Бугуннинг гапи      Бош саҳифа

Кўчат экиш «кампаниябозлик»ка эмас, эзгу анъанага айлансин

Фарғона вилоят экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш бошқармасидан олинган маълумотларга қараганда, биргина ўтган йилда вилоятда 16 миллион 701 та манзарали ва мевали кўчатлар экилган. Бу албатта, салмоқли рақам.

Кўчат экиш  «кампаниябозлик»ка эмас,  эзгу анъанага айлансин

Аммо уларнинг қарови-чи? Илдизи тутиб кетдими, кўкардими, парваришига кимдир эътибор беряптими? Мана шу жиҳатлар, очиғи, кўпинча эътибордан четда қолади. Бу хайрли ташаббусларнинг аксарияти фақат рақамларда акс этяпти, холос. Агар йиллар давомида экилган кўчатлар вақтида суғорилиб, агротехника талаблари асосида парваришланганда эди, аллақачон юртимизнинг асосий қисми яшилликка бурканган, ўрмонзорларга айланган бўларди.

Экилган кўчатларнинг ке­йинги тақдири билан ҳеч кимни иши бўлгани йўқ. Шаҳар ва туманлар, қишлоқларнинг марказий кўчаларига минглаб дарахт ва гул кўчатлари ўтқазиш яхши анъанага айланган. Таълим мас­канларида ҳам ёшлар томонидан боғлар барпо этилаётгани қувонарлидир. Бу кўчатларга қарайдиган масъул бор жойда ҳолат яхши, аммо аксарият ҳолларда улар қаровсиз қолиб, қуриб кетмоқда. Хусусан, Фарғона шаҳрида ўтган йили марказий кўчалар қаторида Бурҳониддин Марғилоний, Бобур кўчаларига ҳам юзлаб манзарали кўчатлар ўтқазилди. Афсуски, етарли парвариш бўлмагани сабабли унинг аксарияти қуриган.

Бугун юртимизда «Яшил макон» умуммиллий лойиҳасини амалга оширишга жиддий киришилди. Фарғона вилоятида 15 млн. 291 минг дона мевали ва манзарали кўчатларни экиш, шундан, 2021 йил куз мавсумида 5 млн. 734 минг дона ва 2022 йил баҳор мавсумида 9 млн. 557 минг дона кўчат экиш режалаштирилди. Маълум бўлишича, кўчатларни 20,4 минг дона умумфойдаланишдаги автомобиль йўллари ёқасига, 312,5 минг дона қишлоқ хўжалиги ерларида иҳота дарахтзорлари барпо этиладиган ерларда, 7352 минг дона фермер хўжалиги экин ер майдонлари четларига ҳамда ижтимоий соҳа объектлари ва турли ташкилот ва корхоналарнинг бўш майдонларига экиш назарда тутилмоқда.

Вилоятнинг барча шаҳар ва туманларида 176,2 гектар майдонда жамоат парклари, 135,8 гектар майдонда яшил майдонлар ташкил этиш бўйича ер майдонлари танланган.

– Кўчат экишнинг қоидаларига амал қилган киши уни яхши ўстира олади, – дейди Фарғона давлат университети узумчилик, мевачилик ва сабзавотчилик факультети декани Дилмуроджон Дармонов. – Дарахт кўчатларини етиштириш, парваришлаш ҳам машаққатли иш ва пухта билим талаб этади. Аввало унинг нави, иқлим шароитига мослигига эътибор қаратиш керак. Албатта, экиб қўйиш билан дарахт кўкармайди, унга эътиборли бўлиш керак. Вақтида суғориш, маҳаллий ўғит билан озиқлантириш зарур.

Ўсимликлар дунёси ҳаёт учун зарур кислороднинг асосий манбаидир. Тадқиқотларга қараганда, бир гектар майдондаги дарахтлар бир кеча-кундузда 220-275 килограммгача карбонат ангидрид газини ютиб, 180-215 килограмм кислород ажратади. Бу миқдор ўртача 500 кишини кун давомида кислород билан таъминлашга етади. Бошқача айтганда, тўртта дарахт бир кишининг кислородга бўлган эҳтиёжини қондиради. Шундай экан, мамлакатимизда яшил майдонлар яратиш, ўрмонзорларни кенгайтириш, мавжуд яшиллик дунёсини муҳофазалаш фақат мутасадди ташкилотларнинг эмас, барчамизнинг муҳим вазифаларимиздан биридир.

Айни кунларда юртимизда «Яшил макон» умуммиллий лойиҳаси асосида кўчат экиш бўйича «долзарб 40 кунлик» эълон қилинган. Бу борада номигагина , ҳисобот учун дарахт экиш анъанасидан воз кечиб, ҳар бир туп кўчатга эътиборли бўлиш вақти келди назаримизда. Шунингдек, маҳаллий ҳокимликлар бу ишларни ҳомийлик билан эмас, балки бюджетдан маблағ ажратиб, амалга ошириши керак. Яна кампаниябозликка берилсак, мусаффо она заминимизни асрашни бой берган бўламиз.

 

Маъсуджон СУЛАЙМОНОВ,

ЎзА




Ўхшаш мақолалар

Эҳтиёт бўлинг –  рақамли  деменция!

Эҳтиёт бўлинг – рақамли деменция!

🕔16:24, 04.09.2026 ✔110

Болалар диққатини жамлай олмаяпти, хотираси сусайиб кетяпти, телефонини олиб қўйишса, жазавага тушяпти.

Батафсил
БМТнинг янги резолюцияси:  Инсон қадри  ислоҳотларига ҳамоҳанг ҳужжат

БМТнинг янги резолюцияси: Инсон қадри ислоҳотларига ҳамоҳанг ҳужжат

🕔16:01, 27.08.2026 ✔221

БМТ Бош Ассамблеяси томонидан 2026 йил 24 июль куни «Ижтимоий ривожланишни жадаллаштиришда парламентлар ролини кучайтириш» резолюцияси қабул қилинди. Бугунги мураккаб ва тез ўзгараётган дунёда мазкур янги ҳужжат парламентларнинг жамият тараққиётидаги ўрни ва масъулиятини яна бир бор аниқ белгилаб берди, дейиш мумкин.

Батафсил
Обод  маскан  мусаффо  муҳитдан  бошланади

Обод маскан мусаффо муҳитдан бошланади

🕔11:43, 20.08.2026 ✔316

Мустақиллик – халқимизнинг энг улуғ ва бебаҳо қадрияти. У бизга ўз тақдиримизни ўзимиз белгилаш, миллий тараққиёт йўлидан дадил бориш, юртимизни бунёдкорлик ва фаровонлик масканига айлантириш имконини берди.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Эҳтиёт бўлинг –  рақамли  деменция!

    Эҳтиёт бўлинг – рақамли деменция!

    Болалар диққатини жамлай олмаяпти, хотираси сусайиб кетяпти, телефонини олиб қўйишса, жазавага тушяпти.

    ✔ 110    🕔 16:24, 04.09.2026
  • БМТнинг янги резолюцияси:  Инсон қадри  ислоҳотларига ҳамоҳанг ҳужжат

    БМТнинг янги резолюцияси: Инсон қадри ислоҳотларига ҳамоҳанг ҳужжат

    БМТ Бош Ассамблеяси томонидан 2026 йил 24 июль куни «Ижтимоий ривожланишни жадаллаштиришда парламентлар ролини кучайтириш» резолюцияси қабул қилинди. Бугунги мураккаб ва тез ўзгараётган дунёда мазкур янги ҳужжат парламентларнинг жамият тараққиётидаги ўрни ва масъулиятини яна бир бор аниқ белгилаб берди, дейиш мумкин.

    ✔ 221    🕔 16:01, 27.08.2026
  • Обод  маскан  мусаффо  муҳитдан  бошланади

    Обод маскан мусаффо муҳитдан бошланади

    Мустақиллик – халқимизнинг энг улуғ ва бебаҳо қадрияти. У бизга ўз тақдиримизни ўзимиз белгилаш, миллий тараққиёт йўлидан дадил бориш, юртимизни бунёдкорлик ва фаровонлик масканига айлантириш имконини берди.

    ✔ 316    🕔 11:43, 20.08.2026
  • Меҳрга  интилган беозор жонзотлар

    Меҳрга интилган беозор жонзотлар

    Мушуклар қулоқларини 180 даражагача айлантира олади, уларнинг эшитиш қобилияти эса инсонникидан камида беш баравар юқори.

    ✔ 437    🕔 16:33, 06.08.2026
  • «Табиий»  деган ёрлиқ  остидаги катта  хавф

    «Табиий» деган ёрлиқ остидаги катта хавф

    Ўзбекистон Экологик партияси органик маҳсулотлар етиштириш, халқимиз эҳтиёжини экологик тоза маҳсулотлар ҳисобига қоплаш масаласи учун доимий курашиб келмоқда.

    ✔ 625    🕔 13:25, 20.07.2026
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар