги босқич
🕔13:29, 20.07.2026
✔41
Президентимизнинг Тошкент вилояти Бекобод шаҳрига амалга оширган ташрифи стратегик аҳамиятга эга воқелик сифатида муҳрланди. Ушбу ташриф чоғида нафақат ҳудуддаги ижтимоий-иқтисодий ислоҳотларнинг бориши кўздан кечирилди, балки транспорт инфратузилмаси, саноат салоҳиятини янада юксалтиришга хизмат қиладиган икки муҳим лойиҳага старт берилди.
Батафсил
«Қанча дарахт яшаб қолди?» деган савол муҳимроқ...»
🕔13:28, 20.07.2026
✔38
Абдушукур ҲАМЗАЕВ:
Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги Ўзбекистон Экологик партияси фракцияси раҳбари, партия Марказий Кенгаши раиси Абдушукур Ҳамзаев яқинда дарахтлар, яшил майдонларнинг аҳамияти хусусида муносабат билдирар экан, бир жиҳатга алоҳида тўхталиб ўтди. Иқлим ўзгариши оқибатида дунёнинг кўп қисмида аномал жазирама авж олаётган паллада бу жуда долзарб ҳисобланади:
Батафсил
Ўзбекистон футболчилари – экологик маданияти юксак эканини намоён этмоқда
🕔11:22, 30.06.2026
✔96
Шу кунларда футбол бўйича Жаҳон чемпионатида Ватанимиз шарафини ҳимоя қилаётган миллий терма жамоамиз футболчиларининг биргина ҳаракати бизни чин дилдан тўлқинлантириб юборди.
Батафсил