Санэпидқўм: «Ўзбекистонда Эбола вируси тарқалиши хавфи паст»
Санитария-эпидемиология қўмитаси Ўзбекистонда эпидемиологик вазият барқарорлигини маълум қилди.
БатафсилГемералопия (шабкўрлик) — қоронғида кўриш қобилиятининг сусайиши. Бу ҳолат инсон танасида модда алмашинувининг бузилиши ёки бирор бир модданинг кучли даражада етишмаслиги оқибатида келиб чиқади.
Кўпинча А витамини етишмаслиги бу касалликка олиб келади.
Бунда кўз тўр пардасида қора пигмент таначалари пайдо бўлиб, улар борган сари кўпаяди. Қон томирлари торайиб, тўр парданинг ўзи юпқалашади. Унинг озиқланиши бузилиб, сўнг кўриш бутунлай йўқолади. Касаллик болалик ва ўсмирлик даврида, асосан, ўғил болаларда кузатилади ва кўпинча туғма бўлади.
Бундай хасталикда бемор таркибида А витамини бўлган озиқ-овқатлар ва турли гиёҳларни кўпроқ истеъмол қилиши керак. Бу витамин сабзи, помидор, кўк нўхат, қовун, апельсин ва сут маҳсулотларида кўп учрайди.
Каклик гўшти ҳам ана шундай шифобахш неъматлардан ҳисобланади. Каклик сўйилгач, агар гўшти қаттиқ бўлса, у аввал бир кеча совуқда, кейин бир кеча иссиқда сақланиб, қовуриб тановул қилинади. Какликнинг ўт пуфаги кўзга суртилса, кўриш қувватини оширади.
Яна, бу хасталикдан халос бўлиш учун пиёз сувидан кунига бир маҳалдан кўзга томизиб туриш ҳам фойда беради.
Туя жигарига мурч ва қалампир сепиб, пишираётганда ажралиб, оқиб чиқадиган ёғи кўзга суртилса, кўриш қобилияти пасайишининг олдини олади. Бу усул миядан кўз ичига оқиб тушадиган заҳарли суюқликка қарши фойда беради.
Мурч қўшиб, эзиб суви ажратилган эчки жигаридан, мол ёки қўй жигаридан пиширилаётган кабобнинг қон аралаш ёғидан кўзга суртилса, касалликка даво бўлиши аниқланган.
Зарифа ҚОСИМОВА,
офтальмолог
Санитария-эпидемиология қўмитаси Ўзбекистонда эпидемиологик вазият барқарорлигини маълум қилди.
БатафсилҚуванинг чекка ва сўлим гўшаларида истиқомат қилаётган аҳоли бугун ўз ҳаётида ижобий ўзгаришларни ҳис этмоқда. Бу ўзгаришлар замирида нафақат давлат дастурлари, балки эл дардини ўз дарди деб билган, экология ва инсон саломатлигини уйғунликда кўрадиган фидойи инсонларнинг ҳам меҳнати ётибди.
БатафсилЯпония мактабларида овқатланиш тизими ва «Сёкуику» фалсафаси
Батафсил