Жараён      Бош саҳифа

Бекобод: транспорт ва саноат тараққиётида янги босқич

Президентимизнинг Тошкент вилояти Бекобод шаҳрига амалга оширган ташрифи стратегик аҳамиятга эга воқелик сифатида муҳрланди. Ушбу ташриф чоғида нафақат ҳудуддаги ижтимоий-иқтисодий ислоҳотларнинг бориши кўздан кечирилди, балки транспорт инфратузилмаси, саноат салоҳиятини янада юксалтиришга хизмат қиладиган икки муҳим лойиҳага старт берилди.

Бекобод:  транспорт ва саноат тараққиётида  янги босқич

Ҳар қандай давлат тараққиётини замонавий ва қулай транспорт тизимисиз тасаввур қилиб бўлмайди. Шу нуқтаи назардан қараганда, «Тошкент – Бекобод» электропоездининг ишга туширилиши жуда муҳим воқеа бўлди. Узунлиги 192 км бўлган бу янги йўналишда электропоезд соатига 120 км тезликда ҳаракатланади. Ло­йиҳа доирасида йилига 300 минг нафар йўловчига хизмат кўрсатиш режалаштирилган.

Энг муҳими, бу лойиҳа нафақат аҳолига қулайлик яратади, балки экологик жиҳатдан ҳам муҳим аҳамиятга эга. Электропоезддан фойдаланиш натижасида автомобиль йўлларида транспорт оқими камаяди, ҳавога чиқариладиган зарарли газлар миқдори қисқаради. Бу эса атроф-муҳит муҳофазаси ва экологик барқарорликни таъминлашга хизмат қилади. Бу, аввало, ҳар куни Тошкент ва Бекобод ўртасида иш ёки таълим мақсадида қатнайдиган фуқаролар учун катта енгиллик яратади. Йўлга сарфланадиган вақт қисқаради, сафар анча хавфсиз ва қулай бўлади.

Яна бир муҳим масала. Давлатимиз раҳбари Бекобод шаҳрига ташрифи чоғида Ўзбекистон металлургия комбинатида барпо этилган янги Қуюв-прокатлаш мажмуасини ишга тушириш маросимида ҳам иштирок этди. Илгари асосан қурилиш соҳаси учун маҳсулот етказиб берган комбинат бугунги кунда машинасозлик, электротехника, энергетика ва мудофаа саноати эҳтиёжлари учун 80 турдан ортиқ янги маҳсулот ишлаб чиқармоқда.

Янги қуюв-прокатлаш мажмуаси энергия тежамкор технологиялар ва рақамли ечимлар асосида ташкил этилган бўлиб, меҳнат унумдорлиги ҳамда маҳсулот сифатини янада оширишга хизмат қилади. Энг муҳими, бу мамлакатимизда прокатланган пўлат листлар ишлаб чиқариш бўйича илк йирик лойиҳа ҳисобланади.

Агар 2016 йилда комбинатда 800 минг тонна маҳсулот ишлаб чиқарилган бўлса, бугунги кунда йиллик ишлаб чиқариш ҳажми 3 миллион тоннага, маҳсулот қиймати эса 23 триллион сўмга етди. Бу эса саноатимиз мустақиллигини янада мус­таҳкамлайди.

Комбинат ҳудудида 90 гектар майдонда «Ўзбекистон экологик технологиялар саноат парки» ташкил этилади. Жорий йилнинг ўзида ушбу паркда умумий қиймати 70 миллион долларлик 6 та инвестиция лойиҳаси амалга оширилиб, катта диаметрли қувурлар, кўтарма кранлар ва фильтрлаш ускуналари ишлаб чиқариш йўлга қўйилади. Натижада 660 та янги юқори даромадли иш ўрни яратилади.

Аҳамиятлиси, шу ерда халқаро сертификатлар берувчи замонавий лаборатория ҳам ташкил этилади. Қора металл айланмаси билан боғлиқ барча жараёнлар электрон платформа орқали реал вақт режимида назорат қилинади. Шу мақсадда Ҳукумат ҳузурида металл бозорини таҳлил қилиш, талаб ва таклифни шакллантириш ҳамда маҳсулот сифати устидан назоратни таъминлайдиган алоҳида Лойиҳа офиси ташкил этилиши белгиланди.

Белгилаб берилган вазифалар, ишга туширилган янги лойиҳалар иқтисодиётнинг янада ўсишига, янги иш ўринлари яратилишига, пировардида, аҳоли фаровонлиги ошишига хизмат қилади.

 

Моҳира

ХОДЖАЕВА,

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати,

Ўзбекистон Экологик партияси фракцияси аъзоси




Ўхшаш мақолалар

Бекобод:  транспорт ва саноат тараққиётида  янги босқич

Бекобод: транспорт ва саноат тараққиётида янги босқич

🕔13:29, 20.07.2026 ✔39

Президентимизнинг Тошкент вилояти Бекобод шаҳрига амалга оширган ташрифи стратегик аҳамиятга эга воқелик сифатида муҳрланди. Ушбу ташриф чоғида нафақат ҳудуддаги ижтимоий-иқтисодий ислоҳотларнинг бориши кўздан кечирилди, балки транспорт инфратузилмаси, саноат салоҳиятини янада юксалтиришга хизмат қиладиган икки муҳим лойиҳага старт берилди.

Батафсил
«Қанча дарахт яшаб қолди?» деган савол муҳимроқ...»

«Қанча дарахт яшаб қолди?» деган савол муҳимроқ...»

🕔13:28, 20.07.2026 ✔38

Абдушукур ҲАМЗАЕВ:

Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги Ўзбекистон Экологик партияси фракцияси раҳбари, партия Марказий Кенгаши раиси Абдушукур Ҳамзаев яқинда дарахтлар, яшил майдонларнинг аҳамияти хусусида муносабат билдирар экан, бир жиҳатга алоҳида тўхталиб ўтди. Иқлим ўзгариши оқибатида дунёнинг кўп қисмида аномал жазирама авж олаётган паллада бу жуда долзарб ҳисобланади:

Батафсил
Ўзбекистон  футболчилари –  экологик маданияти юксак эканини намоён этмоқда

Ўзбекистон футболчилари – экологик маданияти юксак эканини намоён этмоқда

🕔11:22, 30.06.2026 ✔95

Шу кунларда футбол бўйича Жаҳон чемпионатида Ватанимиз шарафини ҳимоя қилаётган миллий терма жамоамиз футболчиларининг биргина ҳаракати бизни чин дилдан тўлқинлантириб юборди.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Бекобод:  транспорт ва саноат тараққиётида  янги босқич

    Бекобод: транспорт ва саноат тараққиётида янги босқич

    Президентимизнинг Тошкент вилояти Бекобод шаҳрига амалга оширган ташрифи стратегик аҳамиятга эга воқелик сифатида муҳрланди. Ушбу ташриф чоғида нафақат ҳудуддаги ижтимоий-иқтисодий ислоҳотларнинг бориши кўздан кечирилди, балки транспорт инфратузилмаси, саноат салоҳиятини янада юксалтиришга хизмат қиладиган икки муҳим лойиҳага старт берилди.

    ✔ 39    🕔 13:29, 20.07.2026
  • «Қанча дарахт яшаб қолди?» деган савол муҳимроқ...»

    «Қанча дарахт яшаб қолди?» деган савол муҳимроқ...»

    Абдушукур ҲАМЗАЕВ:

    Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги Ўзбекистон Экологик партияси фракцияси раҳбари, партия Марказий Кенгаши раиси Абдушукур Ҳамзаев яқинда дарахтлар, яшил майдонларнинг аҳамияти хусусида муносабат билдирар экан, бир жиҳатга алоҳида тўхталиб ўтди. Иқлим ўзгариши оқибатида дунёнинг кўп қисмида аномал жазирама авж олаётган паллада бу жуда долзарб ҳисобланади:

    ✔ 38    🕔 13:28, 20.07.2026
  • Ўзбекистон  футболчилари –  экологик маданияти юксак эканини намоён этмоқда

    Ўзбекистон футболчилари – экологик маданияти юксак эканини намоён этмоқда

    Шу кунларда футбол бўйича Жаҳон чемпионатида Ватанимиз шарафини ҳимоя қилаётган миллий терма жамоамиз футболчиларининг биргина ҳаракати бизни чин дилдан тўлқинлантириб юборди.

    ✔ 95    🕔 11:22, 30.06.2026
  • Асрлар соясидаги  ҳаёт

    Асрлар соясидаги ҳаёт

    Фарғона водийси нафақат ҳосилдор тупроғи, балки табиатсевар инсонлари билан ҳам қадрлидир. Бу юртда дарахтни оддий ўсимлик эмас, балки ҳаётнинг нафаси, авлодлар хотираси деб билувчи одамлар кўп.

    ✔ 171    🕔 16:43, 04.06.2026
  • Парвозларнинг метеорологик  хавфсизлиги таъминланади

    Парвозларнинг метеорологик хавфсизлиги таъминланади

    Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикасида гидрометеорология хизмати инфратузилмасини ривожлантириш ва мониторинг қилиш тизимини такомиллаштириш, шунингдек, фуқаро авиацияси ҳаво кемалари парвозларининг хавфсизлигини метеорологик таъминлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарори қабул қилинди.

    ✔ 208    🕔 15:55, 21.05.2026
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар