Бугуннинг гапи      Бош саҳифа

Ҳунарли мой ошар...

Илгари ҳар бир аёл, ҳар бир йигит-қиз бирор бир ҳунарни билмаслиги уят саналган. Кимдир гилам тўқиган, кимдир кашта тиккан, кимдир дурадгорлик қилган. Ҳунари орқасидан оиласини ҳалол боққан, едириб ичирган.

Ҳунарли мой ошар...

Юртимизда ҳунармандчилик қадимдан тараққий топган, турли бежирим буюмлар яратиш, кундалик ҳаётда асқатадиган жиҳозлар тайёрлаш, шу орқали ўз меҳнати билан одамларга наф келтириш қадрият даражасига кўтарилган. Бугунги кунда Ўзбекистонда ҳунармандлар томонидан ишлаб чиқариладиган буюмлар йўналишлари сони ҳам кундан-кунга ошиб бораётгани қувонарли.

Ҳозирда ҳунармандларимиз ички ва ташқи бозор учун маҳсулотлар ишлаб чиқаришмоқда. Бу маҳсулотлар ўзининг сифати, бадиий жиҳатдан юксаклиги, табиийлиги ва миллий ўзлигимиз, тарихий анъаналаримизни ўзида уйғунлаштиргани билан ҳам аҳамиятлидир.

Айнан шундай беқиёс анъаналаримизни ўзида жам этган Ҳунармандлар маскани Шаҳрисабзнинг Уймовут маҳалласида ҳам фойдаланишга топширилди. 2-сектор ҳудудида  ҳунарманд Зайнура Ҳошимова шаҳар прокурорининг бевосита ёрдами билан маҳалла ҳудудида ҳунармандлар марказини ташкил этди.

Пиру бадавлат момоларимиздан бизга мерос бўлиб келаётган амалий безак турларининг энг қадимий ва кенг тарқалган тури каштачиликдир. Халқнинг ҳаёти ва урф-одатлари билан чамбарчас боғлиқ бўлган бу санъат тури қўли гул чеварлар томонидан асрлар оша янада сайқалланиб келмоқда. Ушбу марказда ҳам ҳунармандчиликнинг айнан шу турига катта эътибор қаратилган. Қўл меҳнати билан яратилган бетакрор, ранг-баранг бундай кашталар, сўзаналар хорижда ҳам арзон баҳоланмайди.

Марказни ташкил этишдан асосий мақсад сектор ҳудудидаги маҳаллаларда истиқомат қилаётган аёллар ва ёшлар дафтарига рўйхатга олинган, тикувчилик, тўқувчилик, каштачиликка қизиқувчи хотин-қизларнинг  бандлигини  таъминлаш, малакасини ошириш, устоз-шогирд анъаналарини давом эттиришдан иборат. Қолаверса, аёлларимиз учун яхшигина даромад ҳам келтиради.

Марказнинг очилиш маросимида иштирок этган Шаҳрисабз шаҳар прокурори Баҳром Бекбўтаев, шаҳар ҳокимининг ўринбосари Муҳайё Алмирзаева, шаҳар кенгаши депутати, ҳоким ёрдамчилари Гуллола Мирзаева ва Нодир Маннонов маҳаллалардан келган хотин-қизларга корхона  фаолияти ҳақида  батафсил  маълумотлар беришди.

— Энди  уйда  ўтирган ҳунармандчиликка  қизиқувчи аёлларимиз учун  энг қулай имконият ва шароит яратилди. Ҳунармандчиликнинг барча турларини ўрганишни хоҳловчи хотин-қизлар учун марказ эшиклари доимо очиқ,— дейди ҳунарманд Зайнура Ҳошимова.

Ушбу марказда қимматбаҳо гиламлар тўқишга ҳам алоҳида эътибор қаратилиб, барча шароитлар яратилган.

«Ҳунарли мой ошар, ҳунарсиз лой ошар», деган мақол бор элимизда. Дарҳақиқат, бугунги шиддатли ўзгариш­лар замонида бирор бир ҳунарнинг бошини тутиш, айниқса, хотин-қизларимизнинг хоҳ у замонавий, хоҳ қадимий бўлсин, бирор бир ҳунар турини ўрганиши эртаги куни учун сармоя бўлади. Билимга, касб ўрганишга тикилган сармоя эса доим ўзини ортиғи билан оқлаган.




Ўхшаш мақолалар

«Табиий»  деган ёрлиқ  остидаги катта  хавф

«Табиий» деган ёрлиқ остидаги катта хавф

🕔13:25, 20.07.2026 ✔66

Ўзбекистон Экологик партияси органик маҳсулотлар етиштириш, халқимиз эҳтиёжини экологик тоза маҳсулотлар ҳисобига қоплаш масаласи учун доимий курашиб келмоқда.

Батафсил
Руҳий соғлом жамият қуришда  биз нимани  бой беряпмиз?

Руҳий соғлом жамият қуришда биз нимани бой беряпмиз?

🕔15:39, 09.07.2026 ✔174

Бугун тезкор технологиялар, сунъий интеллект ва глобаллашув асрида яшаяпмиз. Ҳар бир ота-она фарзандининг энг яхши мактабларда ўқишини, бир нечта хорижий тилларни мукаммал билишини, замонавий касбларни эгаллашини хоҳлайди.

Батафсил
Халқаро аҳоли куни:  инсон қадри ва барқарор  тараққиёт пойдевори

Халқаро аҳоли куни: инсон қадри ва барқарор тараққиёт пойдевори

🕔15:35, 09.07.2026 ✔185

Ҳар йили 11 июль санаси бутун дунёда Халқаро аҳоли куни сифатида кенг нишонланади. Бу сана аҳоли сонининг ўсиши, инсон саломатлиги, оила фаровонлиги, хотин-қизлар ҳуқуқларини таъминлаш ва барқарор тараққиёт масалаларига жамоатчилик эътиборини қаратишда муҳим аҳамият касб этади.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • «Табиий»  деган ёрлиқ  остидаги катта  хавф

    «Табиий» деган ёрлиқ остидаги катта хавф

    Ўзбекистон Экологик партияси органик маҳсулотлар етиштириш, халқимиз эҳтиёжини экологик тоза маҳсулотлар ҳисобига қоплаш масаласи учун доимий курашиб келмоқда.

    ✔ 66    🕔 13:25, 20.07.2026
  • Руҳий соғлом жамият қуришда  биз нимани  бой беряпмиз?

    Руҳий соғлом жамият қуришда биз нимани бой беряпмиз?

    Бугун тезкор технологиялар, сунъий интеллект ва глобаллашув асрида яшаяпмиз. Ҳар бир ота-она фарзандининг энг яхши мактабларда ўқишини, бир нечта хорижий тилларни мукаммал билишини, замонавий касбларни эгаллашини хоҳлайди.

    ✔ 174    🕔 15:39, 09.07.2026
  • Халқаро аҳоли куни:  инсон қадри ва барқарор  тараққиёт пойдевори

    Халқаро аҳоли куни: инсон қадри ва барқарор тараққиёт пойдевори

    Ҳар йили 11 июль санаси бутун дунёда Халқаро аҳоли куни сифатида кенг нишонланади. Бу сана аҳоли сонининг ўсиши, инсон саломатлиги, оила фаровонлиги, хотин-қизлар ҳуқуқларини таъминлаш ва барқарор тараққиёт масалаларига жамоатчилик эътиборини қаратишда муҳим аҳамият касб этади.

    ✔ 185    🕔 15:35, 09.07.2026
  • Қоғоз саноати –  инсоният  олдидаги мураккаб  вазият

    Қоғоз саноати – инсоният олдидаги мураккаб вазият

    Бугун табиий неъматлардан унумли фойдаланиш энг муҳим ва долзарб масала бўлиб турибди. Баъзи ҳолларда табиий ашёлар ўрнида ишлатилувчи сунъий муқобиллар яратиш ҳам кенг тарғиб этилмоқда.

    ✔ 269    🕔 11:24, 30.06.2026
  • Темир йўл хизмати:  Йўловчилар эътирозларига вазирнинг эътибори қаратилди

    Темир йўл хизмати: Йўловчилар эътирозларига вазирнинг эътибори қаратилди

    Темир йўл транспорти соҳасида рақамлаштириш ва янги йўналишлар қурилиши борасида ижобий кўрсаткичлар кўзга ташланаётган бўлса-да, тизимнинг ички ҳолати, хизмат кўрсатиш сифати ва оддий йўловчилар учун яратилган шароитлар жиддий ислоҳотларга муҳтожлигини кўрсатмоқда.

    ✔ 472    🕔 15:04, 11.06.2026
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар