Рамазон ойида нотўғри овқатланиш инсон саломатлигига зарар етказиши мумкин. Шу боис Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти (ЖССТ) рўзадорлар учун соғлом овқатланиш юзасидан ўз тавсияларини ишлаб чиқди.
Уларга амал қилиб, ортиқча вазндан халос бўлиш, қон босими ва организмдаги холестерин миқдорини пасайтиришга эришиш мумкин, дейилади Соғлиқни сақлаш вазирлиги Матбуот хизмати хабарида.
Кўп миқдорда сув ичинг
Бу йил одамлар кунига ўртача 14-15 соат давомида рўза тутишларига тўғри келади. Кундузи ҳаво ҳарорати юқори бўлган пайтда салқин ва сояли жойларда қолиш ҳамда қуёшда узоқ юрмаслик тавсия этилади.
Ифторлик ва саҳарлик оралиғида кўп миқдорда сув ичиш тавсия этилади. Кундузи ҳаво ҳарорати юқори бўлиши кўп терлашни келтириб чиқариши мумкин.
Кун давомида йўқотилган суюқлик ўрнини қоплаш учун камида 10 стакан сув ичиш зарур.
Серсув маҳсулотлар тановул қилиш орқали ҳам бу меъёрни қисман қоплаш мумкин. Масалан, саҳарлик пайтида ёки ифторликдан кейин дессерт сифатида ҳўл мевалардан ейиш фойдали.
«Ачиқ-чучук» салати таркибидаги бодринг ва помидор ҳам серсув неъматлар ҳисобланади.
Шўрва ёки сабзавотли салатлар сингари сувга бой таомларни ҳам истеъмол қилиш мумкин.
Таркибида кофеин мавжуд бўлган кофе, чой ва газли ичимликлардан воз кечиб турган маъқул. Чунки улар инсон организмида сув миқдори камайиши (дегидрация)га олиб келади.
Саҳарлик дастурхонидан нималар жой олгани маъқул?
Саҳарлик пайтида енгил таомланинг. Бу айниқса рўза тутишни мақсад қилган катта ёшдаги инсонлар, ўсмирлар, ҳомиладор аёллар, эмизикли фарзанди бор оналар ҳамда болалар учун ҳам муҳим!
Енгил нонушта сифатида сабзавотлар, таркибида углевод мавжуд бўлган донли нонлар ёки булочкалар, сут маҳсулотлари (тузсиз пишлоқ, сузма, сут) ёки тухум каби оқсилга бой неъматларни истеъмол қилиш фойдали.
Секинроқ ва майда чайнаб овқатланган маъқул. Кўп миқдордаги танаввул жиғилдон қайнаши ва безовталикка сабаб бўлади.
Саҳарлик учун ЖССТ тавсиялари:
икки бурда нон;
сабзавотли омлет ёки яхши қайнатилган тухум;
тўғралган сабзавотлар;
пишлоқ ёки сут маҳсулотлари;
чой;
етарли миқдорда сув ичишни унутманг!
Ифторлик учун энг мақбул таомнома
Ифторлик чоғида соғлом ва меъёрида овқатланиб, қувватни тўлдириб олиш муҳим. Рўзани учта хурмо ёки сув билан очиш ифторликни бошлашнинг анъанавий ва соғлом йўлидир.
Хурмо одам танасидаги кўплаб аъзоларнинг тўғри фаолият кўрсатишини таъминлайдиган клетчаткага бой озуқа. АҚШдаги Cornell University мутахассисларининг ёзишича, овқатланишдан олдин сув ичиш танани суюқлик билан озиқлантиришнинг энг яхши йўлидир.
Оғизни очибоқ бирданига кўп сув ичиб юбормаслик лозим. Бу саломатлик учун хавфли ҳисобланган сув интоксикациясига олиб келиши мумкин.
Организмни муҳим витаминлар ва озуқа моддалари билан таъминлаш учун ифторлик таомномасига кўплаб сабзавотларни қўшган афзал. Шунингдек, организмни қувват ва клетчатка билан таъминлайдиган донли (янчилмаган ва тозаланмаган) маҳсулотларни истеъмол қилиш мақсадга мувофиқ.
Печда ёки грилда пиширилган ёғсиз гўшт, терисиз товуқ ва балиқ тановул қилиш орқали организмингизни соғлом оқсиллар билан бойитиш мумкин.
Ёғ ва шакарга бой, қовурилган ҳамда қайта ишланган маҳсулотлардан тийилиш керак.
Ифторликдан сўнг кўп ширинлик ейиш тавсия этилмайди. Бунинг ўрнига, сувга бой мавсумий мевалар, жумладан, олма истеъмол қилиш фойдали.
Ифторлик учун ЖССТ тавсиялари:
уйда пиширилган сабзавотли шўрва;
сабзавот ва кўкатлардан тайёрланган салат;
қийма қўшилган сабзавотли таомлар (қовоқ, бақлажон, ток баргига ўралган дўлма);
печда пиширилган товуқ.
Ўзбекистон Экологик партияси ташаббуси: Веломарафон – экологик қадрият ва соғлом ҳаёт уйғунлиги
🕔09:01, 08.09.2025
✔20
Аввал хабар берганимиздек, Ўзбекистон Экологик партияси ташаббуси билан Спорт вазирлиги, Фарғона вилояти ҳокимлиги ҳамда «Ўзсаноатқурилишбанк» АТБ Фарғона банк хизматлари офиси ҳамкорлигида «Табиат учун бирлашайлик!» шиори остида веломарафон бўлиб ўтди.
Батафсил
Экологик хавфлар аутизмнинг ортишига сабаб бўляпти...ми?
🕔08:49, 08.08.2025
✔96
Ҳар бир ота-она соғлом, ақлли ва бахтли фарзанд орзусида яшайди. Бу орзуларнинг рўёбга чиқиши нафақат тиббий ёрдам, яхши овқатланиш ёки руҳий барқарорликка, балки бола дунёга келгунгача бўлган муҳит – яъни ҳомиладорлик пайтидаги ташқи таъсирларга ҳам бевосита боғлиқ.
Батафсил
Ошхонадаги кичик буюмнинг катта хавфи
🕔07:23, 04.08.2025
✔118
Кўзга оддий ва аҳамиятсиз кўринадиган идиш ювиш губкаси аслида ҳар бир хонадондаги энг ифлос воситалардан бири эканини биласизми?
Батафсил