Бугуннинг гапи      Бош саҳифа

Ёввойи ҳайвонларни уйда сақлаш “ тренд”га чиқмоқда ёки 100-200 мингга сотилаётган лочинлар

Дунё бўйлаб ёввойи ҳайвонларнинг ноқонуний савдоси энг сердаромад соҳага айланиб бормоқда.  Ўйлаб кўринг, бир бош ноёб зотдаги маймун ёки лочин қора бозорда 100-200 минг АҚШ долларига баҳоланаётган бўлса, бу ҳар қандай броконьерни қизиқтириб қўйиши табиий.

Ёввойи ҳайвонларни уйда сақлаш “ тренд”га  чиқмоқда ёки 100-200 мингга сотилаётган лочинлар

Қолаверса, ёввойи ҳайвонларни уйда сақлашни кўз-кўз қилиш орқали “тренд”га чиқиш истагидаги харидорлар ҳам кўплаб топилади. 

Аслида ёввойи ҳайвонларни хориждан олиб кириш,  сотиб олиш, уйда сақлаш мумкин эмас деган фикрдан йироқмиз.

Аксарият ҳолларда фуқаролар ёввойи ҳайвонларни Ўзбекистонга олиб кириш мумкин эмас деган фикрга боришади ва шу боисдан ҳам божхона назоратидан яширишга уринишади.

Вахоланки, бундай эмас, фақат, ёввойи ҳайвонларни олиб кириш ва олиб чиқишнинг ўз тартиб-таомилларига риоя қилинса, бас.

Респбуликамиз божхоначилари ўсимликлар ва ҳайвонот оламининг ноёб турларини божхона чегаралари орқали ноқонуний равишда олиб ўтилишининг олдини олишга қаратилган чора-тадбирларни мунтазам давом эттиришмоқда.

Дарвоқе, Йўқолиб кетиш хавфи остида турган ёввойи ҳайвонлар ва ўсимликлар турлари биланхалқаро савдо қилиш тўғрисидаги CITES конвенцияси 1973 йилда  Вашингтонда имзоланган, — дейди ДБҚ Матбуот хизмати бош инспектори Азиза Заирова. — Конвенция ўз Иловасига киритилган намуналарни божхона чегарасидан олиб ўтишда махсус назоратдан ўтиш тартиботини назарда тутади. Намуналарнинг ҳар бир туркуми учун CITES рухсатномасига эга бўлиш талаб этилади.  Ушбу муҳим халқаро ҳужжатда 33 000 дан ортиқ турдаги ҳайвон ва ўсимликларни ҳимоя қилишда муҳим роль ўйнамоқда.

Таъкидлаш жоизки, махсус рухсатномасиз ноқонуний олиб кириш ёки унинг ташқарисига олиб чиқишга уринишлар пайтида ушланган ёввойи ҳайвонлар олиб қўйилади.

Олиб қўйилган ҳайвонлардан келгусида фойдаланиш тўғрисидаги қарор Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси томонидан қабул қилинади. Бунга қадар ҳайвонлар ҳайвонот боғида ва махсус питомникларда сақланади.

Яқинда ижтимоий тармоқлар орқали юлдузга айланган шер болалари Сирдарё вилояти божхона бошқармаси Контрабандага қарши курашиш бўлими тезкор ходимлари томонидан Давлат хавфсизлик хизмати ва бошқа идоралар билан ҳамкорликда Сирдарё туманида ўтказилган тезкор тадбирда ноқонуний тарзда пулланаётган вақтда олиб қўйилган.

Шер болаларининг бири 3 ойлик, иккинчиси эса 45 кунлик. Аниқланишича, ноқонуний савдода бу ҳайвонлар 70 млн. сўмга баҳоланган.

Саъва билмайдиган юртдошимиз кам топилса керак. Гарчи “Қизил китоб”га кирмаган бўлсада, бу қушни ҳам божхона чегаралари орқали яширинча олиб ўтишга уринишлар учраб туради. Чунки сайроқи қушлар ишқибозлари ўртасида энг харидоргирларидан бири  саъва ҳисобланади. Онлайн савдода бу қушнинг бир донаси 500 минг сўмгача баҳоланганига гувоҳ бўляпмиз.

Яқинда Тошкент вилояти божхона бошқармасининг “Ғишткўприк” чегара божхона постига  кириб келган пиёдалардан бири кўлидаги картон қутига зичлаб жойлаштирилган 55 бош саъвани божхона назоратидан яширинча олиб кираётган вақтида тўхтатиб қолинди. Афсуски бу жараёнда қушларнинг 2 таси нобуд бўлган. Саъвалар ҳозирда ҳайвонот боғида сақланмоқда.

—  Сиз кўриб турган мана бу тўтиқушлар Жако зотига мансуб бўлиб, айни шу иловага киритилган, — дейди Тошкент ҳайвонот боғи ходими Маҳмуджон Каримов видеотасвирга ишора қилиб. Жорий йилнинг февраль ойида Тошкент халқаро аэропортида Шарджадан учиб келган йўловчилардан бири ушбу 12 бош тўтиларни олиб кираётган вақтида тўхтатиб қолинган. Гарчи, божхонадан бекитмай, декларацияда кўрсатиб, “қизил” йўлак орқали олиб кирилган бўлса-да, бу қушларни олиб кириш ҳуқуқбузарлик сифатида таснифланади. Чунки, СITES Конвенциясининг I иловасига киритилган йўқолиб кетиш хавфи остида бўлган ҳайвонлар турларини тижорат мақсадида экспорт, реэкспорт ва импорт қилиш тақиқланади.

Юқоридаги ҳолатларда ҳайвонлар ва қушлар республикамизга ноқонуний тарзда олиб кирилаётганда тўхтатиб қолинган. Шу сабабли, Ўзбекистонга олиб кирилибдию, олиб чиқиб кетилмабди-ку, бунинг нимаси ёмон деган савол туғилиши табиий. Унутманг, ҳайвонларнинг бир мамлакатдан бошқа мамлакатга қонунга хилоф равишда олиб ўтилиши ҳайвонлар турлари ва сонининг қисқаришига сабаб бўлади. 

Аслида Она табиатни асраш ҳар биримизнинг бурчимиздир! Бунда эса  жамоатчилик назорати жуда муҳим. Шундай экан, келинг, ҳайвонот ва ўсимликлар оламини биргаликда асраб-авайлик! Атрофимиздаги ҳеч бир ҳодисага бефарқ бўлмайлик!

Жавоҳир Караматов,

Давлат божхона қўмитаси

Матбуот хизмати катта инспектори




Ўхшаш мақолалар

«Табиий»  деган ёрлиқ  остидаги катта  хавф

«Табиий» деган ёрлиқ остидаги катта хавф

🕔13:25, 20.07.2026 ✔66

Ўзбекистон Экологик партияси органик маҳсулотлар етиштириш, халқимиз эҳтиёжини экологик тоза маҳсулотлар ҳисобига қоплаш масаласи учун доимий курашиб келмоқда.

Батафсил
Руҳий соғлом жамият қуришда  биз нимани  бой беряпмиз?

Руҳий соғлом жамият қуришда биз нимани бой беряпмиз?

🕔15:39, 09.07.2026 ✔174

Бугун тезкор технологиялар, сунъий интеллект ва глобаллашув асрида яшаяпмиз. Ҳар бир ота-она фарзандининг энг яхши мактабларда ўқишини, бир нечта хорижий тилларни мукаммал билишини, замонавий касбларни эгаллашини хоҳлайди.

Батафсил
Халқаро аҳоли куни:  инсон қадри ва барқарор  тараққиёт пойдевори

Халқаро аҳоли куни: инсон қадри ва барқарор тараққиёт пойдевори

🕔15:35, 09.07.2026 ✔185

Ҳар йили 11 июль санаси бутун дунёда Халқаро аҳоли куни сифатида кенг нишонланади. Бу сана аҳоли сонининг ўсиши, инсон саломатлиги, оила фаровонлиги, хотин-қизлар ҳуқуқларини таъминлаш ва барқарор тараққиёт масалаларига жамоатчилик эътиборини қаратишда муҳим аҳамият касб этади.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • «Табиий»  деган ёрлиқ  остидаги катта  хавф

    «Табиий» деган ёрлиқ остидаги катта хавф

    Ўзбекистон Экологик партияси органик маҳсулотлар етиштириш, халқимиз эҳтиёжини экологик тоза маҳсулотлар ҳисобига қоплаш масаласи учун доимий курашиб келмоқда.

    ✔ 66    🕔 13:25, 20.07.2026
  • Руҳий соғлом жамият қуришда  биз нимани  бой беряпмиз?

    Руҳий соғлом жамият қуришда биз нимани бой беряпмиз?

    Бугун тезкор технологиялар, сунъий интеллект ва глобаллашув асрида яшаяпмиз. Ҳар бир ота-она фарзандининг энг яхши мактабларда ўқишини, бир нечта хорижий тилларни мукаммал билишини, замонавий касбларни эгаллашини хоҳлайди.

    ✔ 174    🕔 15:39, 09.07.2026
  • Халқаро аҳоли куни:  инсон қадри ва барқарор  тараққиёт пойдевори

    Халқаро аҳоли куни: инсон қадри ва барқарор тараққиёт пойдевори

    Ҳар йили 11 июль санаси бутун дунёда Халқаро аҳоли куни сифатида кенг нишонланади. Бу сана аҳоли сонининг ўсиши, инсон саломатлиги, оила фаровонлиги, хотин-қизлар ҳуқуқларини таъминлаш ва барқарор тараққиёт масалаларига жамоатчилик эътиборини қаратишда муҳим аҳамият касб этади.

    ✔ 185    🕔 15:35, 09.07.2026
  • Қоғоз саноати –  инсоният  олдидаги мураккаб  вазият

    Қоғоз саноати – инсоният олдидаги мураккаб вазият

    Бугун табиий неъматлардан унумли фойдаланиш энг муҳим ва долзарб масала бўлиб турибди. Баъзи ҳолларда табиий ашёлар ўрнида ишлатилувчи сунъий муқобиллар яратиш ҳам кенг тарғиб этилмоқда.

    ✔ 269    🕔 11:24, 30.06.2026
  • Темир йўл хизмати:  Йўловчилар эътирозларига вазирнинг эътибори қаратилди

    Темир йўл хизмати: Йўловчилар эътирозларига вазирнинг эътибори қаратилди

    Темир йўл транспорти соҳасида рақамлаштириш ва янги йўналишлар қурилиши борасида ижобий кўрсаткичлар кўзга ташланаётган бўлса-да, тизимнинг ички ҳолати, хизмат кўрсатиш сифати ва оддий йўловчилар учун яратилган шароитлар жиддий ислоҳотларга муҳтожлигини кўрсатмоқда.

    ✔ 472    🕔 15:04, 11.06.2026
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар