Экоолам      Бош саҳифа

Орол денгизининг суви кўпайди — Қозоғистон экология вазирлиги

Қозоғистон экология, геология ва табиий ресурслар вазирлиги Орол денгизининг шимолий қисмини сақлаб қолишга қаратилган «Аср лойиҳаси»нинг биринчи босқичи якунлари бўйича ҳисобот берди.

Орол денгизининг суви кўпайди — Қозоғистон экология вазирлиги

Шимолий Орол денгизи тўғони (Кўкорол), Айтек иншоотлар мажмуаси, Сирдарё ҳимоя тўғонлари, Қизилўрда шаҳри, Казалинск гидроузеллари, Шардара ва Арнасой сув омборлари тўғонларида катта ҳажмдаги қурилиш ишлари бажарилди. Натижада Орол денгизининг шимолий қисмига оқиб тушадиган сув ҳажми ошди, Оролбўйининг кўплаб биологик турлари тикланди, қишлоқ хўжалиги ерларининг суғорма сувлар билан таъминланиши яхшиланди, дейилади хабарда.

Сирдарё ўзанининг сув ўтказувчанлиги 350 дан 700 м³/с.гача ошган. Орол денгизининг шимолий қисми географик иқлим ҳосил қилувчи объект сифатида сақлаб қолинишига эришилган. Суғориш тизимлари ва кўлларни сув билан таъминлаш кўпайган.

Оролбўйининг Қозоғистон қисмида биохилма-хиллик тиклангани айтилмоқда: маҳаллий балиқ турларининг ривожланиши ва осётрсимон балиқ турларини кўпайтириш учун қулай шароитлар яратилган. Балиқ тутиш ҳажми 0,4 минг тоннадан 6,0 минг тоннага кўпайган ва келгусида 11,0 минг тоннага етказиш кутилмоқда.

«Кўлларнинг тикланиши балиқчиликни ривожлантириш имконини берди. Илгари Орол денгизида йўқолиб кетган 13 турдаги балиқ тикланди, балиқ овлаш ҳажми 400 килограммдан 7 минг тоннага кўпайди», — дейилади Қозоғистон экология вазирлиги ҳисоботида.

Маълум қилинишича, айни пайтда Қозоғистон президенти топшириғига кўра, «Орол денгизининг шимолий қисмини қайта тиклаш» иккинчи босқич лойиҳаси тайёрланмоқда.




Ўхшаш мақолалар

Депутат ташаббуси  билан 20 та янги  иш ўрни

Депутат ташаббуси билан 20 та янги иш ўрни

🕔16:29, 04.09.2026 ✔79

Маҳалла обод бўлса, одамларнинг ҳам кўнг­ли тўқ. Уйда дастурхон тўкин, оилада иш ва даромад бўлса, эртанги кунга ишонч ҳам ортади.

Батафсил
«Долзарб 40 кунлик»: юртимиз кунига  30 минг тонна  чиқиндидан тозаланмоқда

«Долзарб 40 кунлик»: юртимиз кунига 30 минг тонна чиқиндидан тозаланмоқда

🕔16:29, 04.09.2026 ✔76

Ўзбекистонда Республикаси давлат мустақиллигининг 35 йиллик байрами муносабати билан бутун республика бўйича барча ташкилотлар ходимлари дам олишган бўлса-да, тозалик ва ободонлаштириш соҳасининг фидойи ишчилари бир зум ҳам тўхташгани йўқ.

Батафсил
Бугунни ва келажакни  ҳимоя қилиш масъулияти

Бугунни ва келажакни ҳимоя қилиш масъулияти

🕔16:05, 27.08.2026 ✔127

Табиат бизни ўраб турган бутун борлиқ, кишиларнинг моддий ва маънавий эҳтиёжларини қондириш манбаидир. Инсон ушбу ягона экотизимнинг ажралмас бир қисми бўлгани боис, унинг моҳияти бир томондан биологик, иккинчи томондан ижтимоийдир.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар