Бугуннинг гапи      Бош саҳифа

Автомобиллардаги газ баллонлари нега портламоқда?

Яқинда 2021 йил давомида мамлакатимиз бўйича газ баллонлари ўрнатилган транспорт воситаларида 14 та портлаш ҳамда 2 та ёнғин чиқиш ҳолатлари содир бўлгани ҳақида хабар берилди. Ачинарлиси, бунинг оқибатида 9 нафар инсон жароҳатланган ва 14 нафари ҳалок бўлган.

Автомобиллардаги  газ баллонлари нега  портламоқда?

Афсуски бугун фуқароларимиз йўл транспорт ҳодисаси билан бир қаторда автомобилларнинг техник носозлиги сабабли ҳам ҳалок бўлмоқда. Боиси автотранспорт воситаларига газ баллони ўрнатишнинг тартиби, қонун-қоидаси, белгиланган меъёрлари бор. Ўрнатиш ва ундан фойдаланишда бунга амал қилмаслик эса оғир оқибатларга олиб келиши турган гап. Шунингдек, автомобилларни газ билан тўлдириш компрессор станция­ларида газ баллонларини тўлдиришда белгиланган талаб ва тартибларни бузиш ҳолатлари ҳам учрамоқда.

Газ баллони нега керак?

Шу ўринда савол туғилади. Агар газ баллони ўрнатишда хавфсизлик масаласи муҳим бўлса ва бу оғир оқибатларга олиб келадиган бўлса, у ҳолда нима учун бундай хавфли ускунани ўрнатамиз?

Аввало, аҳолининг ёнилғига бўлган талаби юқорилиги, табиийки нарх-навонинг ортишига олиб келиши, сўнг монополияга сабаб бўлиши мумкин. Бунинг олдини олиш учун муқобил ёнилғи турида танловлар бўлиши ва фуқаролар имкониятидан келиб чиқиб, ўзларига мос ёнилғи турини танлаш имкони бўлиши зарур. Шу маънода сиқилган табиий газ – автомобиль ҳайдовчилари учун энг арзон ва муқобилидир. Бугун шу сабабли аҳоли газ баллони ўрнатишдан манфаатдор. Бироқ бунинг ўзига яраша техник хавфсизлик талаблари бор. Қандай дейсизми?

Фақат СПГ1 ўрнатиш мумкин

Юртимизда автотранспорт воситаларига СПГ1 турдаги газ баллонларини тегишли тартибда ўрнатилишига рухсат этилган. Боиси СПГ1 тўлиқ темир қобиққа эга. СПГ2, СПГ3да металл қопламаси юпқароқ, СПГ4 эса умуман металлсиз ҳисобланади ва улар автотранспорт воситасига мос келмайди ва хавфсизлик талабларига мутлақо жавоб бермайди. Газ баллон ўрнатишдан олдин автомобилнинг русумига қараб мос келадиган ҳажмдагиси танланади. Ушбу тартибга риоя этмаслик моддий жиҳатдан қонуний тартибда жаримага тортишга сабаб бўлади. Энг ёмони, ҳайдовчининг, шу билан бирга йўловчиларнинг ҳам ҳаётига хавф солади.

Сабаб нима?

Ўрнатиш талаб ва меъёрларининг бузилиши, назорат текширувидан ўтказмаслик ёниш, портлаш каби мудҳиш ҳалокатларга олиб келиши биринчи сабабдир. Гарчи газ баллон ишлаб чиқарувчи корхоналар ускунага 15 йил кафолат беришса-да, кўп ҳолатларда баллонлар бир неча йилда яроқсиз ҳолга келиб қолмоқда. Бунинг асосий сабаби – баллонга меъёридан ортиқ газ қуйиш билан боғлиқ. Меъёридан ортиқ газ қуйиш босимни оширади ва у портлашга сабаб бўлади.

Мутахассисларнинг фикрича, газ баллонларни йилига минг циклдан дамлатиш керак. Шунда 15 йилга 15 минг цикл бўлади ва бу узоқ вақт хизмат қилишига замин яратади. Аммо баъзан ҳайдовчилар бу меъёрни бузган ҳолда йилига 1,5-2 минг циклда дамлатишади.

Яна бир ҳолат техник кўрикдан ўтказиб, ўз вақтида ичини тозалаб турмасликдир. Бу уни яроқсиз ҳолатга келишига олиб келади. Назорат жараёнида газ баллонининг шикастланганли ҳолати, яроқлилиги, кирланишининг олди олинади. Газ баллони ичига сув қуйиб ювилади ва ичида йиғилиб қолган чиқинди чиқариб ташланади. Агарда бу қуйқа мойдан иборат чиқинди ювиб тозаланмаса баллонни ичидан емиради. Аммо кўплар бунга парво қилмаслиги туфайли ҳам нохушлик юз бериш эҳтимоли юқори бўлади.

 

Назорат борми?

Яқинда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг XXIII ялпи мажлиси бўлиб ўтди ва унда газ баллонлари билан жиҳозланган автотранспорт воситалари хавфсизлигини таъминлашнинг аҳволи ва бу борадаги қонун ҳужжатлари ижроси юзасидан ҳукуматга парламент сўрови юбориш масаласи кўриб чиқилди. Сенатнинг Мудофаа ва хавфсизлик масалалари қўмитаси томонидан ўтказилган ўрганишлар давомида газ баллонлари билан жиҳозланган транспорт воситаларининг портлаши билан боғлиқ салбий ҳолатлар юз беришига қуйидагилар сабаб сифатида келтирилди:

◼ Автотранспорт воситаларига ноқонуний газ мосламасини ўрнатиш ва уларнинг ўз вақтида техник кўрикдан ўтказилмаслик ҳолатлари йилдан-йилга кўпайиб бораётганлиги. Жумладан, 2021 йилда автотранспорт воситаларига ноқонуний (амалдаги техник регламент талабларига жавоб бермайдиган) газ мосламаси ўрнатилганлиги билан боғлиқ 2 928 та ҳолат аниқланган бўлиб, бу 2020 йилга нисбатан 61 фоиз кўпдир.

Компрессор станцияларида автомобилларнинг газ баллонларини тўлдириш талаб ва тартибини бузиш ҳолатлари.

Газ баллонларини автомобилларга ўрнатиш ва тегишли ускуналарни синовдан ўтказиш билан шуғулланувчи хўжалик субъектлари фаолияти устидан таъсирчан назорат ўрнатилмаганлиги. Натижада газ баллонларининг техник синовдан ўтказилганлиги тўғрисида қалбаки далолатномалар расмийлаштириш ҳолатлари учрамоқда. Хусусан, 2021 йилда 36 нафар юридик ва жисмоний шахс автотранспорт воситаларига қонунчилик талабларига зид равишда газ баллонларини ўрнатиш ва синовдан ўтказиш билан шуғулланиб келган.

 

Ноилахон АҲАДОВА,

«Оила ва табиат» мухбири




Ўхшаш мақолалар

«Табиий»  деган ёрлиқ  остидаги катта  хавф

«Табиий» деган ёрлиқ остидаги катта хавф

🕔13:25, 20.07.2026 ✔66

Ўзбекистон Экологик партияси органик маҳсулотлар етиштириш, халқимиз эҳтиёжини экологик тоза маҳсулотлар ҳисобига қоплаш масаласи учун доимий курашиб келмоқда.

Батафсил
Руҳий соғлом жамият қуришда  биз нимани  бой беряпмиз?

Руҳий соғлом жамият қуришда биз нимани бой беряпмиз?

🕔15:39, 09.07.2026 ✔174

Бугун тезкор технологиялар, сунъий интеллект ва глобаллашув асрида яшаяпмиз. Ҳар бир ота-она фарзандининг энг яхши мактабларда ўқишини, бир нечта хорижий тилларни мукаммал билишини, замонавий касбларни эгаллашини хоҳлайди.

Батафсил
Халқаро аҳоли куни:  инсон қадри ва барқарор  тараққиёт пойдевори

Халқаро аҳоли куни: инсон қадри ва барқарор тараққиёт пойдевори

🕔15:35, 09.07.2026 ✔185

Ҳар йили 11 июль санаси бутун дунёда Халқаро аҳоли куни сифатида кенг нишонланади. Бу сана аҳоли сонининг ўсиши, инсон саломатлиги, оила фаровонлиги, хотин-қизлар ҳуқуқларини таъминлаш ва барқарор тараққиёт масалаларига жамоатчилик эътиборини қаратишда муҳим аҳамият касб этади.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • «Табиий»  деган ёрлиқ  остидаги катта  хавф

    «Табиий» деган ёрлиқ остидаги катта хавф

    Ўзбекистон Экологик партияси органик маҳсулотлар етиштириш, халқимиз эҳтиёжини экологик тоза маҳсулотлар ҳисобига қоплаш масаласи учун доимий курашиб келмоқда.

    ✔ 66    🕔 13:25, 20.07.2026
  • Руҳий соғлом жамият қуришда  биз нимани  бой беряпмиз?

    Руҳий соғлом жамият қуришда биз нимани бой беряпмиз?

    Бугун тезкор технологиялар, сунъий интеллект ва глобаллашув асрида яшаяпмиз. Ҳар бир ота-она фарзандининг энг яхши мактабларда ўқишини, бир нечта хорижий тилларни мукаммал билишини, замонавий касбларни эгаллашини хоҳлайди.

    ✔ 174    🕔 15:39, 09.07.2026
  • Халқаро аҳоли куни:  инсон қадри ва барқарор  тараққиёт пойдевори

    Халқаро аҳоли куни: инсон қадри ва барқарор тараққиёт пойдевори

    Ҳар йили 11 июль санаси бутун дунёда Халқаро аҳоли куни сифатида кенг нишонланади. Бу сана аҳоли сонининг ўсиши, инсон саломатлиги, оила фаровонлиги, хотин-қизлар ҳуқуқларини таъминлаш ва барқарор тараққиёт масалаларига жамоатчилик эътиборини қаратишда муҳим аҳамият касб этади.

    ✔ 185    🕔 15:35, 09.07.2026
  • Қоғоз саноати –  инсоният  олдидаги мураккаб  вазият

    Қоғоз саноати – инсоният олдидаги мураккаб вазият

    Бугун табиий неъматлардан унумли фойдаланиш энг муҳим ва долзарб масала бўлиб турибди. Баъзи ҳолларда табиий ашёлар ўрнида ишлатилувчи сунъий муқобиллар яратиш ҳам кенг тарғиб этилмоқда.

    ✔ 269    🕔 11:24, 30.06.2026
  • Темир йўл хизмати:  Йўловчилар эътирозларига вазирнинг эътибори қаратилди

    Темир йўл хизмати: Йўловчилар эътирозларига вазирнинг эътибори қаратилди

    Темир йўл транспорти соҳасида рақамлаштириш ва янги йўналишлар қурилиши борасида ижобий кўрсаткичлар кўзга ташланаётган бўлса-да, тизимнинг ички ҳолати, хизмат кўрсатиш сифати ва оддий йўловчилар учун яратилган шароитлар жиддий ислоҳотларга муҳтожлигини кўрсатмоқда.

    ✔ 472    🕔 15:04, 11.06.2026
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар