Ўзбекистон Экологик партияси Қашқадарё вилоят кенгаши, партия депутатлик гуруҳи ҳамда вилоят Кенгаши ҳузуридаги «Аграр, сув хўжалиги ва экология масалалари бўйича» доимий комиссияси ҳамкорлигида вилоятда «Яшил макон» умуммиллий лойиҳаси доирасида 2025 йил баҳор мавсумида экилган мевали ва манзарали дарахт кўчатларининг ҳолати бўйича жамоатчилик эшитуви ўтказилди.
Жамоатчилик эшитувида вилоят Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши бошқармаси, «Йўл кўкалам» ДУК мутасаддилари ҳисоботи тингланди. Шунингдек, «Яшил макон» МЧЖ ҳамда вилоят давлат ўрмон хўжалиги мутахассислари соҳадаги янгиликлар, олиб борилаётган ишлар бўйича маълумот беришди.
– Жорий йил баҳорги мавсумда вилоят миқёсида 10 млн 968 минг дона кўчатлар экилди, – дейди вилоят экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши бошқармаси бошлиғи ўринбосари Улуғбек Мамашарипов. – Туман ва шаҳарларда кўчат экиш ишларини сифатли ва тизимли ташкил этиш учун 36 та амалий семинарлар ўтказилди. Кўчат нархларининг барқарорлигини таъминлаш мақсадида ҳар бир туман ва шаҳарда кўчатчилик билан шуғулланувчи субъектларни жалб этган ҳолда 38 та кўчат ярмаркалари ташкил этилди.
Мавсум давомида экилган кўчатларнинг турлари, улар экилган аниқ манзил, кўчат эккан ташкилот тўғрисидаги маълумотлар туман ва шаҳар инспекторлари томонидан жойига чиққан ҳолда ўрганилиб, кейин yashilmakon.eco электрон платформасига масъулларга бириктирилган ҳолда киритилган.
Таъкидланишича, «Яшил макон» умуммиллий лойиҳаси доирасида жорий йил кузги кўчат экиш мавсуми давомида 10 млн 177 минг дона мевали, манзарали дарахт ва бута кўчатлари экилиши белгилаб олинди. Кўчат экиш бўйича назорат тадбирларини сифатли олиб бориш мақсадида 32 нафар ходим жалб қилиниб, улар 32 та планшет, 1 та учувчисиз учиш қурилмалари билан таъминланди.
Жорий кўчат экиш мавсумида суғориш тизимига алоҳида эътибор қаратилди. Суғориш тизими мавжуд бўлмаган жойларга экилган кўчатлар yashilmakon.eco электрон платформасига ҳисобга киритилмаяпти ва масъулларга ушбу кўчатларни суғориш тизими мавжуд ерларга экиш бўйича кўрсатмалар берилмоқда.
Масъулларнинг ҳисоботларидан сўнг Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Ноиба Иноятова соҳада йўл қўйилаётган камчиликларни бартараф этиш юзасидан таклифларини билдирди.
Шунингдек, депутатлар, партия фаоллари ҳамда кенг жамоатчилик вакиллари ҳисоботлар юзасидан фикр-мулоҳазаларини билдиришди. Ўтказилган мониторинг натижалари асосида жойларда лойиҳа доирасида экилган кўчатларнинг қаровсиз қолаётгани, суғориш тизимларидаги муаммолар, сувсиз жойларга экилган кўчатларнинг қуриб қолгани каби кўплаб саволларга мутасаддилар жавоб беришди.
Кун тартибидаги масала юзасидан Қашқадарё вилоятида амалга оширилган ишлар бўйича ишчи гуруҳнинг маълумоти, таклифлари ва соҳага тегишли раҳбарлар томонидан берилган ҳисоботлар юзасидан хулосаси тингланди. Жамоатчилик эшитуви юзасидан хулоса, таклиф ва тавсиялар қабул қилинди.
Сожида АЛЛАЯРОВА,
ЎЭП Қашқадарё вилоят партия ташкилоти
бош мутахассиси
Бекобод: транспорт ва саноат тараққиётида янги босқич
🕔13:29, 20.07.2026
✔42
Президентимизнинг Тошкент вилояти Бекобод шаҳрига амалга оширган ташрифи стратегик аҳамиятга эга воқелик сифатида муҳрланди. Ушбу ташриф чоғида нафақат ҳудуддаги ижтимоий-иқтисодий ислоҳотларнинг бориши кўздан кечирилди, балки транспорт инфратузилмаси, саноат салоҳиятини янада юксалтиришга хизмат қиладиган икки муҳим лойиҳага старт берилди.
Батафсил
«Қанча дарахт яшаб қолди?» деган савол муҳимроқ...»
🕔13:28, 20.07.2026
✔40
Абдушукур ҲАМЗАЕВ:
Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги Ўзбекистон Экологик партияси фракцияси раҳбари, партия Марказий Кенгаши раиси Абдушукур Ҳамзаев яқинда дарахтлар, яшил майдонларнинг аҳамияти хусусида муносабат билдирар экан, бир жиҳатга алоҳида тўхталиб ўтди. Иқлим ўзгариши оқибатида дунёнинг кўп қисмида аномал жазирама авж олаётган паллада бу жуда долзарб ҳисобланади:
Батафсил
Ўзбекистон футболчилари – экологик маданияти юксак эканини намоён этмоқда
🕔11:22, 30.06.2026
✔97
Шу кунларда футбол бўйича Жаҳон чемпионатида Ватанимиз шарафини ҳимоя қилаётган миллий терма жамоамиз футболчиларининг биргина ҳаракати бизни чин дилдан тўлқинлантириб юборди.
Батафсил