Саломатлик      Бош саҳифа

Кўзларга дам бериб туринг

Ҳар куни кўзларни зўриқтирадиган ишда узоқ вақт ишлаганда оддий машқлар ва мунтазам ҳордиқ кўриш қобилиятини сақлашга ёрдам беради.

Кўзларга  дам бериб  туринг

Агар узоқ ишласангиз ва компьютердан узоқлаша олмасангиз, ҳеч бўлмаса кўзларингизни бир неча сонияга мунтазам юмиб ўтиринг. Шу тариқа кўзларингизга катта фойда келтирган бўласиз.

Кўзга оид ҳар қандай муаммода бўйиннинг энсага яқин жойини уқалаш яхши. Шунингдек, бошни бир неча марта айлантириш керак – ўнг ва чап томонга.

Кўзлардаги толиқишни йўқотиш учун бош ва кўрсаткич бармоқларингиз билан қаншар ва кўзларнинг ички бурчаклари ўртасидаги нуқтани фаолроқ босинг. Буни 1 дақиқа бажарасиз. 2-3 марта такрорлагач, бир дақиқа танаффус қилинг.

Кўзларда толиқишни ҳис қилганда, киприкларингизни кўпроқ пирпиратинг. Бунда бармоқлар қовоқда жойлашган бўлади ва улар пирпиратаётганда бармоқлар остида ҳеч қандай юз мушакларининг ҳаракатланмаётганини назорат қилинг.

Кўзларни юмганда уларни қаттиқ қисманг. Лекин шу билан бирга кўзларни яхшироқ юминг: тез ва енгил ҳаракатларни амалга оширинг. Кўзларни ўн марта пирпиратгандан сўнг юминг ва 2-3 марта чуқур-чуқур нафас олинг. Юз мушакларини бутунлай тинч қўйинг. Машқни яна бир марта такрорланг.

Кўзлардаги қичишишни йўқотиш учун уларни юмиб, секин чапга қаранг. Кўзларни шу ҳолатда бир неча сонияга қолдиринг. Кейин эса нигоҳингизни ўнгга буринг. Машқни 9 марта такрорланг. Уни бажараётганда қовоқларни қимирлатмасликка ҳаракат қилинг ҳамда улар қалтирамаётганини назорат қилинг.

Қон айланишини яхшилаш ва чарчоқни йўқотиш учун чуқур нафас олиб, кўзларни маҳкам юминг. Бунда юз ва бўйин мушак­лари зўриқиши зарур. Шу ҳолатни 3 сония сақланг, нафасни ҳам ушлаб туринг. Сўнг оғзингизни катта очиб, тез нафас чиқаринг. Бунда кўзларни ҳам иложи борича каттароқ очинг.




Ўхшаш мақолалар

Ўзбекистон Экологик партияси ташаббуси:  Веломарафон –  экологик қадрият  ва соғлом ҳаёт уйғунлиги

Ўзбекистон Экологик партияси ташаббуси: Веломарафон – экологик қадрият ва соғлом ҳаёт уйғунлиги

🕔09:01, 08.09.2025 ✔20

Аввал хабар берганимиздек, Ўзбекистон Экологик партияси ташаббуси билан Спорт вазирлиги, Фарғона вилояти ҳокимлиги ҳамда «Ўзсаноатқурилишбанк» АТБ Фарғона банк хизматлари офиси ҳамкорлигида «Табиат учун бирлашайлик!» шиори остида веломарафон бўлиб ўтди.

Батафсил
Экологик хавфлар  аутизмнинг ортишига сабаб бўляпти...ми?

Экологик хавфлар аутизмнинг ортишига сабаб бўляпти...ми?

🕔08:49, 08.08.2025 ✔96

Ҳар бир ота-она соғлом, ақлли ва бахтли фарзанд орзусида яшайди. Бу орзуларнинг рўёбга чиқиши нафақат тиббий ёрдам, яхши овқатланиш ёки руҳий барқарорликка, балки бола дунёга келгунгача бўлган муҳит – яъни ҳомиладорлик пайтидаги ташқи таъсирларга ҳам бевосита боғлиқ.

Батафсил
Ошхонадаги  кичик  буюмнинг катта хавфи

Ошхонадаги кичик буюмнинг катта хавфи

🕔07:23, 04.08.2025 ✔118

Кўзга оддий ва аҳамиятсиз кўринадиган идиш ювиш губкаси аслида ҳар бир хонадондаги энг ифлос воситалардан бири эканини биласизми?

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар