Бугуннинг гапи      Бош саҳифа

Болани парваришлаш Таътили Энди иш стажига қўшиладиган давр 6 йил бўлди

Сўнгги йилларда қабул қилинаётган бир қатор норматив-ҳуқуқий ҳужжатларда аёлларга эътибор яққол ифодасини топмоқда.

Болани парваришлаш  Таътили  Энди иш стажига қўшиладиган давр  6 йил бўлди

Жумладан, 2022 йил 9 февралда Президентимиз томонидан имзоланган «Фуқароларнинг ва тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари кафолатлари янада кучайтирилиши муносабати билан Ўзбекистон Рес­публикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги янги қонунга биноан Меҳнат кодексига ўзгартириш киритилди.

Болани парваришлаш таътиллари даврида аёлнинг иш жойи (лавозими) сақланади. Бу таътиллар меҳнат стажига, лекин ҳаммасини жамлаганда кўпи билан олти йил, шу жумладан, мутахассислиги бўйича иш стажига ҳам қўшилади. Яъни эндиликда болани парваришлаш таътилининг иш стажига қўшиладиган даври 6 йил этиб белгиланди.

Бунга қадар Меҳнат кодексининг 234-моддаси бешинчи қисмига кўра, аёлларнинг болани парваришлаш таътилидаги вақти меҳнат стажига қўшилар эди, лекин ҳаммасини жамлаганда кўпи билан 3 йил қўшиларди, холос.

Энди буни халқона тилда тушунтирсак, айтайлик, аёл ходим пенсия ёшига тўлгунга қадар 4 нафар фарзанд кўрди ва уларнинг ҳар бирини парваришлаш учун жами 8 йил (ҳар бир бола учун ўртача 2 йилдан) таътилда, яъни уйида ўтирди.

Аввалги тартибга кўра, мана шу 8 йилнинг бор-йўғи 3 йили мутахассислиги бўйича, шунингдек, пенсияни ҳисоб­лашдаги иш стажи сифатида қабул қилинар эди. Қолган 5 йили стажга ўтмасди.

Янги қонунга кўра эса, мана шу 3 йиллик муддат икки баробар оширилиб, 6 йил этиб белгиланди. Яъни юқоридаги мисол бўйича олсак, 8 йил бола парваришлаш таътилида ўтирган аёлга 6 йил стаж ёзилади, 2 йили эса стаж сифатида ҳисобланмайди.

Аёлларга берилаётган бундай имкониятлар, имтиёзлардан кейин янада жўш уриб ишлагинг, жамиятга нафинг тегиши учун ҳаракат қилгинг келаверар экан.

 

Ирода ҚАҲҲОРОВА,

ҳуқуқшунос




Ўхшаш мақолалар

Эҳтиёт бўлинг –  рақамли  деменция!

Эҳтиёт бўлинг – рақамли деменция!

🕔16:24, 04.09.2026 ✔114

Болалар диққатини жамлай олмаяпти, хотираси сусайиб кетяпти, телефонини олиб қўйишса, жазавага тушяпти.

Батафсил
БМТнинг янги резолюцияси:  Инсон қадри  ислоҳотларига ҳамоҳанг ҳужжат

БМТнинг янги резолюцияси: Инсон қадри ислоҳотларига ҳамоҳанг ҳужжат

🕔16:01, 27.08.2026 ✔224

БМТ Бош Ассамблеяси томонидан 2026 йил 24 июль куни «Ижтимоий ривожланишни жадаллаштиришда парламентлар ролини кучайтириш» резолюцияси қабул қилинди. Бугунги мураккаб ва тез ўзгараётган дунёда мазкур янги ҳужжат парламентларнинг жамият тараққиётидаги ўрни ва масъулиятини яна бир бор аниқ белгилаб берди, дейиш мумкин.

Батафсил
Обод  маскан  мусаффо  муҳитдан  бошланади

Обод маскан мусаффо муҳитдан бошланади

🕔11:43, 20.08.2026 ✔319

Мустақиллик – халқимизнинг энг улуғ ва бебаҳо қадрияти. У бизга ўз тақдиримизни ўзимиз белгилаш, миллий тараққиёт йўлидан дадил бориш, юртимизни бунёдкорлик ва фаровонлик масканига айлантириш имконини берди.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Эҳтиёт бўлинг –  рақамли  деменция!

    Эҳтиёт бўлинг – рақамли деменция!

    Болалар диққатини жамлай олмаяпти, хотираси сусайиб кетяпти, телефонини олиб қўйишса, жазавага тушяпти.

    ✔ 114    🕔 16:24, 04.09.2026
  • БМТнинг янги резолюцияси:  Инсон қадри  ислоҳотларига ҳамоҳанг ҳужжат

    БМТнинг янги резолюцияси: Инсон қадри ислоҳотларига ҳамоҳанг ҳужжат

    БМТ Бош Ассамблеяси томонидан 2026 йил 24 июль куни «Ижтимоий ривожланишни жадаллаштиришда парламентлар ролини кучайтириш» резолюцияси қабул қилинди. Бугунги мураккаб ва тез ўзгараётган дунёда мазкур янги ҳужжат парламентларнинг жамият тараққиётидаги ўрни ва масъулиятини яна бир бор аниқ белгилаб берди, дейиш мумкин.

    ✔ 224    🕔 16:01, 27.08.2026
  • Обод  маскан  мусаффо  муҳитдан  бошланади

    Обод маскан мусаффо муҳитдан бошланади

    Мустақиллик – халқимизнинг энг улуғ ва бебаҳо қадрияти. У бизга ўз тақдиримизни ўзимиз белгилаш, миллий тараққиёт йўлидан дадил бориш, юртимизни бунёдкорлик ва фаровонлик масканига айлантириш имконини берди.

    ✔ 319    🕔 11:43, 20.08.2026
  • Меҳрга  интилган беозор жонзотлар

    Меҳрга интилган беозор жонзотлар

    Мушуклар қулоқларини 180 даражагача айлантира олади, уларнинг эшитиш қобилияти эса инсонникидан камида беш баравар юқори.

    ✔ 439    🕔 16:33, 06.08.2026
  • «Табиий»  деган ёрлиқ  остидаги катта  хавф

    «Табиий» деган ёрлиқ остидаги катта хавф

    Ўзбекистон Экологик партияси органик маҳсулотлар етиштириш, халқимиз эҳтиёжини экологик тоза маҳсулотлар ҳисобига қоплаш масаласи учун доимий курашиб келмоқда.

    ✔ 630    🕔 13:25, 20.07.2026
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар