Саломатлик      Бош саҳифа

Витаминларга бой "донли" мева шарбати

Aнорнинг беш юздан зиёд, баъзан мингтагача донаси бўлади ва бу ҳосилдорлик рамзи ҳисоб­ланади. Унинг таркибида C ва Б витаминлари бор. Уруғи эса Е витаминига эга. Шарбатида кўплаб аминокислоталар  мавжуд.

Витаминларга бой  "донли" мева шарбати

Анор шарбати қадим замонлардан буён яллиғланишга қарши восита ҳисобланади ва ошқозон-ичак тракти касалликларини даволашда тавсия этилади. Органик кислоталар меъда ширасининг овқат ҳазм қилиш ферментларини кўпайтиришга ёрдам беради. Анор суви таркибида кўп миқдорда калий борлиги боис, юрак мус­кулларининг ишига ижобий таъсир кўрсатади. Гипертензив беморларда қон босимини пасайтиради ва қўшимча равишда холестерин миқдорини камайтириши мумкин.

Анор шарбати таркибидаги витаминлар организмнинг юқумли касалликларга чидамлилигига, терининг, тирноқларнинг ва сочларнинг ҳолатига ижобий таъсир кўрсатади.

Камқонликда ҳар куни уч маҳал овқатдан ярим соат олдин ярим стакандан анор шарбати ичиш ва муолажани 2 ойдан 4 ойгача давом эттириш самара беради.

Ҳарорат кўтарилганда, тумов ва томоқ оғриғида анор шарбатига озгина асал қўшиб ичиш лозим. Қандли диабетда 1 ош қошиқ асал солинган ярим ёки 2 стакан анор шарбатини кунига уч маҳал ичиш тавсия қилинади.

Узоқ вақт давомида анор ва анор шарбатини мунтазам равишда истеъмол қилиш саратон касаллигининг олдини олади. Анор таркибидаги аминокислоталар ва бошқа муҳим моддалар гўшт истеъмол қилмайдиган вегетарианларга метаболизм бузилишидан сақланишда ёрдам беради.

Бироқ, ошқозон ёки ичак яраси мавжуд бўлган инсонлар анор шарбатини истеъмол қилмагани маъқул. Бу ошқозондаги кислота миқдорини ошириши мумкин. Мева таркибидаги танин эса қабзиятга сабаб бўлади ва бавосирга чалинган беморларда муаммо туғдиради.




Ўхшаш мақолалар

Санэпидқўм:    «Ўзбекистонда Эбола вируси    тарқалиши хавфи паст»

Санэпидқўм: «Ўзбекистонда Эбола вируси тарқалиши хавфи паст»

🕔16:40, 04.06.2026 ✔21

Санитария-эпидемиология қўмитаси Ўзбекистонда эпидемиологик вазият барқарорлигини маълум қилди.

Батафсил
Эл саломатлиги ва табиат  мусаффолиги  олий мақсадга айланса…

Эл саломатлиги ва табиат мусаффолиги олий мақсадга айланса…

🕔09:04, 08.05.2026 ✔159

Қуванинг чекка ва сўлим гўшаларида истиқомат қилаётган аҳоли бугун ўз ҳаётида ижобий ўзгаришларни ҳис этмоқда. Бу ўзгаришлар замирида нафақат давлат дастурлари, балки эл дардини ўз дарди деб билган, экология ва инсон саломатлигини уйғунликда кўрадиган фидойи инсонларнинг ҳам меҳнати ётибди.

Батафсил
Болалар  саломатлиги – келажакка энг зўр  сармоя

Болалар саломатлиги – келажакка энг зўр сармоя

🕔10:53, 24.03.2026 ✔264

Япония мактабларида овқатланиш тизими ва «Сёкуику» фалсафаси

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар