Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилоти (ЕХҲТ)нинг Парламент Ассамблеяси, ЕХҲТ Демократик институтлар ва инсон ҳуқуқлари бўйича бюроси (ДИИҲБ) ҳамда Европа парламентларининг қўшма матбуот анжуманида халқаро кузатувчилар Ўзбекистон сайловга тайёргарлик ва уни ўтказиш бўйича сезиларли ютуқларга эришганини қайд этишди.
Таъкидлаш жоизки, Марказий сайлов комиссиясининг таклифига биноан, ЕХҲТ ДИИҲБ, ЕХҲТ Парламент Ассамблеяси ва Европа парламентининг қўшма миссияси илк маротаба юртимизда Президент сайловини кузатди.
ЕХҲТ ДИИҲБ миссияси Ўзбекистон Президенти сайловида рақобат учун яратилган шароитларни маъқуллайди. Кузатувчиларнинг қайд этишича, Ўзбекистон Президенти сайловида сайлов кампанияси тартибли ва рақобат шароитида ўтди.
Қонунчиликка кўра, ташвиқот оммавий дебатлар, баҳс-мунозаралар, мақолалар, интервью, чиқишлар ҳамда аудио ва видеороликлар шаклида ОАВ ва ижтимоий тармоқлардан фойдаланган ҳолда ўтказилди. Ташвиқот пайтида барча номзодлар бир хил қоидаларга амал қилишлари керак бўлди. Сайловчиларга бепул ёки имтиёзли асосда товар ва хизматлар тақдим этиш (ахборот хизматлари бундан мустасно) пул маблағларини тўлаш, сайловда рақибни обрўсизлантирадиган нотўғри ахборот ва маълумотлар тарқатиш тақиқланди.
Марказий сайлов комиссиясининг қарорига кўра, ташвиқот пайтида номзодларнинг барчасига тенг эфир вақти ва босма майдонни бепул тақдим этиш орқали давлат ОАВдан фойдаланиш учун бир хил шароит яратилди. Давлат ОАВда эфир вақти ва нашр майдони пулли асосда ҳам ажратилиши мумкин эди, бироқ бу шароитда барча тўловлар номзодлар учун бир хил бўлиши керак эди.
Янгиликлардаги сайловолди воқеалар ва номзодларнинг бошқа ахборот материалларини ёритишда тенг шароитларга риоя қилиш шарт бўлди.
Нашр пайтида ҳуқуқлари ва қонуний манфаатлари бузилган номзодлар ушбу ОАВда раддия бериш ёки жавоб мақоласини чоп этишга ҳақли бўлишди. Босма ОАВда рад жавоби уларнинг навбатдаги сонида, жавобга сабаб материал жойлаштирилган саҳифада эълон қилиниши керак бўлди.
Электрон ОАВда рад жавоби кейинги дастурда эфирга узатилиши лозим бўлди. ОАВ рад жавоби, жавоб мақоласини чоп этишдан ёки нашрнинг белгиланган муддатини бузишдан бош тортган тақдирда, номзодлар судга даъво ариза билан мурожаат қилиш ҳуқуқига эга бўлдилар.
Эслатиб ўтамиз, ирландиялик дипломат Оуэн Мёрфи бошчилигидаги ЕХҲТ ДИИҲБ кузатувчилари жорий йилнинг 15 сентябридан буён сайловларни кузатишмоқда. Миссия 17 нафар кишидан иборат асосий гуруҳ, 28 нафар узоқ муддатли кузатувчилар ҳамда ЕХҲТга аъзо 26 мамлакатдан ташриф буюрган 207 нафар қисқа муддатли кузатувчи сайлов куни овоз бериш жараёнини кузатишди. Шу билан бирга, Ўзбекистон Президенти сайловини кузатиш учун ЕХҲТ ДИИҲБ раҳбарияти, хусусан, ЕХҲТ ДИИҲБ директори Маттео Мекаччи ҳам иштирок этди.
Бундан ташқари, 27 мамлакатдан 98 нафарга яқин депутат-кузатувчилардан иборат ЕХҲТ Парламент ассамблеяси делегацияси ва ЕХҲТ ПА президенти Маргарета Седерфельт ва Бош котиби Роберто Монтелла ҳам илк маротаба Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловини кузатиш учун мамлакатимизга ташриф буюрди.
Шу билан бирга, 12 нафар депутатдан иборат Европа парламенти кузатувчилари ҳам ЕХҲТ ДИИҲБ миссиясига қўшилди. Ўзбекистонда бўлиб ўтган сайловларни кузатиш учун 44 мамлакатдан жами 365 та кузатувчи ташриф буюрди.
Экспертларнинг фикрича, Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловида ЕХҲТ делегациясининг илк маротаба қатнашиши Ташкилот томонидан мамлакатимизда амалга оширилаётган демократик ислоҳотларнинг эътироф этилиши ва қўллаб-қувватлашидан далолатдир.
Яшил келажак ва барқарор тараққиёт томон бошлаётган куч
🕔09:08, 08.09.2025
✔13
Бу йил мамлакатимиз мустақиллигининг ўттиз тўрт йиллигини кенг нишонлаяпмиз. Ўтган даврда, айниқса, сўнгги саккиз йилда бошланган ислоҳотлар ва уларнинг дастлабки натижаларини табиатнинг «регенерация» ҳодисасига менгзаш мумкин. Жамиятнинг барча соҳа ва қисмларигача қамраб олган бу янгиланишларга таъсир кўрсатган ана шу «куч» – Президент Шавкат Мирзиёев!
Батафсил
Ўзбекистон ШҲТда «яшил» оламни яратмоқда
🕔09:07, 08.09.2025
✔11
Хитойнинг Тяньцзинь шаҳрида бўлиб ўтган Шанхай ҳамкорлик ташкилотига аъзо давлатлар раҳбарлари кенгашининг навбатдаги мажлиси нафақат минтақа, балки бутун Евроосиё макони учун стратегик аҳамият касб этмоқда.
Батафсил
«Миллий истиқлолимизнинг энг буюк мақсади – инсонга эътибор»
🕔17:43, 29.08.2025
✔38
Истиқлол ҳар бир ватандошимизнинг нурли тақдири, фаровон ҳаёти ва баркамол келажагини таъмин этаётганига бугун барчамиз гувоҳ бўлиб турибмиз. Бунинг ортида тўғри танланган ва йўлга қўйилган сиёсий ирода ҳамда фидокорона меҳнатлар турибди.
Батафсил