Саломатлик      Бош саҳифа

Бўй ўсиши учун сабзи шарбатини қандай тайёрлаш керак?

Энг оддий ва фойдали усули – сабзини хомлигича ейиш керак. Шунда у танага осон сингади ва термик таъсирга учрамайди. Тўғри, қайнатилган ҳолда ҳам сабзини ейиш мумкин. Аммо бунда унинг 30-70 фоиз фойдали хусусиятлари йўқолади.

Бўй ўсиши учун  сабзи шарбатини қандай тайёрлаш керак?

Сабзини шунингдек коктейл ҳолида ҳам истемол қилиш мумкин. Бу­ни­нг­ учун ўртача ўлчамдаги уч дона сабзи олиниб, шарбат чиқаргичдан ўтказилади. Бунда ўртача 150-300 мл. шарбат олиш мумкин. Сўнгра унга 1 ошқошиқ ўсимлик мойи, 1-2 та қайнатилган тухум оқи солиниб блендерда бир турдаги масса ҳосил бўлгунча аралаштирилади (50-100 мл. сув қўшиш ҳам мумкин).

Тайёр бўлган коктейлни янги тайёрланган пайтда ичиш лозим. Тайёрлангандан кейин 10-15 дақиқадан сўнг ичилса кўзланган натижа олинмайди. Коктейлни 2 ҳафта давомида кунига икки маҳал 250 мл. дан, эрталаб ва уйқудан  4-6 соат олдин ичилади.

Сўнгра икки ҳафта дам олиниб яна қайтарилади. Айтиб ўтиш лозим, ортиқча ичилган сабзи шарбати ҳам ножўя таъсирларга олиб келиши мумкин: тиш эмали бузилади, кўриш ўткирлиги пасаяди, тана териси сарғаяди, ошқозон ости бези билан боғлиқ муаммолар юзага келиши мумкин. Шу сабабли сабзи шарбати ичиш давомида организм реакциясига эътибор қаратиш лозим.

Сабзининг фойдаси борасида эса унинг нафақат бўйни ўстиришни стимуллаши, балки организмдан ортиқча токсинларни хайдаб чиқариши, зарарли хилтлардан халос қилиши, ортиқча ёғ тўпланишининг олдини олиши, метаболизмни кучайтиришини таъкидлаш лозим. Кунига 5-10 та ўртача катталикдаги сабзидан икки ой давомида истеъмол қилинса, теридаги ҳар хил муаммолар йўқолади ва жигар тозаланади.

Сабзи ва унинг шарбати ҳомиладор аёллар ва ҳомила учун ҳам жуда фойдали. Айниқса, сабзи шарбати ичиш ва қуёшда етарлича бўлиш ҳомила скелет тизимининг шаклланиши учун зарур бўлган иккита асосий витамин: А ва D нинг етарлича синтезланишига шароит яратади.




Ўхшаш мақолалар

Санэпидқўм:    «Ўзбекистонда Эбола вируси    тарқалиши хавфи паст»

Санэпидқўм: «Ўзбекистонда Эбола вируси тарқалиши хавфи паст»

🕔16:40, 04.06.2026 ✔21

Санитария-эпидемиология қўмитаси Ўзбекистонда эпидемиологик вазият барқарорлигини маълум қилди.

Батафсил
Эл саломатлиги ва табиат  мусаффолиги  олий мақсадга айланса…

Эл саломатлиги ва табиат мусаффолиги олий мақсадга айланса…

🕔09:04, 08.05.2026 ✔159

Қуванинг чекка ва сўлим гўшаларида истиқомат қилаётган аҳоли бугун ўз ҳаётида ижобий ўзгаришларни ҳис этмоқда. Бу ўзгаришлар замирида нафақат давлат дастурлари, балки эл дардини ўз дарди деб билган, экология ва инсон саломатлигини уйғунликда кўрадиган фидойи инсонларнинг ҳам меҳнати ётибди.

Батафсил
Болалар  саломатлиги – келажакка энг зўр  сармоя

Болалар саломатлиги – келажакка энг зўр сармоя

🕔10:53, 24.03.2026 ✔264

Япония мактабларида овқатланиш тизими ва «Сёкуику» фалсафаси

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар