Эҳтиёт бўлинг – рақамли деменция!
Болалар диққатини жамлай олмаяпти, хотираси сусайиб кетяпти, телефонини олиб қўйишса, жазавага тушяпти.
БатафсилКеча қизиқ ҳолат кузатилди. Дастлаб, цитрус мевалари арзонлашган бўлса керак, деб банан олиш учун супермаркетга кирдим. Гўшт ва цитрус мевалар ҚҚСдан озод қилинди-да.
Кутганимдек, гўшт ва цитрус мевалари арзонлаштирилган экан. Афсуски, супермаркетда банан қолмаган, нархиини сўрасам, 14500 дейишди. Кейин йўлдаги иккинчи супермаркетга бордим, у ерда ҳам шу аҳвол. Сотувчилардан сўрадим, мабодо олибсотарлар сизлардан олмаяптими деб. Сотувчи «худди шундай» деди...
Кўчадан, бозорчадан сўрадим, банан нархи 20 000 сўм, деди. Маҳалладан оларман, у ерда арзон бўлса керак, деб уйгача келдим ва «дом» тагидаги маркетга кирдим. Банан 22 000 сўм экан. Уялмайсизларми, супермаркетларда 14 500 сўм-ку, десам, жаҳли чиқади тағин.
Шунда, шу даражада пул учун «любой» иш қиладиган, керак бўлса, виждонини ҳам сотадиган миллат бўлиб бораётганимиздан хафа бўлдим. Йирик супер маркетдан олиб кўчада сотиш бу нима дегани?
Мана, нима учун нарх-наво ошиб бормоқда. Чайқовчилар кўпайиб кетган. Кўчадаги ўзидан деҳқон ясаб олган олибсотарларни ҳам назорат қиладиган ташкилот борми?
Жамшид ШЕРМЕТОВ
Болалар диққатини жамлай олмаяпти, хотираси сусайиб кетяпти, телефонини олиб қўйишса, жазавага тушяпти.
БатафсилБМТ Бош Ассамблеяси томонидан 2026 йил 24 июль куни «Ижтимоий ривожланишни жадаллаштиришда парламентлар ролини кучайтириш» резолюцияси қабул қилинди. Бугунги мураккаб ва тез ўзгараётган дунёда мазкур янги ҳужжат парламентларнинг жамият тараққиётидаги ўрни ва масъулиятини яна бир бор аниқ белгилаб берди, дейиш мумкин.
БатафсилМустақиллик – халқимизнинг энг улуғ ва бебаҳо қадрияти. У бизга ўз тақдиримизни ўзимиз белгилаш, миллий тараққиёт йўлидан дадил бориш, юртимизни бунёдкорлик ва фаровонлик масканига айлантириш имконини берди.
Батафсил