Эҳтиёт бўлинг – рақамли деменция!
Болалар диққатини жамлай олмаяпти, хотираси сусайиб кетяпти, телефонини олиб қўйишса, жазавага тушяпти.
БатафсилҲар йили куз-қиш мавсуми ис газидан заҳарланиш ҳолатларининг олдини олиш бўйича тавсиялар берилади, оммавий ахборот воситаларида қанча одам бундан вафот этгани ҳақида гапирилади, ёнғин хавфсизлигига риоя қилиш тавсия этилади.
Аммо бу мавзу баҳор келиб ҳам эскиргани йўқ. Боиси бу йил март ойи ёғингарчиликларга бой бўлди ва намлик ҳисобига ҳам совуқроқ кечмоқда. Бу эса аҳоли орасида яшаш хонадонларини ҳамон иситишга эҳтиёж туғдиради. Аслида ҳар баҳорнинг март ойи ҳарорати ўзгарувчан бўлади.
Ҳаво ҳарорати совуши ҳисобига ис газидан заҳарланиш ҳолатлари афсуски кўпаймоқда. Узоққа бормайлик, айни Наврўз кунида Қўқон шаҳридаги «Ҳазрати Аббос» масжиди имом-хатиби рафиқаси ва уч нафар вояга етмаган фарзанди билан уйқуда заҳарланиб вафот этгани ҳақида тарқалган мудҳиш хабар ис газининг нечоғли хавфли эканига исботдир. Биргина эътиборсизлик, кичик хато бутун бошли оилани ҳаётдан олиб кетди.
Одатда, йилнинг қиш фаслидан баҳор фаслига ўтиш даврида об-ҳавонинг ўзгариши ва атроф муҳит ҳароратининг барқарор эмаслиги иситиш тизимида кескин ўзгаришларни, энг хавотирлиси эса уй эгаларининг иситиш печлари ва шу каби жиҳозлардан хавфсиз фойдаланиш масалаларига бўлган эътибори сусайиши билан кузатилади. Оқибатда ис газидан заҳарланиш, газ-ҳаво аралашмасининг чақнаши ҳамда ёнғинлар билан боғлиқ фавқулодда вазиятлар вужудга келиб, инсонларнинг ҳаёти ва соғлиғига таҳдид солувчи кўнгилсиз ҳодисалар кўпаяди. Бу ҳақида Фавқулодда вазиятлар вазирлиги бош бошқарма бошлиғи Ўлмас Музаффаров расмий муносабат билдирди.
– Ўтган йиллар таҳлили натижалари шуни кўрсатмоқдаки, ўзига хос ёнғинлар, ис газидан заҳарланиш ҳамда газ-ҳаво аралашмасининг чақнаш ҳолатлари шу даврда сезиларли даражада фаоллашади, – дейди Ўлмас Музаффаров. – Март ойининг ўтган даврида ҳам инсонларнинг жароҳат олиши, ҳатто қурбон бўлиши билан кузатилган ёнғинлар, ис газидан заҳарланиш ва газ-ҳаво аралашмасининг чақнаши билан боғлиқ фожиалар юз берган. Мазкур ҳолатлар, айрим ҳамюртларимизнинг иситиш мосламалари, хусусан, газ ва электр жиҳозларидан фойдаланишда эҳтиётсизликлари ёки эътиборсизликлари туфайли юзага келаётганининг гувоҳи бўляпмиз.
Анча йиллар олдин қишлоғимизда юз берган воқеа эсимда. Айни Наврўз байрами арафаси, кунлар анча совуқ эди. Бир оиланинг ёшгина келини икки норасидаси билан ис газидан заҳарланиб, бевақт кетди. Бу хабар бутун қишлоқ аҳлининг қалбини ларзага солганди ўшанда. Кейин маълум бўлишича, оиланинг катталари азонлаб бозорга кетишган, келин дам олаётгандир, дея ҳеч ким уйғотмаган. Афсуски саҳарда газ ўчиб ёнган ва юқоридаги фожиага сабаб бўлган.
Биз доим оловни тилсиз ёв деймиз, аслида олов эмас эътиборсизлигимиз нохуш оқибатларга олиб келишини унутмайлик.
Ноилахон АҲАДОВА
Болалар диққатини жамлай олмаяпти, хотираси сусайиб кетяпти, телефонини олиб қўйишса, жазавага тушяпти.
БатафсилБМТ Бош Ассамблеяси томонидан 2026 йил 24 июль куни «Ижтимоий ривожланишни жадаллаштиришда парламентлар ролини кучайтириш» резолюцияси қабул қилинди. Бугунги мураккаб ва тез ўзгараётган дунёда мазкур янги ҳужжат парламентларнинг жамият тараққиётидаги ўрни ва масъулиятини яна бир бор аниқ белгилаб берди, дейиш мумкин.
БатафсилМустақиллик – халқимизнинг энг улуғ ва бебаҳо қадрияти. У бизга ўз тақдиримизни ўзимиз белгилаш, миллий тараққиёт йўлидан дадил бориш, юртимизни бунёдкорлик ва фаровонлик масканига айлантириш имконини берди.
Батафсил