Экоолам      Бош саҳифа

Табиатнинг ҳам сабри чексиз эмас

Она табиат ниҳоятда гўзал, унинг инсоният учун марҳамати кенг. Табиат тирик жонларнинг онаси. У инсониятни кийинтиради, озиқ-овқат билан таъминлайди, нафас олиш учун керак бўлган тоза ҳавони етказиб беради.

Табиатнинг ҳам  сабри  чексиз эмас

Бу кўркам серхосият набобот олами дилга ҳузур бағишлайдиган, тароватли боғу роғлари, кўкни суяб тургандек азим тоғлари, бағрикенг водийлари, турфа рангли чаманлари билан гўзал.

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг илмий хулосаларига қараганда, инсонлар соғлиғи 20 фоиз атроф муҳитга боғлиқ. Агар ҳозирги кунда ўртача умрни 70 йил десак, унинг 20 фоизи, яъни 14-15 йилни ташкил этади. Демак умримизнинг шунча йилга қисқариши ёки узайишида она табиатнинг бевосита таъсири бор.

Экология юнонча сўз бўлиб, унинг маъноси тирик организмларнинг яшаш шароити ёки ташқи муҳит билан ўзаро муносабатини билдиради.

Аммо энди фақат ерга, сувга, ҳайвонлар ёки набототга бўлган муносабатимизни ўзгартиришимиз орқалигина она табиатимизни асраб қолишимиз мумкин. Бунинг учун қуйидаги муаммоларни тўлалигича қайта кўриб чиқиш керак бўлади:

Биринчидан. Ўрмонларни кесиш ва янги ерларни ўзлаштириш, аввало табиатдаги сув мувозанатига таъсир кўрсатади. Натижада дарёлар саёзланиб қолиши, ботқоқланиш, ер ости сув захирасининг камайиши, ўт босиш, балиқлар сонининг камайиши кузатилади. Бу эса ўз-ўзидан тупроққа ҳам салбий таъсир кўрсатади.

Иккинчидан – ерларни суғориш. Суғориладиган ерларнинг кенгайиши, дарёлар сув режимининг ўзгаришига, баъзан дарёларнинг қуриб қолишига олиб келади.

Учинчидан. Кимёвий ўғитлардан фойдаланиш – ичимлик сув сифати бузилишига сабаб бўлади.

Тўртинчидан. Инсоннинг биосферага кучли таъсирлардан бири – ўсимликлар касалликлари, зараркунанда ҳашаротлар ва бегона ўтларга қарши курашда фойдаланиладиган кимёвий воситалар ҳисобланади.

Бешинчидан. Атом энергияси ва саноатнинг ривожланиши билан бирга радиоактив чиқиндиларнинг тўпланиши – экологияга радиоактив фон таъсирини оширмоқда.

Олтинчидан. Кенг кўламда ишлаб чиқарилаётган пластик маҳсулотлар, синтетик толалар, бетонлар, резиналар ва бошқа табиий равишда чириб йўқолмайдиган моддалар тупроқни, сув, дарё ва денгизлар тубини қаттиқ чиқиндилар билан ифлослантирмоқда.

Еттинчидан. Ифлосланган ҳаво таркибида 100 дан ортиқ кимёвий моддалар мавжуд. Уларнинг инсон саломатлигига таъсири: кўз, бурун, ҳалқум яллиғланиши, бронхит, ўпка касалликлари, аллергия ва ўпка саратонини келтириб чиқаради.

Она табиатнинг бебаҳо иноятларидан бири – сув. Табиатда сув беҳисоб ва шу билан биргаликда, сув тақчил. Оддийгина ифлосланган сув одамлар ўртасида қуйидаги касалликларни келтириб чиқаради: қорин тифи, паратиф, ичак инфекцияси касалликлари, болалар диареяси, туляремия, лептоспероз ва ҳоказо.

Ўсимлик дунёси экология нуқтаи назаридан олганда ташқи муҳитни ҳимоя қилувчи омилдир. Ўсимликлар дунёси шундай мўъжиза яратадики, улар ҳаёт асоси бўлмиш кислородни танамизга етказиб беради (йилига 150-250 миллиард тонна кислород). Ўрмон – табиатнинг узоқ яшайдиган кўркам мўъжизаси.

Ўрмон энг қимматбаҳо моддий ресурс­лар манбаи (20 минг хил кимёвий моддаларни беради).

Ҳайвонлар табиатда табиий воситаларнинг мувозанатини сақлаб туришда хизмат қилади. Ҳайвонларнинг ўзига хос фойдали хусусиятлари мавжуд. Жумладан, улардан доривор воситалар, озиқ-овқат маҳсулотлари, мўйналар, жунлар олинади.

Атроф муҳитга етказилаётган чексиз салбий таъсирлар жавобсиз қолмайди. Табиат сабр-тоқатининг ҳам чек-чегараси бор. Инсоният шафқатсизликлари меъёридан ошганда, у қасос олишни бошлайди. Шундай экан, табиатга бундан буёғига эҳтиёткорона муносабатда бўлишга мажбурмиз. Зеро, бугунги кун вазияти шуни тақозо қилади.

 

Гулнора САРИЕВА,

Ўзбекистон Экологик партияси

Хўжайли туман кенгаши раиси




Ўхшаш мақолалар

Экологик тафаккур ва ёшлар салоҳиятини бирлаштирган майдон

Экологик тафаккур ва ёшлар салоҳиятини бирлаштирган майдон

🕔13:24, 20.07.2026 ✔38

Экологик маданиятни юксалтириш, ёшларнинг ижтимоий-сиёсий фаоллигини кучайтириш учун уларнинг ташаббуслари ва инновацион ғояларини қўллаб-қувватлаш бугунги рақамли дунё­нинг асосий талабидир.

Батафсил
Дарахтлар иссиқдан  қуриб қолмасин, бефарқ бўлманг!

Дарахтлар иссиқдан қуриб қолмасин, бефарқ бўлманг!

🕔13:17, 20.07.2026 ✔40

Экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитаси аномал иссиқда дарахтларни қуриб қолишдан асраш чораларини кўришга чақирмоқда. Вазирлик аномал иссиқ ҳаво инсонлар билан бир қаторда мамлакатдаги яшил ҳудудлар, дарахтлар, буталар ва ҳайвонот дунёси учун ҳам жиддий хавф туғдиришини билдирди.

Батафсил
Инсониятнинг келажакдаги  тоза энергия  манбаи

Инсониятнинг келажакдаги тоза энергия манбаи

🕔15:34, 09.07.2026 ✔67

Бугунги кунда дунёда энергияга бўлган талаб тобора ортиб бораётган бир пайтда, экологик хавфсиз ва барқарор энергия манбаларини излаш глобал аҳамият касб этмоқда.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Экологик тафаккур ва ёшлар салоҳиятини бирлаштирган майдон

    Экологик тафаккур ва ёшлар салоҳиятини бирлаштирган майдон

    Экологик маданиятни юксалтириш, ёшларнинг ижтимоий-сиёсий фаоллигини кучайтириш учун уларнинг ташаббуслари ва инновацион ғояларини қўллаб-қувватлаш бугунги рақамли дунё­нинг асосий талабидир.

    ✔ 38    🕔 13:24, 20.07.2026
  • Дарахтлар иссиқдан  қуриб қолмасин, бефарқ бўлманг!

    Дарахтлар иссиқдан қуриб қолмасин, бефарқ бўлманг!

    Экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитаси аномал иссиқда дарахтларни қуриб қолишдан асраш чораларини кўришга чақирмоқда. Вазирлик аномал иссиқ ҳаво инсонлар билан бир қаторда мамлакатдаги яшил ҳудудлар, дарахтлар, буталар ва ҳайвонот дунёси учун ҳам жиддий хавф туғдиришини билдирди.

    ✔ 40    🕔 13:17, 20.07.2026
  • Инсониятнинг келажакдаги  тоза энергия  манбаи

    Инсониятнинг келажакдаги тоза энергия манбаи

    Бугунги кунда дунёда энергияга бўлган талаб тобора ортиб бораётган бир пайтда, экологик хавфсиз ва барқарор энергия манбаларини излаш глобал аҳамият касб этмоқда.

    ✔ 67    🕔 15:34, 09.07.2026
  • Тунда юлдузлар чарақламай қўйгани –  экологик  фожиа

    Тунда юлдузлар чарақламай қўйгани – экологик фожиа

    Ёзнинг иссиқ ва узун тунлари... Бутун оила жамулжам бўлиб ҳовлида ёки супада очиқ осмон остида ётишнинг гашти ўзгачада. Болалигимизда шундай дамларда кўзларимизни самога қаратганимизда, худди қора бахмал устига дурлар сочилгандек, минг-минглаган юлдузлар чарақлаб турарди.

    ✔ 91    🕔 09:48, 06.07.2026
  • Тоза шаҳар  ислоҳоти

    Тоза шаҳар ислоҳоти

    Чиқиндиларни тўғри тасарруф этиш ва унинг экология­да зарарини камайтириш масаласида дунё мамлакатлари турли ёндашувларни илгари сурмоқда. Шулардан бири Голландия тажрибаси ҳисобланади. 

    ✔ 77    🕔 09:38, 06.07.2026
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар