Санэпидқўм: «Ўзбекистонда Эбола вируси тарқалиши хавфи паст»
Санитария-эпидемиология қўмитаси Ўзбекистонда эпидемиологик вазият барқарорлигини маълум қилди.
БатафсилАгар сиз терингиз соғлом ва силлиқ бўлишини ҳоҳласангиз, лимонни меъёрида доимо истеъмол қилиб юринг. Лимон терини силлиқлаштиради, доғларни кеткизади ва ушбу цитрус мева шарбатидан юз учун фойдали енгил тоник тайёрласа ҳам бўлади. Агар чандиқларга узоқ муддат мунтазам равишда лимон шарбати суриб турилса, улар унча кўзга ташланмайдиган ҳолатга келади.
Ҳуснбузарга қарши курашиб чарчаган бўлсангиз ҳам лимон шарбатидан фойдаланиб, тошма изларидан ва янги тошмалар чиқишидан фориғ бўлиш мумкин. Унинг шарбатини таомга қўшиш, пўстининг қайнатмасини ичиш орқали қон томирлардаги токсинлар миқдорини камайтириш ва тери ҳужайраларини тозалаш мумкин.
Агарда тоза лимон шарбати ҳар куни маълум бир миқдорда ичиб турилса, тананинг сезгир тўқималарини заҳарли кимёвий моддалар таъсиридан муҳофаза қилади. Ҳужайраларни хавфли ўсимтага айлантирадиган заҳарланишдан сақлайди.
Япониянинг цитрус мевалари шарбатининг инсон организмига таъсирини ўрганувчи марказида доктор Йошио Като бошчилигида махсус тадқиқотлар ўтказилган. Доктор Като лимон шарбатини, албатта, овқатланишдан олдин ёки овқатланишга киришилган пайтда икки ош қошиқдан истеъмол қилиш самарали эканлигини айтади. Докторнинг фикрича, лимон шарбати янги сиқилган, яъни тоза бўлиши керак. У лимон шарбатини, айниқса, дудланган, консерваланган ёки тузланган озиқ-овқатларни тановул қилишдан олдин ичишни тавсия этади. Сабаби, бундай таомларда канцероген моддалар кўп миқдорда мавжуд бўлиши мумкин.
Лимон инсон вужудидаги кўплаб касалликларнинг олдини олади. Айниқса, иммунитетни кўтаришда беминнат ёрдамчидир. У нафақат шамоллашга қарши, бактерияларга қирон келтирувчи, оғриқни қолдирувчи, қолаверса пешоб ҳайдовчи, ўт ҳайдовчи, қонни кўпайтирувчи, асабни тинчлантирувчи хусусиятларга ҳам эгадир.
Санитария-эпидемиология қўмитаси Ўзбекистонда эпидемиологик вазият барқарорлигини маълум қилди.
БатафсилҚуванинг чекка ва сўлим гўшаларида истиқомат қилаётган аҳоли бугун ўз ҳаётида ижобий ўзгаришларни ҳис этмоқда. Бу ўзгаришлар замирида нафақат давлат дастурлари, балки эл дардини ўз дарди деб билган, экология ва инсон саломатлигини уйғунликда кўрадиган фидойи инсонларнинг ҳам меҳнати ётибди.
БатафсилЯпония мактабларида овқатланиш тизими ва «Сёкуику» фалсафаси
Батафсил