Бугуннинг гапи      Бош саҳифа

Уй ўз эгасини топади

Аҳоли сонининг кескин ўсиб бориши, турар жойларга бўлган талабнинг ошишига сабаб бўлмоқда.

Уй ўз эгасини  топади

Бу масалани ҳал этиш учун юртимизда уй-жой қурилишини янада кенгайтириш баробарида, аввало, ижтимоий ҳимояга, турар жойга муҳтож оилалар учун имтиёзлар яратилмоқда. Кредит ва субсидиялар асосида уларни бошпана билан таъминлашга алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Президентимизнинг 2018 йил 26 ноябрдаги «Қишлоқ жойларда ва фуқароларнинг айрим тоифалари учун арзон уй-жойлар қуришни кенгайтиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарорига асосан 2019-2020 йилларда айнан шундай арзон уйлар қуриш бўйича лойиҳалар тасдиқланди. Унга кўра 2019 йилда жами 15 мингта  уй қурилиб шундан 11 мингтаси муҳтож оилаларга, оғир ижтимоий вазиятга тушиб қолган хотин- қизларга берилди. 2020 йилда ҳам ушбу анъана давом этган ҳолда неча минглаб элдошларимиз доимий яшаш манзилига эга бўлди.

Бундай арзон уйларни олиш учун ипотека кредитлари 20 йил муддатга, уч йиллик имтиёзли давр ҳамда биринчи беш йил мобайнида йиллик етти фоиз ставка билан берилди. Буни ҳукуматимизнинг инсонпарвар сиёсати намунаси дейиш мумкин.

Чиндан ҳам бошпанага, уйга муҳтож оилалар атрофимизда ҳамон топилади. Даромади юқори бўлмаган оилалар имтиёзларсиз уй сотиб ололмайди. Давлатимиз раҳбари ушбу қарорда ана шундай инсонлар дарди, ташвишини чуқур англаб, халқ учун янги имкониятлар эшигини очди. Дарҳақиқат, бу имконият кўплаб муҳтож оилаларнинг бошпанали, ватанли бўлишига замин яратиб келмоқда. 

Шу кунларда ана шундай уй-жойларга ноқонуний эга бўлиш, муҳтож бўлмаган оилалар томонидан олиниши каби ҳолатлар бўйича фуқаролардан турли мурожаат ва шикоятлар келиб тушмоқда. Мурожаатларнинг нечоғли ўринли ёки ўринсиз экани бизга қоронғи. Аммо шамол бўлмаса, дарахтнинг учи қимирламайди, деган нақл ҳам бежиз айтилмаган. Шу боисдан ҳар бир туманда вилоят кенгаши депутатлари томонидан ушбу турдаги уй-жойлар тақсимланиши юзасидан ўрганиш ишлари олиб борилмоқда. Ўрганишлар асосида уй-жой тақсимотидаги холислик, шаффофлик ва адолат мезонларида собит туриб, нохолисликлар олди олинмоқда. Берилаётган имкониятдан худбинлик билан ўз ғаразли манфаати йўлида фойдаланиш истагида бўлган кишиларни фош этишда депутатлар ҳам ўз фаоллигини кўрсатмоқда.

Бу каби ҳолатлар бошқа ҳудудларда ҳам учраши мумкин. Бироқ унутмаслик керакки, ҳақиқат эрта ё кеч албатта қарор топади. Қинғир ишнинг қийиғи қирқ йилдан кейин ҳам чиқади. Бир эҳтиёжманднинг бошпанаси эса, бошқага ҳузур-ҳаловат келтирмайди. Бундай ишларда аввало фуқароларимиз ўзлари ва ўзгаларга нисбатан самимий ва одил бўлишларини истаймиз.    

 

Муҳаббат САПАЕВА,

Хоразм вилояти Халқ депутатлари Кенгаши депутати




Ўхшаш мақолалар

«Табиий»  деган ёрлиқ  остидаги катта  хавф

«Табиий» деган ёрлиқ остидаги катта хавф

🕔13:25, 20.07.2026 ✔66

Ўзбекистон Экологик партияси органик маҳсулотлар етиштириш, халқимиз эҳтиёжини экологик тоза маҳсулотлар ҳисобига қоплаш масаласи учун доимий курашиб келмоқда.

Батафсил
Руҳий соғлом жамият қуришда  биз нимани  бой беряпмиз?

Руҳий соғлом жамият қуришда биз нимани бой беряпмиз?

🕔15:39, 09.07.2026 ✔174

Бугун тезкор технологиялар, сунъий интеллект ва глобаллашув асрида яшаяпмиз. Ҳар бир ота-она фарзандининг энг яхши мактабларда ўқишини, бир нечта хорижий тилларни мукаммал билишини, замонавий касбларни эгаллашини хоҳлайди.

Батафсил
Халқаро аҳоли куни:  инсон қадри ва барқарор  тараққиёт пойдевори

Халқаро аҳоли куни: инсон қадри ва барқарор тараққиёт пойдевори

🕔15:35, 09.07.2026 ✔185

Ҳар йили 11 июль санаси бутун дунёда Халқаро аҳоли куни сифатида кенг нишонланади. Бу сана аҳоли сонининг ўсиши, инсон саломатлиги, оила фаровонлиги, хотин-қизлар ҳуқуқларини таъминлаш ва барқарор тараққиёт масалаларига жамоатчилик эътиборини қаратишда муҳим аҳамият касб этади.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • «Табиий»  деган ёрлиқ  остидаги катта  хавф

    «Табиий» деган ёрлиқ остидаги катта хавф

    Ўзбекистон Экологик партияси органик маҳсулотлар етиштириш, халқимиз эҳтиёжини экологик тоза маҳсулотлар ҳисобига қоплаш масаласи учун доимий курашиб келмоқда.

    ✔ 66    🕔 13:25, 20.07.2026
  • Руҳий соғлом жамият қуришда  биз нимани  бой беряпмиз?

    Руҳий соғлом жамият қуришда биз нимани бой беряпмиз?

    Бугун тезкор технологиялар, сунъий интеллект ва глобаллашув асрида яшаяпмиз. Ҳар бир ота-она фарзандининг энг яхши мактабларда ўқишини, бир нечта хорижий тилларни мукаммал билишини, замонавий касбларни эгаллашини хоҳлайди.

    ✔ 174    🕔 15:39, 09.07.2026
  • Халқаро аҳоли куни:  инсон қадри ва барқарор  тараққиёт пойдевори

    Халқаро аҳоли куни: инсон қадри ва барқарор тараққиёт пойдевори

    Ҳар йили 11 июль санаси бутун дунёда Халқаро аҳоли куни сифатида кенг нишонланади. Бу сана аҳоли сонининг ўсиши, инсон саломатлиги, оила фаровонлиги, хотин-қизлар ҳуқуқларини таъминлаш ва барқарор тараққиёт масалаларига жамоатчилик эътиборини қаратишда муҳим аҳамият касб этади.

    ✔ 185    🕔 15:35, 09.07.2026
  • Қоғоз саноати –  инсоният  олдидаги мураккаб  вазият

    Қоғоз саноати – инсоният олдидаги мураккаб вазият

    Бугун табиий неъматлардан унумли фойдаланиш энг муҳим ва долзарб масала бўлиб турибди. Баъзи ҳолларда табиий ашёлар ўрнида ишлатилувчи сунъий муқобиллар яратиш ҳам кенг тарғиб этилмоқда.

    ✔ 269    🕔 11:24, 30.06.2026
  • Темир йўл хизмати:  Йўловчилар эътирозларига вазирнинг эътибори қаратилди

    Темир йўл хизмати: Йўловчилар эътирозларига вазирнинг эътибори қаратилди

    Темир йўл транспорти соҳасида рақамлаштириш ва янги йўналишлар қурилиши борасида ижобий кўрсаткичлар кўзга ташланаётган бўлса-да, тизимнинг ички ҳолати, хизмат кўрсатиш сифати ва оддий йўловчилар учун яратилган шароитлар жиддий ислоҳотларга муҳтожлигини кўрсатмоқда.

    ✔ 472    🕔 15:04, 11.06.2026
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар