Саломатлик      Бош саҳифа

Арпабодиён

Ўрта Осиёда арпабодиён кенг кўламда етиштирилиб, меваси зиравор сифатида ишлатилади.

Арпабодиён

Ўсимлик меваси таркибида 2-3 фоиз эфир мойи бўлиб, унинг асосий қисмини анетол (80-90 %), анис алдегиди ва кислотаси, метилхавилкол ташкил қилади. Арпабодиён кунжарасида 17-20 фоиз оқсил ва 16-22 фоиз мой бўлганлиги туфайли у қорамоллар учун тўйимли озуқа ҳисоб­ланади.

Халқ табобатида арпабодиён меваларининг шифобахшлиги хусусиятлари қадимдан маълум. Чунончи ўсимлик меваси терлатувчи, эмизикли онанинг кўкрак сутини кўпайтирувчи, меъда ва ичак касалликларига дори сифатида ишлатилган. Шарқ табиблари арпабодиён мевасининг қайнатмасини тана ҳарорати кўтарилганда, сийдик ва ўт ажралиши қийинлашганда, мижоз сусайганда, асабийлашганда, қорин дам бўлганда ичишни тавсия қилишган.

Абу Али ибн Сино арпабодиённи қиздириб, тутуни ҳидланса бош оғриғи ва бош айланиши тўхтатиши ҳақида маълумот берган. Шунингдек арпабодиённи эзиб, атиргул мойи билан аралаштириб қулоқ оғриғини даволаган. Ибн Сино арпабодиёндан сийдик ажралишини кучайтиришда, бачадон, жигар ва талоқ фаолиятини яхшилашда, эски безгакни даволашда ҳам фойдаланган. Илмий-медицинада арпабодиён мевасидан тайёрланган дори-дармонлар қорин оғриғини (спазм) қолдириш, ичак фаолиятини яхшилаш, ел ҳайдаш учун тавсия қилинади.

Арпабодиён мойи ва мевасининг дамламасидан юқори нафас йўлларининг шамоллаши, ларингит, йирингли бронхит, ўпка гангренаси, қизамиқ касаллик­ларини даволашда фойдаланилади.

Арпабодиён меваларидан уй шароитида дамлама тайёрлаш учун бир чой қошиқ ўсимлик меваси бир стакан қайноқ сувга солинади ва бир соат дамлаб қўйилади, совуганидан сўнг сузиб олинади. Дамлама учга бўлиниб кун давомида ичилади.




Ўхшаш мақолалар

Санэпидқўм:    «Ўзбекистонда Эбола вируси    тарқалиши хавфи паст»

Санэпидқўм: «Ўзбекистонда Эбола вируси тарқалиши хавфи паст»

🕔16:40, 04.06.2026 ✔21

Санитария-эпидемиология қўмитаси Ўзбекистонда эпидемиологик вазият барқарорлигини маълум қилди.

Батафсил
Эл саломатлиги ва табиат  мусаффолиги  олий мақсадга айланса…

Эл саломатлиги ва табиат мусаффолиги олий мақсадга айланса…

🕔09:04, 08.05.2026 ✔159

Қуванинг чекка ва сўлим гўшаларида истиқомат қилаётган аҳоли бугун ўз ҳаётида ижобий ўзгаришларни ҳис этмоқда. Бу ўзгаришлар замирида нафақат давлат дастурлари, балки эл дардини ўз дарди деб билган, экология ва инсон саломатлигини уйғунликда кўрадиган фидойи инсонларнинг ҳам меҳнати ётибди.

Батафсил
Болалар  саломатлиги – келажакка энг зўр  сармоя

Болалар саломатлиги – келажакка энг зўр сармоя

🕔10:53, 24.03.2026 ✔264

Япония мактабларида овқатланиш тизими ва «Сёкуику» фалсафаси

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар