Бугуннинг гапи      Бош саҳифа

Ишончли кўчат керакми? Қувага боринг!

Фарғона диёри азал-азалдан ўзининг миришкор бободеҳқонлари, қўлигул боғбонлари, моҳир сувчи мироблари билан дунёга танилган. Бу заминда пишиб етилган ширин ва хуштаъм мевалар, сабзавот маҳсулотлари, тарвуз-қовун, ҳандалак каби полиз неъматлари нафақат юртимиз бозорлари балки хорижий ўлкалар супермаркетларида ҳаридоргир.

Ишончли кўчат керакми? Қувага боринг!

Ерлари серунум бўлган Қува ҳақида эшитмаган одам бўлмаса керак. Зумрад водийнинг гулчечаги саналган туманда гулчилик, кўчатчилик, боғдорчилик жуда ривожланган. Баҳор, куз, ёзнинг охирларида Қува йўллари четлари гул кўчатлари, мевали ва манзарали дарахт кўчатлари сотувчилари билан тўлиб кетади. Қувага кетаверишдаги марказий йўлнинг икки томонидан ана шундай гўзал дарахт кўчатларини сотаётган хушмуомала, меҳнаткаш, соддадил боғбонлар қилган меҳнатлари маҳсулини ҳамюртларимизга илинишади. Бу ердаги кўчатлар қишнинг совуғию, жазирама ёзнинг иссиғига мослашиб кета олиши билан ҳам кўпчиликнинг ишончини қозонган.

Қувада бугун нафақат анор, олма, беҳи, гилос, ўрик мевалари балки лимон, банан, мандарин, апельсин, киви ҳам етиштирилмоқда. Туп­роқдан куч олиб, ўзида ширин шарбат йиққан бу мевалар дармондориларга бой. Мазаси ҳам хуштаъм.

Хусусан, туманнинг Толмозор қишлоғида яшовчи Шерали ака Мамажонов ҳам 10 сотихли хонадонида иссиқхона ташкил этиб, цитрус мевалар етиштирмоқда. Шерали аканинг иссиқхонасида лимон, апельсин, мандарин, киви каби меваларни учратасиз. Боғбон ушбу дарахт кўчатларини ҳам етиштириб, туман аҳлига етказиб бермоқда.

– Бугун кўчатларимизга талаб ва эҳтиёж ортмоқда, – дейди боғбон Шерали ака. — Озгина эътибор ва меҳнат ниҳолларимизнинг ривожланиши ва мевага кириши учун етарли. Дарахт кўчатлари тагига эса мавсумга қараб помидор, бодринг, булғор қалампири, зиравор, кўкатлар экамиз. Рўзғоримиз шулар билан обод бўляпти.

Фарғонада охирги йилларда кластер усулида фаолият кўрсатаётган боғдорчилик ҳўжалик­лари сони тобора ортмоқда. Қува туманининг Турк Роввот дашт ҳудудидаги кластер йўналишида фаолият кўсатаётган «FRUTS brend» МЧЖ боғдорчилик хўжалигида ҳам мевали ва манзарали дарахт кўчатлари етиштирилади. Ушбу хўжалик туманда ягона кластер йўналишига мўлжалланган бўлиб, ҳудуд ерлари 41 гектарни ташкил этади. Бу ерда шу кунларда кўчатчилик кенг ривожлантирилмоқда. Хусусан, олма, нок, олхўри, беҳи, ўрик, бодом каби кўплаб мевали кўчат турлари, жами 200 минг туп кўчат захираси яратилган.

– Кўчатларимизни нафақат туманимиз аҳолиси, балки бошқа вилоятлардан ҳам келиб олиб кетишмоқда. Айниқса, юртимиз бўйлаб ўтказилган «Яшил макон» умумиллий лойиҳаси доирасида кўплаб фуқаролар, корхона ва ташкилотларни дарахт кўчатлари билан таъминладик, – дейди хўжалик раҳбари Ғайратжон Мамадалиев. – Экопартия Қува туман кенгаши доимий ҳамкоримиз, мурожаатларимиз, муаммоларимизни бартараф этишда яқиндан ёрдам беришади. Мана, яқинда ушбу сайъ-ҳаракатлар туфайли хўжалигимизга томчилатиб суғориш тизимини ўрнатган эдик. Бу бизга бир қанча қулайликларни яратди. Жуда қисқа фурсатларда, сувни исроф қилмасдан экинларимиз ва кўчатларимизни суғориб оляпмиз. Ушбу суғориш усули орқали экилган ўсимлик ва кўчатнинг таг илдизигача сув тўйиниб боради ва баравж ривожланишига йўл очади. Барча боғбонларга томчилатиб суғориш тизимига ўтишларини тавсия қилардим.

Толмозорида яшовчи кўпчилик аҳоли асосан кўчатчилик ортидан рўзғорини тебратади. Даромадли иш бўлган кўчатчилик ортидан бу ерликлар фаровон турмуш кечиряпти. Рўзғорига қут-барака кирмоқда. Қилинган меҳнатлар эвазига эришилган даромадга уй-жой соляпти, машина оляпти. Толмозорлик Аҳроржон Юнусов ҳам 5 гектар ер майдонида 80 хилдаги дарахт кўчатларини етиштирмоқда. Унинг бугунги кундаги кўчат захираси 40 минг тупни ташкил этади.

Қуванинг «Янги чек» маҳалласида яшовчи Барно Ашурова қўли гул, табиатсевар аёллардан бири. Барно опа гулчилик билан шуғулланади. У кишининг хонадонини мўъжазгина экобоғга қиёслаш мумкин. Боғчада юздан ортиқ гул тури, жами уч минг туп гул кўчатлари парваришланмоқда. Хонадондаги гўзаллик, мафтункорлик дилларни мафтун қилади. Барно опа билан гул парвариши бўйича мириқиб суҳбатлашдик.

– Гул ҳам сўзлайди. Сизга табассум қилади. Эътибор берсангиз ўз тилида шивирлайди. Гулларга меҳру эътибор, парвариш керак. Уларнинг вақтида ўғитини, дорисини солиш, вақти-вақти билан суғориш зарур. Тупроқ юмшоқлиги ҳам муҳим аҳамиятга эга, – дейди моҳир гулчи Барно Ашурова.

Дарҳақиқат, табиатга ошнолик, атроф-олам, экологияга кўрсатилган эътибор кишиларни доимо эзгуликка, фаровонликка, меҳр-муҳаббатга чорлайди. Кўчатчилик, дарахт экиш ортидан эришилаётган юқори натижа, хайру барака табиат иштиёқмандлари умрига мазмун ва саодат бағишламоқда.

 

Фотима ЎКТАМОВА,

Ўзбекистон Экологик партияси

Фарғона вилояти кенгаши матбуот котиби




Ўхшаш мақолалар

«Табиий»  деган ёрлиқ  остидаги катта  хавф

«Табиий» деган ёрлиқ остидаги катта хавф

🕔13:25, 20.07.2026 ✔63

Ўзбекистон Экологик партияси органик маҳсулотлар етиштириш, халқимиз эҳтиёжини экологик тоза маҳсулотлар ҳисобига қоплаш масаласи учун доимий курашиб келмоқда.

Батафсил
Руҳий соғлом жамият қуришда  биз нимани  бой беряпмиз?

Руҳий соғлом жамият қуришда биз нимани бой беряпмиз?

🕔15:39, 09.07.2026 ✔173

Бугун тезкор технологиялар, сунъий интеллект ва глобаллашув асрида яшаяпмиз. Ҳар бир ота-она фарзандининг энг яхши мактабларда ўқишини, бир нечта хорижий тилларни мукаммал билишини, замонавий касбларни эгаллашини хоҳлайди.

Батафсил
Халқаро аҳоли куни:  инсон қадри ва барқарор  тараққиёт пойдевори

Халқаро аҳоли куни: инсон қадри ва барқарор тараққиёт пойдевори

🕔15:35, 09.07.2026 ✔184

Ҳар йили 11 июль санаси бутун дунёда Халқаро аҳоли куни сифатида кенг нишонланади. Бу сана аҳоли сонининг ўсиши, инсон саломатлиги, оила фаровонлиги, хотин-қизлар ҳуқуқларини таъминлаш ва барқарор тараққиёт масалаларига жамоатчилик эътиборини қаратишда муҳим аҳамият касб этади.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • «Табиий»  деган ёрлиқ  остидаги катта  хавф

    «Табиий» деган ёрлиқ остидаги катта хавф

    Ўзбекистон Экологик партияси органик маҳсулотлар етиштириш, халқимиз эҳтиёжини экологик тоза маҳсулотлар ҳисобига қоплаш масаласи учун доимий курашиб келмоқда.

    ✔ 63    🕔 13:25, 20.07.2026
  • Руҳий соғлом жамият қуришда  биз нимани  бой беряпмиз?

    Руҳий соғлом жамият қуришда биз нимани бой беряпмиз?

    Бугун тезкор технологиялар, сунъий интеллект ва глобаллашув асрида яшаяпмиз. Ҳар бир ота-она фарзандининг энг яхши мактабларда ўқишини, бир нечта хорижий тилларни мукаммал билишини, замонавий касбларни эгаллашини хоҳлайди.

    ✔ 173    🕔 15:39, 09.07.2026
  • Халқаро аҳоли куни:  инсон қадри ва барқарор  тараққиёт пойдевори

    Халқаро аҳоли куни: инсон қадри ва барқарор тараққиёт пойдевори

    Ҳар йили 11 июль санаси бутун дунёда Халқаро аҳоли куни сифатида кенг нишонланади. Бу сана аҳоли сонининг ўсиши, инсон саломатлиги, оила фаровонлиги, хотин-қизлар ҳуқуқларини таъминлаш ва барқарор тараққиёт масалаларига жамоатчилик эътиборини қаратишда муҳим аҳамият касб этади.

    ✔ 184    🕔 15:35, 09.07.2026
  • Қоғоз саноати –  инсоният  олдидаги мураккаб  вазият

    Қоғоз саноати – инсоният олдидаги мураккаб вазият

    Бугун табиий неъматлардан унумли фойдаланиш энг муҳим ва долзарб масала бўлиб турибди. Баъзи ҳолларда табиий ашёлар ўрнида ишлатилувчи сунъий муқобиллар яратиш ҳам кенг тарғиб этилмоқда.

    ✔ 265    🕔 11:24, 30.06.2026
  • Темир йўл хизмати:  Йўловчилар эътирозларига вазирнинг эътибори қаратилди

    Темир йўл хизмати: Йўловчилар эътирозларига вазирнинг эътибори қаратилди

    Темир йўл транспорти соҳасида рақамлаштириш ва янги йўналишлар қурилиши борасида ижобий кўрсаткичлар кўзга ташланаётган бўлса-да, тизимнинг ички ҳолати, хизмат кўрсатиш сифати ва оддий йўловчилар учун яратилган шароитлар жиддий ислоҳотларга муҳтожлигини кўрсатмоқда.

    ✔ 470    🕔 15:04, 11.06.2026
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар