Санэпидқўм: «Ўзбекистонда Эбола вируси тарқалиши хавфи паст»
Санитария-эпидемиология қўмитаси Ўзбекистонда эпидемиологик вазият барқарорлигини маълум қилди.
БатафсилЗаминимиз иссиқхоналарида етиштириладиган бу ажойиб меванинг фойдали жиҳатлари жуда кўп. Бу шифобахш мева – лимон.
Лимон ёрдамида кўпгина хасталикларга даво топиш мумкин. Лимон воситасидаги табиий муолажалардан фойдаланилса, кимёвий моддаларни ишлатишга сира ҳам ҳожат қолмайди.
Лимон – озуқа моддалари ва витаминларнинг ажойиб манбаи. Лимоннинг нордон ва ўткир таъми инсонни тетиклаштиради ва иммунитетимизга турли вируслар ҳамда касалликлар билан курашишга ёрдам беради. Бироқ кўпчилик бу меванинг фойдали хусусиятлари ҳақида етарлича маълумотга эга эмас.
Лимон ҳиди инсонни ниҳоятда тетиклаштиради. У нафақат ижобий таъсир қилади, балки хавотир ҳамда тушкунлик ҳисси билан курашишга ҳам ёрдам беради.
Экспертларнинг сўзларига кўра, лимон бош терисини яхши тозалайди. Лимон тери билан боғлиқ муаммолар – доғлар, излар ва ҳуснбузарларни бартараф этишда жуда фойдали.
Бу маҳсулотдан тирноқларни оқартириш, оғиз бўшлиғидаги ҳидни яхшилаш ва оёқлардаги оғриқни даволашда фойдаланиш мумкин.
Лимон артрит, ошқозон-ичак касалликлари ва ревматизм каби кўплаб касалликларни осонликча даволаши мумкин.
Шунингдек лимон вабо ва безгак каби касалликлардан сақлаши мумкин. Буларнинг барчасига сабаб – лимоннинг табиий қон тозаловчи восита эканлигидадир!
Лимонни кундалик истеъмол қилиш қариш белгиларини бартараф этади. Бу маҳсулот С, А, Е витаминлари, хром, калий, магний ва темирга бой.
Лимон ҳиди ўпка билан боғлиқ муаммоларни бартараф қилиб, доим тоза ҳаводан нафас олишга имкон беради. Агар сизни астма, шамоллаш ва аллергия безовта қилса, оддийгина лимон ҳиди сизнинг томоғингиз ва юқори нафас йўлларингизни тозалашга қодир.
Лимон пўстлоғида мавжуд бўлган пеcтин моддаси ва C витамини жигар, ичак фаолияти ва буйракларнинг тўғри ишлаши учун ўта муҳим. Лимон пўстлоғи таркибидаги фаол буғловчи моддалар организмдан зарарли моддаларни чиқаришда ва организмга салбий таъсир этувчи моддалардан ҳимоя сифатида яхши чорадир.
Санитария-эпидемиология қўмитаси Ўзбекистонда эпидемиологик вазият барқарорлигини маълум қилди.
БатафсилҚуванинг чекка ва сўлим гўшаларида истиқомат қилаётган аҳоли бугун ўз ҳаётида ижобий ўзгаришларни ҳис этмоқда. Бу ўзгаришлар замирида нафақат давлат дастурлари, балки эл дардини ўз дарди деб билган, экология ва инсон саломатлигини уйғунликда кўрадиган фидойи инсонларнинг ҳам меҳнати ётибди.
БатафсилЯпония мактабларида овқатланиш тизими ва «Сёкуику» фалсафаси
Батафсил