Исириқ қадим замонлардан бери Шарқ халқлари табобатида қўлланилиб келинаётган шифобахш гиёҳлардан ҳисобланади.

Исириқ

Исириқнинг ер устки қисмининг қайнатмасидан тери касалликларида, бодни даволашда ванна қилиш йўли билан фойдаланиш тавсия этилган. Шунингдек, исириқдан тайёрланган қайнатма ва дамламалардан безгак, тутқаноқ, неврастения, шамоллаш билан боғлиқ бўлган касалликларни даволашда фойдаланилади.

Исириқдан тайёрланган қайнатма билан оғиз чайилса, оғиз бўшлиғи ва томоқнинг шамоллашига барҳам берилади. Ибн Сино исириқни куймич асаб­лари шамоллаганида, тизза ва суяклар қақшаб оғриганида, оғриқ қолдирувчи омил сифатида ишлатишни тавсия этган. У исириқдан кучли сийдик ҳайдовчи восита сифатида фойдаланган. Исириқнинг сут ширасига 10 кун давомида шимдирилган бир тутам пахта ёки жунли мато қичима билан оғриган беморларга суртилса, улар анчагина тас­кин топиши ҳақидаги маълумот Абу Райҳон Берунийнинг «Китоб ас-сайдана фит-тибб» асарида келтирилган. Исириқ ва зиғир уруғининг қайнатмаси нафас олиш қийинлашишида, қалампир уруғи қайнатмаси билан бирга заҳм, бод касалликларини даволашда ишлатилади.

Илмий медицинада исириқнинг доривор препаратлари қўл, оёқ ва бошқа ерларнинг доим титраб туриши ҳамда тутқаноқ касалликларини даволашда ишлатилади. Исириқнинг доривор препаратлари ухлатувчи тасирга ҳам эга. Исириқ тутуни билан хоналарни тутатиш шарқ халқлари орасида одат тусига кирган. Бу эса уй-жойларни дезинфекция қилиш билан бирга, хона ҳавосидаги инфекцияларни йўқотади.

Исириқ ўсимлиги илдизида 3,3 фоизгача, поясида 3,57 фоизгача, баргида 4,96 фоиз ва уруғида 6,60 фоизгача алкалоидлар борлиги қайд қилинган бўлиб, улар йиғиндисидан гармалин, гармин, пеганол, дезоксипеганин каби моддалар ажратиб олинади.




Ўхшаш мақолалар

Санэпидқўм:    «Ўзбекистонда Эбола вируси    тарқалиши хавфи паст»

Санэпидқўм: «Ўзбекистонда Эбола вируси тарқалиши хавфи паст»

🕔16:40, 04.06.2026 ✔21

Санитария-эпидемиология қўмитаси Ўзбекистонда эпидемиологик вазият барқарорлигини маълум қилди.

Батафсил
Эл саломатлиги ва табиат  мусаффолиги  олий мақсадга айланса…

Эл саломатлиги ва табиат мусаффолиги олий мақсадга айланса…

🕔09:04, 08.05.2026 ✔159

Қуванинг чекка ва сўлим гўшаларида истиқомат қилаётган аҳоли бугун ўз ҳаётида ижобий ўзгаришларни ҳис этмоқда. Бу ўзгаришлар замирида нафақат давлат дастурлари, балки эл дардини ўз дарди деб билган, экология ва инсон саломатлигини уйғунликда кўрадиган фидойи инсонларнинг ҳам меҳнати ётибди.

Батафсил
Болалар  саломатлиги – келажакка энг зўр  сармоя

Болалар саломатлиги – келажакка энг зўр сармоя

🕔10:53, 24.03.2026 ✔264

Япония мактабларида овқатланиш тизими ва «Сёкуику» фалсафаси

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар