Бугуннинг гапи      Бош саҳифа

«Кичик эҳтиётсизлик» ортидаги катта фалокатлар

Кўчага чиқишимиз билан биз хоҳласак-хоҳламасак бевосита йўл ҳаракати иштирокчисига айланамиз. Шунинг учун атрофдаги воқеа-ҳодисаларга нисбатан эътиборли бўлишимиз талаб этилади. Йўлни кесиб ўтаётганда ёки унинг қатнов қисмидан ҳаракатланаётганимизда «қулоқчин» тақиб мусиқа тинглаш, телефонга чалғиб қолиш ёки нимадир ўқиш қатъиян тақиқланади.

«Кичик эҳтиётсизлик»  ортидаги катта фалокатлар

Баъзи бир аҳоли вакиллари телевидениеда, радиода ва жойларда йўл ҳаракати ходимларининг ўтказаётган тарғиботларидан хабардор бўлишса-да йўлнинг белгиланмаган қисмидан кесиб ўтишади ёки такси тўхтатиш мақсадида йўлнинг қатнов қисмига қадар чиқиб боришади. Оқибатда мана шундай кичик эътиборсизлик сабаб йўл-транспорт ҳодисаси иштирокчисига айланиб қолишади. Баъзи ҳолларда йўл-транспорт ҳодисалари пиёдалар бепарволиги туфайли юз бераётган бўлса, баъзилари эса ҳайдовчиларнинг қўпол қоида бузарликлари ва йўлларимизнинг талабга жавоб бермаслиги оқибатида содир бўлмоқда.

ИИВ матбуот хизмати хабарига кўра, Ўзбекистонда йил бошидан буён бугунга қадар 6551 та йўл-транспорт ҳодисаси содир этилган бўлса, улардан 1682 таси ўлим билан якунланган. Жароҳат олганлар сони эса 5920 нафарни ташкил этмоқда.

Бир қарашда шунчаки рақамлар, оддий статистика бўлиб кўринади. Аммо бу рақамларнинг ҳар бири ортида кимнингдир ҳаётига якун ясаган, яна кимнидир бир умрга мажруҳ қилиб қўйган мудҳиш бир ҳодиса турганини тасаввур қилишнинг ўзи даҳшат.

Ўша бир инсоннинг яқинлари, ота-онаси ёки фарзандлари, оиласи учун бу қандай оғир бир жудолик бўлганини англаш қийин эмас.

Афсуски, бундай ҳодисалар бир ёки икки, юз ёки минг эмас, минглаган рақамлардан иборат экани кўриниб турибди. Таҳлил қилинса, уларнинг аксарияти ортида «кичик эҳтиётсизлик», техника бошқаришнинг оддий талабларини менсимаслик каби сабаблар туради. Бу эса янада аянчлидир.

Куни кеча ўқишдан чиқиб, университетимизга энг яқин мет­ро томон йўл олдим. Пиёдалар йўлакчасига яқинлашганимда эса светофорнинг огоҳлантирувчи чироғи липиллай бошлади. Ўтишга улгурмаслигимни сезиб йўлак четида тўхтадим. Автомобиллар кўплигиданми йўл ҳаракати ходимлари ҳам машиналар ҳаракатини тартибга солиб турибди.

Йўлимиз очилишини кутиб тургандик, чамаси ҳали балоғат ёшига етмаган бир қиз қулоғига «қулоқчин» тақиб, икки кўзини қўлидаги телефонга қадаганча светофорнинг ишорасига ҳам қарамай йўлдан ўта бошлади. Ҳамроҳлари ҳали бизнинг йўл эмас, тўхта дея бақириб қолишди, аммо у ҳеч нарсани эшитмасди. Шу пайт тезлик билан келаётган автомашина ҳайдовчиси уни кўриб, тормоз тепкисини босди. Ҳаммаёқни машина балонларининг чийиллаган шовқини тутиб кетди. Ҳалиги қиз эса қўрққанидан жойида донг қотиб қолди. Хайриятки қизга ҳеч нима қилмади. Ҳайдовчининг ҳушёрлиги ва эпчиллиги бўлмаганда, ҳозир бир фалокат бўлиши аниқ эди.

Ҳайдовчи қизга йўлга қарасанг бўлмайдими, деганча ҳаракатланишда давом этди. Бу ҳодисага гувоҳ бўлган йўл ҳаракати ходимлари келиб, қизни йўл четига олганча нега бундай қилганини сўрай бошлашди. У эса довдираганча «кечиринг, хаёл билан бўлиб светофор чироғини кўрмай қолибман», дея узр сўрашни бош­лади...

Бундай бахтсиз ходисаларнинг олдини олиш учун ота-оналар фарзандларининг хавфсизлиги учун ёшлигидан уларга тўғри тарбия бериб, йўлларда қандай ҳаракатланиш кераклигини уқтирсалар, ҳали вояга етмаган фарзандларига рул чамбарагини тутқазишдан олдин ўз дилбандининг хафсизлигини оз бўлсада ўйласалар фойдадан холи бўлмайди назаримда.

Ҳозир аҳоли яшаш пунктларида тезликни соатига 70 километрдан оширган ҳолда ҳаракатланиш тақиқланган. Ҳайдовчи пиёдалар йўлакчаси ва серқатнов, аҳоли гавжум жойга етиб келганида вазиятга қараб, тезликни пасайтириши керак. Ҳисоб-китобларга кўра, соатига 70 км. тезлик билан келаётган автомобиль ҳайдовчиси бирор хавфни кўриб, тормоз педалини босгандан то тўлиқ тўхтагунигача автомобиль 56 метр йўлни босиб ўтар экан.

Хулоса қилиб айтадиган бўлсак, йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлишида кичик хато ҳам катта талафотларни келтириб чиқариши мумкин. Энг аввало, ҳар биримиз онгли равишда йўл ҳаракати қоидаларига риоя қилган ҳолда ҳаракатланишимиз, қоидабузарликларнинг ҳар қандай кўринишига қарши шахсан курашишимиз, бу борада ўз фуқаролик позициямизни кўрсатмоғимиз зарур.

 

Мансурбек ЖАББОРОВ,

«Оила ва табиат» мухбири




Ўхшаш мақолалар

Эҳтиёт бўлинг –  рақамли  деменция!

Эҳтиёт бўлинг – рақамли деменция!

🕔16:24, 04.09.2026 ✔111

Болалар диққатини жамлай олмаяпти, хотираси сусайиб кетяпти, телефонини олиб қўйишса, жазавага тушяпти.

Батафсил
БМТнинг янги резолюцияси:  Инсон қадри  ислоҳотларига ҳамоҳанг ҳужжат

БМТнинг янги резолюцияси: Инсон қадри ислоҳотларига ҳамоҳанг ҳужжат

🕔16:01, 27.08.2026 ✔223

БМТ Бош Ассамблеяси томонидан 2026 йил 24 июль куни «Ижтимоий ривожланишни жадаллаштиришда парламентлар ролини кучайтириш» резолюцияси қабул қилинди. Бугунги мураккаб ва тез ўзгараётган дунёда мазкур янги ҳужжат парламентларнинг жамият тараққиётидаги ўрни ва масъулиятини яна бир бор аниқ белгилаб берди, дейиш мумкин.

Батафсил
Обод  маскан  мусаффо  муҳитдан  бошланади

Обод маскан мусаффо муҳитдан бошланади

🕔11:43, 20.08.2026 ✔318

Мустақиллик – халқимизнинг энг улуғ ва бебаҳо қадрияти. У бизга ўз тақдиримизни ўзимиз белгилаш, миллий тараққиёт йўлидан дадил бориш, юртимизни бунёдкорлик ва фаровонлик масканига айлантириш имконини берди.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Эҳтиёт бўлинг –  рақамли  деменция!

    Эҳтиёт бўлинг – рақамли деменция!

    Болалар диққатини жамлай олмаяпти, хотираси сусайиб кетяпти, телефонини олиб қўйишса, жазавага тушяпти.

    ✔ 111    🕔 16:24, 04.09.2026
  • БМТнинг янги резолюцияси:  Инсон қадри  ислоҳотларига ҳамоҳанг ҳужжат

    БМТнинг янги резолюцияси: Инсон қадри ислоҳотларига ҳамоҳанг ҳужжат

    БМТ Бош Ассамблеяси томонидан 2026 йил 24 июль куни «Ижтимоий ривожланишни жадаллаштиришда парламентлар ролини кучайтириш» резолюцияси қабул қилинди. Бугунги мураккаб ва тез ўзгараётган дунёда мазкур янги ҳужжат парламентларнинг жамият тараққиётидаги ўрни ва масъулиятини яна бир бор аниқ белгилаб берди, дейиш мумкин.

    ✔ 223    🕔 16:01, 27.08.2026
  • Обод  маскан  мусаффо  муҳитдан  бошланади

    Обод маскан мусаффо муҳитдан бошланади

    Мустақиллик – халқимизнинг энг улуғ ва бебаҳо қадрияти. У бизга ўз тақдиримизни ўзимиз белгилаш, миллий тараққиёт йўлидан дадил бориш, юртимизни бунёдкорлик ва фаровонлик масканига айлантириш имконини берди.

    ✔ 318    🕔 11:43, 20.08.2026
  • Меҳрга  интилган беозор жонзотлар

    Меҳрга интилган беозор жонзотлар

    Мушуклар қулоқларини 180 даражагача айлантира олади, уларнинг эшитиш қобилияти эса инсонникидан камида беш баравар юқори.

    ✔ 438    🕔 16:33, 06.08.2026
  • «Табиий»  деган ёрлиқ  остидаги катта  хавф

    «Табиий» деган ёрлиқ остидаги катта хавф

    Ўзбекистон Экологик партияси органик маҳсулотлар етиштириш, халқимиз эҳтиёжини экологик тоза маҳсулотлар ҳисобига қоплаш масаласи учун доимий курашиб келмоқда.

    ✔ 628    🕔 13:25, 20.07.2026
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар