Санэпидқўм: «Ўзбекистонда Эбола вируси тарқалиши хавфи паст»
Санитария-эпидемиология қўмитаси Ўзбекистонда эпидемиологик вазият барқарорлигини маълум қилди.
БатафсилКўпинча мева ва сабзавотларнинг пўстлоғини ташлаб юборамиз. Зеро, улар ҳам шифобахш бўлиб, уларни ўз ўрнида ишлата олишни ўрганиш лозим.
Саримсоқ. Унинг устки қавати кексаликни бартараф этувчи антиоксидантларга бой саналади. Агар ошга ёки димлама таомларга уни пўсти билан солиш одатингизга барҳам бермасангиз кифоя. Пўстини қайнатиб, совитилгач асал қўшиб ичилса ҳам бўлади.
Бақлажон. Баъзи таомларни тайёрлашда бақлажоннинг пўсти арчилади, аслида эса бунга зарурат йўқ. Агар сиз организмдаги ҳужайра мембраналарини ҳимоя этувчи насунин номли кучли антиоксидантнинг фойдаси тегсин десангиз, бақлажонни пўсти билан енг.
Картошка. Ҳатто уни ҳам пўстидан ажратиш шарт эмас. Аниқланишича, картошкадаги В витаминлари гуруҳи ва микроэлементлардан ташкил топган озиқ моддаларнинг 20 фоизи айнан унинг пўстлоғида бўлар экан. Айниқса эрта баҳорги картошканинг пўсти кони фойда.
Лимон, мандарин ва апельсин – С витаминига бой маҳсулотларни ҳар ким ҳам пўсти билан истеъмол қилолмайди. Лекин пўстлоғидан кўпгина уй бекалари унумли фойдаланишлари сир эмас. Цитрус меваларининг қуритилган пўстлоғи пишириқ хамири ва мурабболарга ўзгача ёқимли таъм бағишлайди. Картошка, лавлаги сабзи каби баъзи сабзавотларни сувда қайнатганда улардан қўшиб юборсангиз. Таркибини асраш билан бирга хушбўй таъм беради.
Санитария-эпидемиология қўмитаси Ўзбекистонда эпидемиологик вазият барқарорлигини маълум қилди.
БатафсилҚуванинг чекка ва сўлим гўшаларида истиқомат қилаётган аҳоли бугун ўз ҳаётида ижобий ўзгаришларни ҳис этмоқда. Бу ўзгаришлар замирида нафақат давлат дастурлари, балки эл дардини ўз дарди деб билган, экология ва инсон саломатлигини уйғунликда кўрадиган фидойи инсонларнинг ҳам меҳнати ётибди.
БатафсилЯпония мактабларида овқатланиш тизими ва «Сёкуику» фалсафаси
Батафсил