Давр нафаси      Бош саҳифа

Ўзимизнинг дарахтлар эсдан чиқмасин

Бир гуруҳ дўстлар билан Зоминга борганимизда бу сўлим гўшанинг эътиборга сазовор жойларини томоша қилганимиздан сўнг бетакрор манзаралари билан инсонни ўзига мафтун этадиган қўриқхона сари йўл олдик.

Ўзимизнинг дарахтлар эсдан чиқмасин

Ҳар қандай кишига ғурур бағишлайдиган виқорли тоғлар, баҳри дилни очиб юборадиган арчазорларни яқиндан кўриб, она табиат бизнинг чинакам ғамхўримиз эканига яна бир карра гувоҳ бўлдим. Чунки, тоғлар бағридаги одам қадами етмаган жойларда ям-яшил бўлиб кўкариб турган хилма-хил арчаларни ва ёввойи мевали дарахтларни, бутасимон ўсимлик­ларни қўл кучи билан экиб, кўкартириш осон иш эмас. Бу мураккаб вазифани табиатнинг ўзи уддалаган. Уларни кўз қорачиғидай асраш, эъзозлаш эса бизларнинг инсоний бурчимиздир.

Тоғ ичкарисига кириб борганимиз сари соф ҳаводан баҳри дилимиз очилиб, нафас олишимиз енгиллашиб борарди. Қуюқ ўрмон биз инсонлар учун ўзининг улуғ неъмати бўлмиш тоза ҳавоси билан беминнат таъминлаётганига шукрона айтдик.

Қўриқхонага боришдан асосий мақсадимиз – афсонавий улкан Бобоёнғоқни кўриш эди. Тоғ бағрида етти асрдан кўпроқ вақт давомида яшаб келаётган бу дарахт соясидан баҳра олиш, уни қучиб ҳамсуҳбат бўлиш камдан-кам инсонларга насиб этгани бор гап.

Ниҳоят, Бобоёнғоқ ҳузурига етиб бораётганимизда шахсан менинг юрагимда бетакрор ғурурланиш ҳисси пайдо бўлди. Баҳайбат танаси ва бақувват мушакларини кўз-кўз қилиб, паҳлавон келбат етти ўғлон каби бир-бири билан елкадош бўлиб кўкка бўй чўзган дарахт танаси ҳаяжонимни ошириб юборди. Ички қўрқув ва ғурур ҳисси билан унга унсиз салом бердим. Танасини оҳиста силаб-сийпалаб, осмонга бўйлашган шохларига кўз югуртирдим. Узоқ тарихга шоҳид бўлган бу азим дарахт нақадар виқорли! Нақадар салобатли!

Унинг бақувват илдизларига куч бериб, қувват бериб оқаётган жилға сувидан татиб кўриш менга ҳам насиб этди. Асрлар давомида бу дарахт соясидан, мевасидан не-не инсонлар, балки султонлар баҳраманд бўлгандир.

Дарахтнинг қалин барглари орасидан билинар-билинмас кўзга ташланиб турган мевалари ҳали пишиб етилмаганди. Ҳаётим давомида илк бор табиатнинг бетакрор мўъжизаларидан бири билан юзлашиб турганимдан беҳад бахтиёр эдим. Мен бу билан бир умр фахрланиб юрсам керак, дея ўйладим.

Айни пайтда мамлакатимизда яшил ҳудудлар барпо этиш бўйича хайрли ишлар амалга оширилмоқда. Бунда, менимча, манзарали дарахтлар билан бир қаторда кўпроқ узоқ умр кўрувчи жийда, ўрик ва албатта, ёнғоқ дарахтларини экишга эътибор қаратиш лозим.

Экканда ҳам умри қисқа пакана бўйлиларидан эмас, иқлимимизга мос, узоқ умр кўрадиган бақувват, барваста серҳосил навларидан экишимиз керак.

Бизга Зоминдаги Бобоёнғоқ кўрку виқори билан қанчалик ғурур бағиш­ласа, бугун экаётган дарахтларимиз ҳам асрлар давомида келажак авлодларимизнинг ифтихори бўлиши керак. Чунки бу каби мевали дарахт­лар ўзбек халқининг миллий тимсолига айланиб улгурган. Ўтмишда, айниқса, очарчилик замонларида бу қадрдон дарахтлар ўз меваси билан нафақат юртимиз аҳлини, балки, чет мамлакатлардан бадарға қилинган минглаб бошқа миллат вакилларини ва албатта, уларни фарзандларининг ҳам қорнини тўйдирган. Худди ана шу мевалар туфайли турли касалликларга йўлиқиш кам бўлган. Буни ҳозирги тиббиёт асослаб бермоқда.

Афсуски, қийин йилларда қорнимизни тўйдирган, эгнимизни бут қилган, шох-шаббалари уйимизни иситган ўрикзорлар-у, ёнғоқзорлар, жийдазорлар, тутқаторлар турли сабабларга кўра кесиб йўқ қилиб юборилди. Бугунги кунда биз уларнинг янги авлодини қайта яратишимиз керак. Бунинг учун бизда ер ҳам, имконият ҳам бор. Узундан-узоқ йўл ёқалари, тоғ ёнбағирлари бундай дарахт­ларни парвариш қилиш учун қулай ва фойдалидир. Айниқса, йилдан-йилга озиқ-овқат танқислиги глобал муаммога айланиб бораётган замонда мева етиштиришнинг афзаллиги ҳар жиҳатдан юқори ва самаралидир. Мевали дарахтлар ҳам манзаралилардан қолишмаган миқдорда кислород ишлаб чиқаради. Бундан ташқари уларнинг барглари ҳайвонот олами учун ҳам қўшимча тўйимли озуқа бўла олишига шак-шубҳа йўқ.

 

Муҳиддин ОМАД,

Косонсой тумани




Ўхшаш мақолалар

Яшил келажак  ва барқарор тараққиёт томон бошлаётган куч

Яшил келажак ва барқарор тараққиёт томон бошлаётган куч

🕔09:08, 08.09.2025 ✔13

Бу йил мамлакатимиз мустақиллигининг ўттиз тўрт йиллигини кенг нишонлаяпмиз. Ўтган даврда, айниқса, сўнгги саккиз йилда бошланган ислоҳотлар ва уларнинг дастлабки натижаларини табиатнинг «регенерация» ҳодисасига менгзаш мумкин. Жамиятнинг барча соҳа ва қисмларигача қамраб олган бу янгиланишларга таъсир кўрсатган ана шу «куч» – Президент Шавкат Мирзиёев!

Батафсил
Ўзбекистон ШҲТда  «яшил» оламни яратмоқда

Ўзбекистон ШҲТда «яшил» оламни яратмоқда

🕔09:07, 08.09.2025 ✔11

Хитойнинг Тяньцзинь шаҳрида бўлиб ўтган Шанхай ҳамкорлик ташкилотига аъзо давлатлар раҳбарлари кенгашининг навбатдаги мажлиси нафақат минтақа, балки бутун Евроосиё макони учун стратегик аҳамият касб этмоқда.

Батафсил
«Миллий истиқлолимизнинг энг буюк мақсади –  инсонга эътибор»

«Миллий истиқлолимизнинг энг буюк мақсади – инсонга эътибор»

🕔17:43, 29.08.2025 ✔38

Истиқлол ҳар бир ватандошимизнинг нурли тақдири, фаровон ҳаёти ва баркамол келажагини таъмин этаётганига бугун барчамиз гувоҳ бўлиб турибмиз. Бунинг ортида тўғри танланган ва йўлга қўйилган сиёсий ирода ҳамда фидокорона меҳнатлар турибди.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Яшил келажак  ва барқарор тараққиёт томон бошлаётган куч

    Яшил келажак ва барқарор тараққиёт томон бошлаётган куч

    Бу йил мамлакатимиз мустақиллигининг ўттиз тўрт йиллигини кенг нишонлаяпмиз. Ўтган даврда, айниқса, сўнгги саккиз йилда бошланган ислоҳотлар ва уларнинг дастлабки натижаларини табиатнинг «регенерация» ҳодисасига менгзаш мумкин. Жамиятнинг барча соҳа ва қисмларигача қамраб олган бу янгиланишларга таъсир кўрсатган ана шу «куч» – Президент Шавкат Мирзиёев!

    ✔ 13    🕔 09:08, 08.09.2025
  • Ўзбекистон ШҲТда  «яшил» оламни яратмоқда

    Ўзбекистон ШҲТда «яшил» оламни яратмоқда

    Хитойнинг Тяньцзинь шаҳрида бўлиб ўтган Шанхай ҳамкорлик ташкилотига аъзо давлатлар раҳбарлари кенгашининг навбатдаги мажлиси нафақат минтақа, балки бутун Евроосиё макони учун стратегик аҳамият касб этмоқда.

    ✔ 11    🕔 09:07, 08.09.2025
  • «Миллий истиқлолимизнинг энг буюк мақсади –  инсонга эътибор»

    «Миллий истиқлолимизнинг энг буюк мақсади – инсонга эътибор»

    Истиқлол ҳар бир ватандошимизнинг нурли тақдири, фаровон ҳаёти ва баркамол келажагини таъмин этаётганига бугун барчамиз гувоҳ бўлиб турибмиз. Бунинг ортида тўғри танланган ва йўлга қўйилган сиёсий ирода ҳамда фидокорона меҳнатлар турибди.

    ✔ 38    🕔 17:43, 29.08.2025
  • Парламент қонунларнинг  қатъий ижросини ҳам сўрайди

    Парламент қонунларнинг қатъий ижросини ҳам сўрайди

    Куни кеча Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлиси бўлиб ўтди. Қуйи палата минбарида мамлакат тараққиёти ва халқ фаровонлиги учун муҳим бўлган бир қатор масалалар кўтарилди.

    ✔ 58    🕔 09:19, 25.08.2025
  • Самарали парламент назорати ва халқ  билан очиқ  мулоқот

    Самарали парламент назорати ва халқ билан очиқ мулоқот

    Она табиатни, атроф-муҳитни асраб-авайлаш барчамизнинг асосий бурчимиз. Экологик муҳит бузилса, нафақат инсонга, балки ер, сув, ўсимликлар ва ҳайвонот дунёсига зарар етиб ифлосланади, зарарланади.

    ✔ 60    🕔 09:19, 25.08.2025
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар