Саломатлик      Бош саҳифа

Оддий шамоллаш, аммо эътиборсизлик уни хавфли хасталикка айлантиради

ЎРВИ – ўткир респиратор вирусли инфекциялар ҳар бир киши ҳаётида камида бир марта бўлсада чалинадиган энг кенг тарқалган юқумли касалликлардан. Халқ орасида оддийгина шамоллаш деб аталадиган ЎРВИ нафас йўлларининг шиллиқ қаватига таъсир қилувчи вирусларни келтириб чиқарадиган, ўткир юқумли касалликлар гуруҳидир.

Оддий шамоллаш, аммо  эътиборсизлик уни  хавфли хасталикка айлантиради

Инфекция ҳар доим бошқа одам – инфекцион ташувчисидан келади. Айниқса, совуқ ва нам ҳавода вируслар авж олиб, тезроқ тарқалади.

Катта ёшлилар йилига ўртача уч мартагача ЎРВИга чалинади. Болалар эса катталарга қараганда кўпроқ, йилига ўртача 8 дан 12 мартагача шамоллаши мумкин.

ЎРВИ тушунчаси 200 турдан кўпроқ касалликларни бирлаштиради. Гриппга қўшимча равишда ЎРВИ парагрипп вируси, аденовирус ва риновирус инфекциялари, шунингдек, кам маълум бўлган вирусларни ҳам ўз ичига олади.

Одатда, ЎРВИ нафас олганда ҳаво билан бирга организмга киради. Касал одам аксириш ва йўталиши натижасида вирусли томчиларни ҳавога тарқатади. Унга яқин турган ва ҳимоя чораларини кўрмаган (масалан, тиббий ниқоб тақмаган) одамга осон юқади.

Заиф иммунитет, стресс, жиддий жисмоний фаолият, аллергик касалликлар, чекиш, метаболик жараёнларнинг бузилиши (семизлик, диабет) кабилар ЎРВИ ривожланишига «ҳисса» қўшадиган омиллардир.

ЎРВИ белгилари етти кундан ортиқ давом этади. Беморда нафас қисилиши (нафас олиш қийинлишуви), юқори иситма, ўткир томоқ оғриғи, кучли йўтал, тошма тошиши кабилар кузатилади. Шу ва бошқа кучли аломатлар бўлганда албатта шифокор кўригидан ўтиш тавсия этилади.

Одатда ЎРВИнинг асоратлари синусит (паранасал синусларнинг яллиғланиши), ўткир бронхит (кейинчалик пневмонияга ўтиши мумкин), ўрта отит (ўрта қулоқнинг яллиғланиши) сингари хавфли касалликларга сабаб бўлиши мумкинлиги унинг анчайин жиддий хасталик эканидан дарак беради.

Ўткир респиратор вирусли инфекциялар аломатлари гриппдан фарқ қилади. Бунда беморда тана ҳароратининг кўтарилиши, бурун битиши, мушаклардаги оғриқ, терлаш, умумий ҳолсизлик, уйқусизлик кузатилади. Айрим ҳолларда Конъюнктивит белгилари ҳам бўлиши мумкин.

ЎРВИни даволашда қуйидагиларга эътибор бериш лозим:

 инфекция жараёнини енгиллаштириш;

 асоратлар ривожланишига йўл қўймаслик;

 узоқ муддатли инфекция ва рецедив учун шарт-шароитларни бартараф этиш;

 асоратларга йўл қўймаслик.

Олдини олса бўлади, аммо...

ЎРВИдан сақланиш учун, аввало инфекция манбалари билан алоқани камайтириш зарур. Масалан, шаҳар жамоат транспортидан фойдаланиш, оммавий тадбирларга қатнашиш, жамоат жойларида юриш тавсия этилмайди. Болалар имкон қадар кўпроқ тоза ҳавода юриши, шахсий гигиена қоидаларига риоя қилиши лозим. Шунингдек, шифокор билан маслаҳатлашган ҳолда антивирал препаратлар, интерферонларни (интерферон индукторлари) ишлатиш, хонани мунтазам шамоллатиш ҳам касалликнинг олдини олади.

Бирламчи аломатлар сезилганда бемор уйда қолгани маъқул. Бу бошқаларга юқтириш хавфини камайтиради. Ўз вақтида даволанишни бошлаш учун шифокор билан маслаҳатлашиш лозим. Бундай вазиятда беморни яккалаш (алоҳида хонага олиш) тавсия қилинади.

Даволашда организмнинг вирусга қаршилигини оширишга ёрдам берадиган аскорбин кислотаси ва мултивитаминларни қабул қилиш самара беради. Таркибида «C» витамини кўп бўлган карам, қизил лавлаги, лимон, киви, мандарин, апелсин кабиларни кўпроқ истеъмол қилиш зарур. Шакар билан малина шарбати эса юқори ҳароратда инсонни тетиклантирувчи ичимлик ҳисобланади.

«Оёқларда ўтказилган» ҳар қандай вирусли касаллик келажакда соғлиғингизга салбий таъсир қилиши мумкин. Ҳар қандай ҳолатда, касалликнинг дастлабки белгиларида шифокор қабулига боринг. Барча керакли текширувлардан ўтиб, мутахассис тавсиясини олинг.

 

Севара АЗИМОВА,

Доцент




Ўхшаш мақолалар

Ўзбекистон Экологик партияси ташаббуси:  Веломарафон –  экологик қадрият  ва соғлом ҳаёт уйғунлиги

Ўзбекистон Экологик партияси ташаббуси: Веломарафон – экологик қадрият ва соғлом ҳаёт уйғунлиги

🕔09:01, 08.09.2025 ✔20

Аввал хабар берганимиздек, Ўзбекистон Экологик партияси ташаббуси билан Спорт вазирлиги, Фарғона вилояти ҳокимлиги ҳамда «Ўзсаноатқурилишбанк» АТБ Фарғона банк хизматлари офиси ҳамкорлигида «Табиат учун бирлашайлик!» шиори остида веломарафон бўлиб ўтди.

Батафсил
Экологик хавфлар  аутизмнинг ортишига сабаб бўляпти...ми?

Экологик хавфлар аутизмнинг ортишига сабаб бўляпти...ми?

🕔08:49, 08.08.2025 ✔96

Ҳар бир ота-она соғлом, ақлли ва бахтли фарзанд орзусида яшайди. Бу орзуларнинг рўёбга чиқиши нафақат тиббий ёрдам, яхши овқатланиш ёки руҳий барқарорликка, балки бола дунёга келгунгача бўлган муҳит – яъни ҳомиладорлик пайтидаги ташқи таъсирларга ҳам бевосита боғлиқ.

Батафсил
Ошхонадаги  кичик  буюмнинг катта хавфи

Ошхонадаги кичик буюмнинг катта хавфи

🕔07:23, 04.08.2025 ✔118

Кўзга оддий ва аҳамиятсиз кўринадиган идиш ювиш губкаси аслида ҳар бир хонадондаги энг ифлос воситалардан бири эканини биласизми?

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар