Бугуннинг гапи      Бош саҳифа

«Бағрикенглик боғи» – миллатлараро тотувлик тимсоли

Юртимизда азалдан турли миллат ва элатлар тинч-тотув, аҳил-иноқ яшаб келишади. Ирқи, миллати, тили, дини ва ижтимоий келиб чиқишидан қатъи назар, барча миллат ва элат вакиллари диний ибодат ҳамда маросимлари, миллий байрамларини эркинликда нишонлашади.

«Бағрикенглик боғи» –  миллатлараро тотувлик тимсоли

Сўнгги йилларда бу тотувлик яна ҳам мустаҳкамланиб, миллатлараро бағрикенгликни таъминлаш, дўстона муҳитни ва кўп миллатли ягона оила туйғусини мустаҳкамлаш, ёш авлодни миллий ва умуминсоний қадриятларга ҳурмат руҳида тарбиялаш, мамлакатимизда амалга оширилаётган устувор йўналишлардан бири бўлиб келмоқда.

Куни кеча «Янги Ўзбекистон» боғида ташкил этилган «Яшил макон» умуммиллий лойиҳаси дои­расидаги тадбир юртимизда фаолият юритаётган турли миллат ва диний конфессиялар вакилларини ягона мақсад – яратувчанлик атрофида бирлаштирди десак хато бўлмайди.

– Президентимиз Шавкат Мирзиёев ташаббуси билан илгари сурилган «Яшил макон» умуммиллий ло­йиҳаси ва «Яшил йиллик» умуммиллий тадбири асосида бошланган дарахт кўчатларини экиш ташаббуси кўп миллатли халқимиз томонидан кўтаринки руҳда кутиб олинди, – дейди Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Миллатлараро муносабатлар ва хорижий мамлакатлар билан дўстлик алоқалари қўмитаси раиси ўринбосари Азамат Тошев. – Биз бугун «Янги Ўзбекистон» боғининг алоҳида бир қисмида «Бағрикенглик боғи»ни ташкил этмоқдамиз.

Бу юртимизда яшовчи миллатларнинг қайси тилда гапириши, қайси динга эътиқод қилишидан қатъи назар ҳамжиҳатликда мамлакат ривожига ҳисса қўшиб келаётгани ифодаси бўлади бу боғ.

Бу сўлим маскан миллатлараро тотувликни янада мустаҳкамлаши шубҳасиз.

Тадбирда Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Нуриддин Холиқназаров, Дин ишлари бўйича қўмита раиси Содиқ Тошбоев, Миллатлар­аро муносабатлар ва хорижий мамлакатлар билан дўстлик алоқалари қўмитаси раиси Рустам Қурбонов, мамлакатимизда фаолият олиб бораётган диний конфессиялар етакчилари ҳамда миллий маданий марказлар вакиллари иштирок этди. Тадбир давомида дин арбоблари атроф муҳитни муҳофаза қилишнинг долзарб масалалари ҳақида сўз юритиб, бу борада мамлакатимизда амалга оширилаётган кенг кўламли ижтимоий-сиёсий ислоҳотларга ўз муносабатини билдириб ўтди. Шу куни «Бағрикенглик боғи»га Туркиядан келтирилган хушманзара лола дарахти кўчатидан 30 дона экилди.

Тадбир баҳона Ўзбекистондаги барча миллат вакиллари бир ёқадан бош чиқариб, атроф муҳит ободонлиги, экологик муҳит барқарорлигига ўз ҳиссасини қўшишди. Дарахтларнинг асосан ҳавони тозалаш хусусиятига эътибор қаратсак, уларнинг саломатликка, соғлом авлод камолига хизмат қилишини чуқур англаб етамиз. Бугун мамлакатимизда диний ташкилотлар ҳамда миллий маданий марказларнинг эркин фаолият олиб бораётгани, улар иштирокида турли тадбирлар ташкил этилаётгани эса мамлакатимизда амалда бўлган виждон эркинлигининг ёрқин ифодасидир.

 

Мансурбек ЖАББОРОВ,

«Оила ва табиат» мухбири




Ўхшаш мақолалар

Эҳтиёт бўлинг –  рақамли  деменция!

Эҳтиёт бўлинг – рақамли деменция!

🕔16:24, 04.09.2026 ✔111

Болалар диққатини жамлай олмаяпти, хотираси сусайиб кетяпти, телефонини олиб қўйишса, жазавага тушяпти.

Батафсил
БМТнинг янги резолюцияси:  Инсон қадри  ислоҳотларига ҳамоҳанг ҳужжат

БМТнинг янги резолюцияси: Инсон қадри ислоҳотларига ҳамоҳанг ҳужжат

🕔16:01, 27.08.2026 ✔222

БМТ Бош Ассамблеяси томонидан 2026 йил 24 июль куни «Ижтимоий ривожланишни жадаллаштиришда парламентлар ролини кучайтириш» резолюцияси қабул қилинди. Бугунги мураккаб ва тез ўзгараётган дунёда мазкур янги ҳужжат парламентларнинг жамият тараққиётидаги ўрни ва масъулиятини яна бир бор аниқ белгилаб берди, дейиш мумкин.

Батафсил
Обод  маскан  мусаффо  муҳитдан  бошланади

Обод маскан мусаффо муҳитдан бошланади

🕔11:43, 20.08.2026 ✔318

Мустақиллик – халқимизнинг энг улуғ ва бебаҳо қадрияти. У бизга ўз тақдиримизни ўзимиз белгилаш, миллий тараққиёт йўлидан дадил бориш, юртимизни бунёдкорлик ва фаровонлик масканига айлантириш имконини берди.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Эҳтиёт бўлинг –  рақамли  деменция!

    Эҳтиёт бўлинг – рақамли деменция!

    Болалар диққатини жамлай олмаяпти, хотираси сусайиб кетяпти, телефонини олиб қўйишса, жазавага тушяпти.

    ✔ 111    🕔 16:24, 04.09.2026
  • БМТнинг янги резолюцияси:  Инсон қадри  ислоҳотларига ҳамоҳанг ҳужжат

    БМТнинг янги резолюцияси: Инсон қадри ислоҳотларига ҳамоҳанг ҳужжат

    БМТ Бош Ассамблеяси томонидан 2026 йил 24 июль куни «Ижтимоий ривожланишни жадаллаштиришда парламентлар ролини кучайтириш» резолюцияси қабул қилинди. Бугунги мураккаб ва тез ўзгараётган дунёда мазкур янги ҳужжат парламентларнинг жамият тараққиётидаги ўрни ва масъулиятини яна бир бор аниқ белгилаб берди, дейиш мумкин.

    ✔ 222    🕔 16:01, 27.08.2026
  • Обод  маскан  мусаффо  муҳитдан  бошланади

    Обод маскан мусаффо муҳитдан бошланади

    Мустақиллик – халқимизнинг энг улуғ ва бебаҳо қадрияти. У бизга ўз тақдиримизни ўзимиз белгилаш, миллий тараққиёт йўлидан дадил бориш, юртимизни бунёдкорлик ва фаровонлик масканига айлантириш имконини берди.

    ✔ 318    🕔 11:43, 20.08.2026
  • Меҳрга  интилган беозор жонзотлар

    Меҳрга интилган беозор жонзотлар

    Мушуклар қулоқларини 180 даражагача айлантира олади, уларнинг эшитиш қобилияти эса инсонникидан камида беш баравар юқори.

    ✔ 438    🕔 16:33, 06.08.2026
  • «Табиий»  деган ёрлиқ  остидаги катта  хавф

    «Табиий» деган ёрлиқ остидаги катта хавф

    Ўзбекистон Экологик партияси органик маҳсулотлар етиштириш, халқимиз эҳтиёжини экологик тоза маҳсулотлар ҳисобига қоплаш масаласи учун доимий курашиб келмоқда.

    ✔ 627    🕔 13:25, 20.07.2026
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар