Эҳтиёт бўлинг – рақамли деменция!
Болалар диққатини жамлай олмаяпти, хотираси сусайиб кетяпти, телефонини олиб қўйишса, жазавага тушяпти.
БатафсилЎзбекистон халқаро ислом академияси ҳузуридаги Имом Мотуридий халқаро илмий-тадқиқот маркази ҳамда Самарқанд вилоятидаги Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази ходимларидан иборат делегация Туркиянинг Анқара Йилдирим Боязид университетига ташриф буюрди.
Делегация вакиллари мазкур университет ректори, профессор Иброҳим Ойдинли билан учрашиб, илмий-тадқиқот соҳасидаги ҳамкорликни янада кенгайтириш масалаларини муҳокама қилдилар.
Диққатга сазовор жиҳати шундаки, Анқара Йилдирим Боязид университети ҳудудида янги дарвоза барпо этилмоқда. Ушбу дарвоза билан ёнма-ён юртимизда камол топган буюк мутафаккир аждодларимизнинг жаҳон илм-фани ва цивилизациясига қўшган бебаҳо ҳиссаси ҳамда қардош турк халқининг миллатимизга юксак эҳтироми рамзи ўлароқ, юртимиз шарафига «Ўзбекистон хотира боғи» ҳам бунёд этилмоқда.
Мамлакатимиз делегациясининг ушбу университетга ташрифи муносабати билан «Ўзбекистон хотира боғи»нинг очилиш маросими ўтказилди. Унда Ўзбекистон Республикасининг Туркиядаги элчихонаси ходимлари, Имом Мотуридий ва Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот марказлари вакиллари, Анқара Йилдирим Боязид университети профессор-ўқитувчилари ҳамда бошқа бир қатор нуфузли меҳмонлар иштирок этди. Жумладан, Ўзбекистон делегацияси вакиллари эзгу ниятлар билан ушбу боққа илк ниҳолларни ўтқаздилар.
Университетнинг Ислом илмлари факультетида «Янги Ўзбекистонда диний-маърифий соҳадаги ислоҳотлар» мавзусида давра суҳбати ҳам бўлиб ўтди. Анқара Йилдирим Боязид университети профессор-ўқитувчилари ва талабалари учун Имом Мотуридий ҳамда Имом Бухорий халқаро илмий тадқиқот марказлари томонидан нашр этилган китоблар тақдимоти ўтказилди.
Болалар диққатини жамлай олмаяпти, хотираси сусайиб кетяпти, телефонини олиб қўйишса, жазавага тушяпти.
БатафсилБМТ Бош Ассамблеяси томонидан 2026 йил 24 июль куни «Ижтимоий ривожланишни жадаллаштиришда парламентлар ролини кучайтириш» резолюцияси қабул қилинди. Бугунги мураккаб ва тез ўзгараётган дунёда мазкур янги ҳужжат парламентларнинг жамият тараққиётидаги ўрни ва масъулиятини яна бир бор аниқ белгилаб берди, дейиш мумкин.
БатафсилМустақиллик – халқимизнинг энг улуғ ва бебаҳо қадрияти. У бизга ўз тақдиримизни ўзимиз белгилаш, миллий тараққиёт йўлидан дадил бориш, юртимизни бунёдкорлик ва фаровонлик масканига айлантириш имконини берди.
Батафсил